Жигар ва буйрак касалликлари Ҳақида ва Даволаш усуллари 7 усулли

Жигар ва буйрак касалликлари Халк табобати

Жигар ва буйрак касалликлари Ҳақида ва Даволаш усуллари (7 усулли) Ҳалқ табобати

Жигар ва буйрак касалликлари: Касалликларнинг белгилари

Жигар ва буйрак касалликлари: Жигарда мизож касалликлари, таркиб касалликлари, шиш ва қаварчиқлар пайдо бўлиши мумкин. Улар жигар пардаси яқинида пайдо бўлиб, қорин бўшлиғига қараб ёрилади, яна улардан бошқа касалликлар ҳам пайдо бўлади. Йиртилишидан ўлим хавфи туғилмайди, лекин катта томирдан қон оқса, ёмон натижага олиб келади.

Гоҳо жигарда ҳамкорлик сабабли, айниқса талоқ, меъда, ўт қопи, буйрак, кўкрак — қорин тўсиги, ўпка, ичаклар, айниқса юқори ичакнинг ҳамкорлиги сабабли ҳам касалликлар пайдо бўлади. Меъда, тапоқ, ўт қопи ва ичаклар билан ҳамкорликка келсак, бунда дастлаб уларга жигар чукурлигига ёндошиб турган томирлар ҳамкорлик қидади, кейин унинг зарари жигарга бориб етади. Шу билан бирга ҳазм бузилади, яъни истеъмол қилинган овқат ҳазм бўлмай ҳайдалиб кетади. Жигар дўнглигидаги касалликларнинг моддалари кўпинча, пешоб орқали, бурун қонаши ва тер билан ҳайдалиб чиқади. Жигар чуқурлигидаги касалликларнинг моддалари эса ич суриш, сафро ва қон кусиш, шунингдек, кўпинча тер билан ҳайдалиб чиқади. Сув ичиш билан босилмайдиган қаттиқ ташналик, иштаҳанинг камлиги, алангаланиш, пешобнинг сариқлиги ва рангдорлиги, томир уришининг тез ва кетма-кетлиги, иситмалар, эт ва қоннинг куйганлиги, иссиқ нарсалардан азиятланиш бузилган иссиқ мизожга далолат қилади. Бундан кейин ич эриб, олдин турли хилтлар, кейин жигар ўти, кейин ичаклар шилиниб ўтади.

Гоҳо бу хил мизожда қовурғаларда оғриқ бўлиб, баъзан огриқ бўлмасдан ич кетади. Бемор сариқ, қизил ва кўкиш рангда қайт қилиш мумкин. Ўтсимон ич кетиш кўпаяди. Қон камаяди, тил қуриши содир бўлади ва бадан озади. Гоҳо бундай мизожга кишининг одатидан, ёшидан, ҳунаридан ва қўллаган тадбиридан белги олинади.

Иссиқ бузуқ мизожнинг ўртачаси сафро туғдиради, ҳаддан ташқариси савдо ва савдодан бўладиган меланхолия, жиннилик ва шунга ўхшаш беморликларни келтириб чиқаради. Иштаҳа пасайиши билан бирга гўшт ювилган сув каби ич ўта бошласа, кўпинча мизож иссиқлигига далил бўлади. Бундай мизожда кўпинча ахлат куруқ ва қуйинди бўлиб ўтади, лекин мизож иссиқлиги қон хилтларини ва жигар этини куйдириш ва уларни суриб юбориш даражасига етса, бундай ҳолат тўхтайди. Иссиқлик қонни куйдирса, ахлат шароб чўкмасига ўхшаш бўлади. Агар жигарда куйиш ёки шиш, ёки йирингли шиш бўлиб, сўнгра ахлат билан бирга қора қуюқ нарса чиқса, бу жигарнинг сасиган эти бўлади. Бироқ ахлат билан чиққан ҳар бир қора нарса ёмон белги бўлавермайди. Баъзан ич вабо теккан кишилардаги сингари гўшт ювиладиган сув ва яра зардобга ўхшаб суюқ ўтади, кейин ахлат қуюлади ва қорайиб бадбўй бўлади. Гоҳо ич зардобсимон ўтгандан кейин қонга айланади, сўнгра суюқ савдо ўтади.

Жигарни даволаш ҳақида

Жигарнинг соғлиғини мос нарса билан сақлаш, беморлигини зиднарса билан қайтариш, унинг шишлари ва яраларини даволаш, етган зарарларни қайтариш, тиқилмаларни очиш ва булардан бошқа тадбирлар, бошқа аъзоларга ҳам зарур бўладиган муолажалар билан қилиниши керак.

Жигар касалликларида, айниқса тиқилмалар ва шунга ўхшаш сабаблардан бўлган касалликларда дори ичиришнинг энг яхши вақти меъдадан жигарга ўтиб, ундан пайдо бўлган нарса ҳазм бўлади ва жигардан ажралиши зарур нарсалар ажралади, деб тахмин қилинадиган вақтдир. Шуҳолат билан овқат ейиш ўртасида анчагина вақт ўтиши керак.

Одатда, бу вақт кечки уйқудан тургандан кейин ва иссиқ сувда ювинишдан олдинги вақтдир. Бундан ташқари жигарни даволашда ишлатиладиган тарқатувчи ва очувчи дориларнинг буриштирувчи ва кучайтирувчи нарсалардан холи бўлмаслиги керак, лекин ҳаддан ташқари қуритибюбориши гумон қилинса, улар кўшилмайди.

Имконияти борича жигарни жуда кўп совутиш керак эмас, бу истисқо касалликка олиб келади, жуда иситиш ҳам керак эмас, бу жигарнинг сўлишига сабаб бўлади. Шунинг учун даволанаётган жигар табиий мизожнинг миқдорини билиш керак.

Жигар табиий мизожига қайтарилгач, даволаш тўхтатилади. Агар жигарни даволашда хато қилинса, касаллик аввал томирларга, кейин баданга ўтади. Касаллик жигарнинг чуқурлигида бўлиб, сурги зарур бўлган жойда пешобни ҳайдаш ёки касаллик жигар дўнгида бўлиб пешобни юргизиш керак бўлган жойда сурги бериш яъни ични суриш катта хатодир.

Жигарга ишлатиладиган дориларни майин қилиб янчиш керак. Дорилар хоҳ иссиқ, хоҳ совуқ, хоҳ буриштирувчи бўлсин, барибир улар жигарга бориб етиши учун жавҳари латиф бўлиши зарур. Суюлтирувчи дорилар ичилса, улар қонни ўткир қилиб юборади, бу нарсани кўзда тутиш керак. Маълум ўсимлик илдизлари сув очувчи ва суюлтирувчи дорилар жумласидан бўлиб, улар гоҳо жигарда турли хилтларни туғдиради.

Шундай бўлгач, уларни икки ёки уч кун кетма-кет ичгандан кейин кетидан ич юмшатувчи дорилардан бериш керак.

Пешобни ҳайдашга келадиган бўлсак, буни ўсимлик илдизлари қайнатмасининг суви бажаради. Сачратқининг ҳамма тури, айниқса, унинг чўлда ўсадиган аччиқ хили ва иссиқликка яқин бўлган жигар оғриқларига фойда беради. Иссиқ мизожли кишиларга сачратқини исканжубин билан, совуқ мизожларга эса асал суви билан берилади.

Давоси:

1. 500 грамм сачратқини 1 сутка 5 литр сувда ивитиб, эртаси 20 минут қайнатиб, оч ҳолда 3 маҳал 50 граммдан ичилса, фойда қилади.

2. Исканжубин қайнатмасига 4 литр сачратқи суви, кўшиб 20 минут қайнатиб, оч ҳолда 3 маҳал 2 ош қошиқдан ичилса, совуқ мизожларга фойда қилади.

3. 200 грамм исириқ талқонини 15 кун оч ҳолда 3 маҳал ярим чой қошиқдан капалаб, орқасидан қайнаган сув ичилса, совуқ мизожли кишиларга фойда қилади.

4. Ярим сиқим таратезак баргини оч ҳолда 20 кун 3 маҳал чойнакка ташлаб, 10 минут дамлаб, чой қилиб ичилса, совуқ мизожли кишиларга яхши фойда қилади.

5. Алоэ сувига тенг баравар асал қўшиб, 3 маҳал оч ҳолда ичилса, иссиқ ва совуқ мизожларга бегумон фойда қилади.

6. Пақ-пақни 20 кун 3 маҳал қуюқ чой қилиб ичилса, пешобни ҳайдайди, жигар фаолиятини яхшилайди.

7. Долчин қайнатмасини оч ҳолда 3 маҳал 25 кун 2 ош қошиқдан ичилса, яхши фойда қилади.

8. Ғуббак дарахти пўстлоқ қайнатмасини оч ҳолда 10 кун 3 маҳал 2 ош қошиқдан ичилса, беморга фойда қилади, асоратсиз тузалади.

Жигар кичиклигини даволаш

Айрим кишиларнинг жигари кичик бўлиб, баъзан ҳажми буйракдек бўлади. Жигари кичик бўлган киши ўзига керакли овқатни еса, жигар сиғдирмайди ва меъда жигарга ўзидан юборган нарсага, жигар торлик қилади. Натижада, тиқилма ва тортишувчи оғир оғриқлар пайдо қилади.

Яна бу ҳол жигар фаолиятини сусайтиради, чунки жигарнинг ишловчи куввати ўз устига келиб тушган ишловчи нарсанинг куввати тагида босилиб қолади ва ҳазм, тутиш, ажратиш ва ҳайдаш ишларининг соғлом ҳолатига халал етади. Гоҳо шулардан ич бузилиш ва ич кетиши давом этади, чунки тоза кайлусининг кўп қисми жигарга тортилмайди.

Белгилари:

Жигарнинг кичиклигига унда тиқилмалар пайдо бўлиши ва елнинг кўплиги, овқатгаэҳтиёж далолат қилади. Мўътадил миқдордаги овқат ҳам оғирлик қилади, овқатга эҳтиёж кўплигидан бадан кучсизлашади. Ҳазм доимо кучсиз бўлади, тиқилмалар ва шишлар кўпаяди. Бармоқларнинг қисқалиги ҳам жигарнинг кичиклигини кўрсатувчи белгилардандир. Бадани овқатдан тегишли ҳиссани олмайдиган ва гавдаси деярли ўсиб кўтарилмайдиган бир киши бор эди.

Жолинус у кишини жигарининг ичи ва йўллари тор яратилганлигини тахмин қилиб, ўшандай ҳолларда ишлатиладиган тадбирни қўллади. Ундай кишилар миқдори оз, озиқлиги кўп ва тез ўтадиган овқатлар билан даволанади. Овқатлар бир неча марта бўлиб истеъмол қилинади. Пешоб ҳайдовчи, жигарни тозаловчи, суюлтирувчи ва очувчи дорилар истеъмол қилинади.

Давоси:

1. Зарчўба талқонини 15 кун 3 маҳал оч ҳолда ярим чой қошиқдан капалаб, орқасидан қайнаган сув ичилса, бегумон фойда килади.

2. Маккаи сано талқонини 1 маҳал 1 ош қошиқдан капалаб орқасидан қайнаган сув ичилса, ичдаги дам ва ел 4-5 соатда? тузалади.

3. Мисвок қайнатмасини оч ҳолда 10 кун 3 маҳал 2 ош қошиқдан ичилса, фойда қилади.

Жигар тиқилмаларини даволаш

Тиқилмаларгоҳожигарнинггўштидауни озиқлантирадиган қоннинг қуюқлиги сабабли ёки ҳайдовчи қувватнинг кучсизлиги ёки тортувчи кувватнинг кучлилиги сабабли пайдо бўлади. Баъзан тиқилма жигардаги томирда уларнинг торлиги сабабли ёки ўша томирларнинг бужмайиши ва шунга ўхшаш ҳолатидан ёки уларнинг яратилишида буралиб қолганидан ёки ўша томирларда юрадиган хилтдан пайдо бўлади.

Шу кейинги хил тиқилма кўпинча «Қопқа» томирларининг шохобчаларида бўлади, чунки тиқилма пайдо қилувчи модда ўша шохобчаларга, кейин улардан сузилиб ва чўкмасини қолдириб, кўтарилувчи томир шохобчаларининг оғизларига боради. Шунинг учун тиқилмалар, кўпинча жигарнинг чуқурлик томонида бўлади.

Баъзан иш жигар дўнглигида тиқилмалар пайдо бўлишигача єтиб боради. Жигарда тиқилмалар кўпайиб, узоқ вақтгача чўзилса, истма пайдо қиладиган истисқо (цирроз)га олиб келадиган шишларга ва қаттиқ оғриқ пайдо қиладиган елларнинг туғилишига бориб етади. Гўё тиқилмалар жигар касалликларининг «оналари»дир. Жигар ва буйрак касалликлари

Тиқилма пайдо қилувчи модда қуюқлиги, ёпишқоқлиги ёки тўлиқлиги сабабли тўсувчи хилт пайдо бўлади ёки тиқилмани шиш ёки ел ёки бужмайтирувчи бирон кайфият пайдо қилади. Жигарда эт ёки сўгал ўсади. Унда куюқ хилтдан бошқа бир нарса тўхтаб қолади, дейиш ақлдан узоқ, у жуда кам бўлади.

Чунки томирларнинг оғизлари асабга бой бўлиб, улардан бирон нарса ўтмайди. Яна уларнинг сони кўп, башарти бирортасида эт ўсса, бу нарса бошқаларига таъсир қилмайди.Тиқилма пайдо қилишдаги таъсир этувчи омил бузилган иссиқ ёки совуқ мизожёки жигарнинг ўзида туғилган ё унга сиртдан кирган, масалан, ҳаво ва бошқа нарсалар сабабли ҳазм, ажратиш ва ҳайдалишнинг кучсизлигидан иборатдир. 

Таъсирга учрайдиган нарса, яъни тиқилма пайдо қиладиган модда эса ейилган ғализ гўштлар, айниқса, кесак, шунингдек кўмир, ва кўзиқорин каби бузуқ иштаҳада истеъмол қилинадиган нарсалар, нокнинг айрим хиллари, дўлана ва шунга ўхшаш нарсалардан иборат. Бу баъзан иссиқ ва ғализ бўлади шунда у тиқилма пайдо қилади.

Юқорида биз ёпишқоқ буғдой каби айрим нарсалар ғализ бўлиб, жигарда ҳазм бўлгач, кейинги аъзоларга нисбатанғализ бўлмайди, дедик. Кўпинча табиатнинг ўзи тиқилма пайдо қилувчи моддаларни ҳайдашга кучи етади ёки унга ёрдам беради. Агар тиқилма жигарнинг чуқурлик томонида бўлса, модда ахлат билан бирга, унинг дўнглик томонида бўлса, пешоб билан бирга чиқариб ташланади. Шунда турли ғализ хилтлар юзага чиқади. Жигар ва буйрак касалликлари

Белгилари:

Тиқилмалар белгиларининг хулосаси жигарнинг кайлусни тормаслигидир кайлус жигарга томон йўл топа олмайди, ёки жигардаги тортувчи кувватга зарар етиб, икки ҳолатнинг юз бериши лозим бўлади. Уларнинг бири жигарга ҳайдайдиган нарсага, иккинчиси жигарда тўхталиб қоладиган нарсага боғлиқ.

Усуюққилусга ўхшаш ва кўп бўлади, Суюқлигининг сабаби шуки, сувсимон ва соф қисми жигарга томон йўл топмайди. Кайлусга ўхшашлигининг сабаби эса жигар ҳали уни ишлаб кайлусдан қонга айлантиришга улгура олмаслиги бўлади.

Кўплигининг сабаби чўкма бўлиб, ахлат томонига ҳайдаладиган нарсага ўтиб, кўп қисми қонга айланадиган, бир қисми сувга, айрим қисми сафрога ва бир қисми савдога ажраладиган модда кўшилишидир. Шуларнинг ҳаммаси ахлатга айланиб, чиқадиган нарсага кўшилади, натижада ҳайдаладиган нарса кўпайиб қолади.

Жигарда тўхталиб қоладиган нарсадаги ҳолатга келганда шуни айтиш керакки, жигар томонидан оғирлик сезилиб туради, чунки жигарга ҳайдалаётган кайлус бошка томонга ҳайдалишдан олдин келса, уни тўлдиради ва бошқасини жигарга ўтишига тўсқинлик қилади, натижада жигар оғирлашади.

Агар кайлус ахлат орқали бўлса ҳам, ҳайдалмаса, қандай оғирлик сезилишини айтиб ўтиш керак эмас. Оғирлик жигар шишида ҳам бўлади, лекин жигарда шиш бўлса, оғирлик шишли томондагина бўлиб, кўп ва жуда кучли бўлмайди. Лекин шишнинг оғирлиги қаттиқроқ бўлади.

Бошқа бир сабаб билан бирлашадиган тиқилмаларда эса кўп оғриқ бўлмайди, оғриқ бўлса ҳам иситма бўлмайди. Жигарда шиш борлиги, пешоб ва ахлат томонидан чиқадиган нарсалар ва шишлар ҳақида юқорида айтиб ўтилган. Жигарда тиқилмалар бўлган кишининг қони кам ва ранги бузуқ бўлади.

Жигарида ел бўлса, бунга оғирлик билан бирга кўчиб юрувчи тортишиш далолат қилади. Буришиш сабабли бўладиган тиқилма жуда буриштирувчи бўлади, бунга яна баданда кўриниб турган куруқлик ҳам белги бўлади. Гоҳо жигар тиқилмалари сабаб нафас олиш ҳам қийинлашади, чунки нафас аъзолари жигарга ҳамкорлик қилади. Жигар тиқилмаларини даволашда тозаловчи дориларга ва заруриятга қараб ични мўътадил даражада юргизадиган ёки пешоб ҳайдовчи дориларга эҳтиёж сезилади. Жигар ва буйрак касалликлари

Тиқилмалар жигарнинг чукурлик томонида бўлганда, ични юргизувчи дори ишлатилади, дўнглик томонда бўлганда эса пешоб ҳайдовчи дори ишлатилади. Булардан олдин очувчи, парчаловчи ва тозаловчи дорилардан истеъмол қилинади.

Давоси:

1. 500 грамм сачратқи илдизини 5 литр сувда 30 минут қайнатиб, 12 кун 3 маҳал оч ҳолда 2 ош қошиқдан ичилса, қориндаги елларни ҳайдайди.

2. Арпабодиённинг 30 граммини 4 литр сувда 20 минут қайнатиб, 15 кун оч ҳолда 3 маҳал 2 ош қошиқдан ичилса, жигар шишига фойда қилади.

3. Маккаи сано талқонини 1 маҳал 1 ош қошиқдан капалаб, орқасидан қайнаган сув ичилса, ични ҳайдайди.

4. Пақ-пақ қайнатмасини оч ҳолда 3 маҳал 100 граммдан 10 кун ичилса, пешобни ҳайдайди.

5. 1 литр алоэ сувига 1 килограмм тоза асал қўшиб, 1 соат устини ёпиб, паст оловда қайнатиб, 15 кун 3 маҳал оч ҳолда ичилса, жигар ва талоқ шишига яхши таъсир қилади.

6. Кунгабоқар ёгига тенг миқдорда сариёг аралаштириб ичилса, пешобни яхши ҳайдайди.

7. Шакарга тенг сув кўшиб эригунча қайнатилади, сўнг жайдари хурмо қайнатма сувига тенг аралаштириб яна 10 минут қайнатилади. Буни 20 кун оч ҳолда 3 маҳал 2 ош қошиқдан ичилса, жигар ва талоқ фаолияти яхшиланади.

8. Қизил атиргулни 300 граммли талқонига 2 килограмм асал 4 литр ёмғир суви қўшилиб, 40 минут паст оловда қайнатиб, 15 кун 1 маҳал оч ҳолда эрталаб 2 ош қошиқдан ичилса, жигар ва талоқ шишларига яхши таъсир кўрсатади.

9. 500 грамм мурч барги ва 500 грамм ёш новдасини 7 литр сувда 30 минут қайнатиб, 15 кун оч ҳолда 3 маҳал 2 ош қошиқдан ичилса, жигар ва талоқ шишини қайтаради.

10. Гулсапсар илдизининг 500 граммини 7 литр сувда бир кеча ивитиб, эртаси 20 минут қайнатиб, 13 кун 3 маҳал оч ҳолда 2 ош қошиқдан ичилса, жигар, ўт, ичаклар фаолиятини яхшилашга таъсир қилади.

11. Миср боқиласининг 300 грамм талқонини 19 кун 3 маҳал оч ҳолда 1 чой қошиқдан капалаб, орқасидан қайнаган сув ичилса, жигар шиши ва тиқилмаларини очади, жигар сўлишининг олдини олади. 12. Таратезакни 20 кун 3 маҳал оч ҳолда чой қилиб ичилса, талоқ ва жигар касалликларига фойда қилади.

 Жигар оғриғини даволаш

Жигарда оғриқ унинг парда қисмида бузилган мизож сабабли ёки тортишувчи ел сабабли ёки тиқилмалар сабабли ёки иссиқ ё қаттиқ шишлар сабабли пайдо бўлади Чунки совуқ балғамдан бўлган шишлар камдан-кам ҳолда оғриқ пайдо қилади. Гоҳо жигарда хилтларнинг қўзғалиши сабабли ҳам оғриқ бўлади. Жигар ва буйрак касалликлари

Жигар кучсизлиги сабабли огрийди, чунки у ўзига келаётган озиқни кўтаролмайди ва уни ўраб турган парда азиятланади. Гоҳо жигар моддаларнинг ҳаракатидан ҳам оғрийди, улар жигарда чиқмасидан оғирлик ва оғриқ пайдо қилади. Жигарда бўладиган жуда қаттиқ оғриқ фақатгина кучли иссиқ шишдан ёки елдан бўлади.

Шунингучун иситма оғриқ бўлса, бунта ел сабаб бўлади. Иситма пайдо бўлса, Буқрот айтганидек, у жигардаги елни тарқатади. Жигарда оғриқ пайдо бўлиб, шу билан бирга бошнинг орқа қисмидаги дўнглик ва оёқ бош бармоқлари қаттиқ қичишса, энсада боқилага ўхшаш қора чизиқ пайдо бўлса, бемор учун бу хавфлидир.

Шундай касалликка учраган кишиларда аъзонинг зарарланиши сабабли қийналиб сийиш ва томчилаб сийиш пайдо бўлади. Агар зарарли сув моддаси пешоб орқали ҳайдалиб чиқмаса, ўтиш йўлларининг бошқа бирортаси орқали бошқа аъзога ўтиб, ўз аччиқлиги ва буроқсимонлиги билан қаттиқ қичишиш пайдо қилади. Жигар ва буйрак касалликлари

Давоси:

1. Чукри (равоч)илдизининг 400 граммини 4 литр булоқ ёки/ёмғир сувида 1 сутка ивитиб, эртаси 40 минут устини ёпиб қайнатиб, 15 кун 3 маҳал оч ҳолда 50 граммдан ичилса, жигар кучсизлигига фойда қилади.

2. Газак ўтини 10 кун 3 маҳал чой қилиб ичилса ҳам, жигар оғриғига фойда қилади.

3. Мойи қоразирани 300 грамми, 3 литр сувда 25 минут қайнатиб, 3 маҳал 2 ош қошиқдан ичилса, жигар оғриғига яхши таъсир қилади.

4. Яна фойдали дорилардан санобар япроғи, 500 грамм исканжубн 12 грамм чукри илдизи, 18 грамм заъфарон, 10 грамм петрушка уруғи ва 20 грамм арпабодиён қўшиб, 5 литр булоқ ёки ёмғир сувида 30 минут паст оловда қайнатиб, 15 кун 3 маҳал 2 ош қошиқдан ичилса, жигар оғриғи тузалади.

5. Атиргулдан 200 грамм, сумбулдан 300 грамм, рўян илдизидан 400 грамм, алоэ сувидан 500 грамм кўшиб, 7 литр сувда 30 минут қайнатиб, 12 кун 3 маҳал оч ҳолда 2 ош қошиқдан ичилса, жигар оғриғи тузалади.

6. Узум сирка чўкмасидан 300 грамм, темир чиркидан 300 грамм, сумбул илдизидан 500 грамм, кўшиб, 6 литр сувда 30 минут устини ёпиб қайнатиб, 10 кун 3 маҳал оч ҳолда 2 ош қошиққа 1 чой қошиқ кашнич суви қўшиб ичилса, жигар оғриғи тузалади.

7. Қашқар беданинг 500 грамми 3 литр сувда 30 минут қайнатилиб сувига 3 маҳал докани тўйинтириб, 10 кун қоринга ёпиштириб салафан билан ўраб ётилса, жигар огриги тўхтайди.

8. Зайтун ёғини 10 кун 3 маҳал қоринга суртиб массаж қилинса ҳам, оғриқ кетади.

9. Газанда талқонига зайтун ёғини тенг баравар аралаштириб, 2 маҳал суртиб, салафан билан ўраб қўйилса, қорин огригига ва жигар сўлишини даволашга яхши фойда қилади.

Жигардан бўладиган ич кетишини даволаш

Жигардан бўладиган ич кетишнинг сабаблари ва даволарини айтдик. Энди ўша белгиларга мурожаат қилиб, жигар мизожининг бузилиши, унинг кучсизлиги, шиши, тиқилмалари тўлиқлигига қарши ҳар бирининг ўз бобида айтилган нарсалар билан чора кўриш керак.

Бу тўғрида йўл қўйиладиган хатолардан бири жигар таъсирида буйрак ёғи буткул йўқолади. Бунинг белгилари жинсий алоқа хоҳишининг камайиб кетиши, пешобнинг оқ ва кўп бўлиши, белнинг заиф бўлиши ва унда енгил оғриқ бўлиши; баъзан гавданинг озиши ҳам содир бўлади. 

Давоси:

1. Ширин бодомнинг 400 граммига 400 грамм шакар қўшиб, туйиб, 15 кун 3 маҳал 2 ош қошиқдан истеъмол қилинса, озиш ва чарви ёғи камайишига фойда қилади.

2. Худди шундай писта мағизига тенг баравар шакар қўшиб, ту-йиб, талқонини 15 кун 3 маҳал оч ҳолда 2 ош қошикдан истеъмол қилинса, жинсий алоқа хохишининг пасайиб кетишига фойда қилади.

3. Товук ва ғоз ёғларини, эчкининг буйрак ёгини чарви ёғи солинган иссиқ нонни 15 кун 3 маҳал тўйиб истеъмол қилинса, фойда қилади. Бу нарсаларга пешоб ҳайдовчи дорилар ва кувват берувчи дорилар аралаштирилади. Пешоб ҳайдовчи дориларни етказувчилик вазифасини адо этиши ва табиий кувватни ҳаракатга солиши учун аралаштирилади.

4. Узоқ муддат сигир сути ичиб юрилса, буйрак озишига фойда қилади.

5. Буйраклари огриган кишиларга қўзи гўшти, жўжа гўшти ва кўй каллалари шўрвасида майдаланган буйракни пишириб, шўрваси ичирилса, фойда қилади.

6. Думба солиб тайёрланган овқатларни истеъмол қилинса, янада фойдалироқ бўлади.

7. Семиз қўзининг калласини қозонга солиб, унга бир ярим литр сув куйилади. Сўнг қозонни беркитиб лойлаб, бир кеча-кундуз эт суякдан ажралгунича, ҳатто суяклари бир-биридан ажралишга яқинлашгунча тандирга қўйиб пиширилади. Унга сариёғ аралаштириб истеъмол қилинса, буйрак озиши тузалади.

8. Сариқ йўнғичқа барги, темиртиканни тенг баравар олиб, талқонига озроқ пиёз аралаштириб, 10 кун 3 маҳал истеъмол қилинса, буйрак озиши тузалади. 

Буйрак кучсизлигини даволаш

Буйрак кучсизлигини даволаш

Буйрак кучсизлиги гоҳо мизожнинг бузилишидан, гоҳо буйракнингозишидан, гоҳо буйрақдаги томирларнинг кенгайиши ва очилишидан, шунингдек, буйрак моддасининг зичлиги бўшашиб кетишидан бўлади. Сўнгги сабабдан бўлган кучсизлик буйракка кўпроқ хосдир.

Бунинг натижасида буйрак ўзига келадиган қонни сувликдан тозалашга ожиз бўлади. Буйрак заифлигининг сабаблари жинсий алоқанинг кўплиги, пешоб ҳайдовчи нарсаларни кўп истеъмол қилиш, ўрганмасдан ва одатланмасдан отда пойга қилиш ва уни миниб юришдир.

Буйракка етадиган машаққат ва ҳар бир урилиш ҳам шу каби сабаб бўла олади. Кўп тикка туриш ва узоқ сафар қилиш, айниқса, пиёда сафар қилиш ҳам шулар жумласидандир.

Белгилари:

Мизож сабабли бўлган буйрак кучсизлигини мизож белгилари кўрсатади. Озишдан бўлган буйрак беморлигини буйрак озишининг белгилаги кўрсатади. Буйракдаги йўлларнинг кенгайишидан ва гўштли қисмининг бўшашиши сабабли содир бўлган буйрак кучсизлигида оғриқ вақти-вақти билан бўлади ва жинсий алоқа иштаҳаси озайиб, пешоб кўпинча, сувдек бўлади.

Агар озиқли модда томирларга етган бўлса, кўпинча, пешоб билан қон ва қуюқ рутубатлар чиқинидиси каби бўлади. Чунки буйрак ўзига оқиб келадиган нарсадан озиқланмайди, унинг суюғини куюғидан ажрата олмайди. Бунда қонли чўкма пайдо бўлади ва пешоб устида денгиз кўпигига ўхшаш кўпик пайдо бўлади.

Буйрак кучсизлиги, унинг қандай бўлишидан қатъий назар, озиш, пешоб озайиши, жинсий алоқанинг камайиши, кўзнинг хирала шиши бош оғриғига сабаб бўлади. Жигар ва буйрак касалликлари

Давоси:

1. Буйрак кучсизлиги сабабли йўлларининг кенгайиши содир бўлса, бу ҳақиқий кучсизлик бўлиб, унинг кенгайиш сабабларини йўқотиш, буйракнинг зичлаштириш ва кучайтириш лозим бўлади. Кенгайиш сабабларига тўсқинлик қилиш, ортиқча ҳаракат ва жинсий алоқани вақтинча тарк қилиш, ҳаммомга кўп тушмаслик, осойишта ётиш ва пешоб ҳайдовчи озиқаларни истеъмол қилмаслик зарур бўлади.

2. Буйракни зичлаштириш озиқлар ва дориларни қўллаш билан бўлади. Буларга озиқлардан: 15 кун 3 маҳал кудрат норин қайнатмасини оч ҳолда 2 ош қошиқдан ичиш, етилмаган хурмо, дўлана, беҳи, майиз ва эчки чарвисидан тайёрланган анор оши, анор донаси ва хушбўй узум сиркаси, кашнич ва шунга ўхшашлардан тайёрланган тахир нарсаларни 20 кун 3 маҳал оч ҳолда оз-оздан еб борилса, тузалади.

3. Гулсапсарни 400 граммини 4 литр ёмғир сувида 1 кеча ивитиб, эртаси 40 минут кайнатиб, оч ҳолда 3 маҳал 50 граммдан ичилса, 19 кунда фойда беради.

4. Ўлмас ўт гулини 300 граммини, 4 литр сувда бир кеча ивитиб, эртаси 10 минут қайнатиб, оч ҳолда 3 маҳал 50 граммдан ичилса, тузалади.

5. Қўй ва туя сутларини оч ҳолда 18 кун 3 маҳал 50 граммдан ичилса, буйракни кучли қилади. 6. Қўй, эчки, мол буйракларини 15 кун 1 маҳал қайнатиб ёки қовуриб оч ҳолда истеъмол қилинса, яхши фойда қилади.

 Буйрак яраларини даволаш Белгилари:

Пешобдан йиринг чиқиши ва рангининг ёввойи ясмиқ ва гўшт ювиндиси каби қизиллигидир. Кўпинча, бемор буйрагида оғриқ сезади. Баъзан яра пайдо бўлишидан олдин қон сийиш ва буйракда йирингли шиш бўлиши ва тош кўчиши сабабли оғриқ бўлади. Баъзан яра борлиги буйракка теккан зарба ёки турткига қараб билинади.

Томир оғзининг очилишида эса, оғриқ бўлмайди, буни доимий равишда оз-оз қон сийишдан билинади. Агар бу ҳол йирингли шишнинг оқишидан ёки юқоридаги томирнинг ёрилишидан бўлса, қон сийиш фақат икки ёки уч кун давом этиши мумкин.

Бундан чўзилса ва қон сийишнинг чўзилиши билан биргаликда пешоб рангида ўзгариш ёки йиринг аралашиши пайдо бўлса, буйракда ёки қовуқда яра борлиги аён бўлади. Бу йўсинда қон сийиш заифлаштирувчидир. Чунки унинг миқдори оз бўлса ҳам кетма-кет бўлганидан кўп миқдорда қон йўқотилади. Жигар ва буйрак касалликлари

Буйрак яраси билан қовуқ яраси орасидаги фарқ шуки, буйрак ярасида пешоб таркибидаги «қобиқлар» қизил бўлиб, қовуқ ярасида оқ бўлади. Яра қовуқда бўлганида, у қобиқлар катта ва қалин ҳолда, яра пешоб йўлида бўлганида, улар кичик ва юпқа бўлади.

Фарқини оғриқнинг ўрнидан ҳам биламиз, чунки оғриқ ўрни ҳар икковида турлича бўлади. Буйрак яраларида оғриқ юқорида сезилади, пешоб йўлинингяраларида-ўртада, жинсий аъзойўлида ҳаммасидан — қуйида бўлади. Кўпинча пешоб йўли яраларида оғриқ қаттиқроқ бўлади ва тўлғоқ оғригидек ҳар дақиқада авж олади.

Мазкур фарқ огриқнинг кучи билан ҳам аниқланади: оғриқ қовуқ яраларида кучлироқ бўлади, чунки қовуқда асаб томирлари кўп бўлиб, сезиши кучлидир. Кетма-кет қон сийиш иккала хил ярага хос бўлса-да, бу қовуқ яраларида озроқ бўлиб, пешобга аралашган қон ҳам озроқ бўлади.

Аввал йиринг келиб, кетидан қон келса, бунда томирларнинг ейилиши борлиги тушунилади. Буйракдаги яранингоғир ва ёмон сифатли эканлигига даволашни қай даражада қабул қилиши, касалликнинг чўзилиши, пешобда чўкманинг кўплиги ва ёмон кўпик борлиги ва унинг ниҳоят даражада бадбўйлиги ҳам далил бўлади. Жигар ва буйрак касалликлари

Давоси:

1. Сийишга бўлган ҳожат ҳамда буйракка оқиб келадиган нарсалар сабабли ҳаракат камайиши учун бемор суюқ овқатлар ва сув ичишни камайтириши лозим.

2. Хилтларни мўътадиллаштирувчи чоралардан бири, ични секинлик билан суришдир. 10 кун 3 маҳал 1 чой қошиқдан маккаи сано талқонини капалаб, орқасидан қайнаган сув ичилса, ич сурилади.

3. Гулли қорақошни 400 граммини, 4 литр ёмғир сувида бир сутка ивитиб, эртаси 30 минут қайнатиб, 12 кун 3 маҳал 2 ош қошиқдан оч ҳолда ичилса, бемор шифо топади.

4. Беҳи сувига тенг миқдорда асал қўшиб, 13 кун 3 маҳал оч ҳолда ичилса, фойда қилади.

5. Узум сиркасини 17 кун оч ҳолда 3 маҳал 1 чой қошиқдан ичилса, фойда қилади.

6. Алоэни 50 грамм сувига, 50 грамм илиқ сув кўшиб, овқатдан кейин ичилса, кустиради.

7. Хилтларни мўътадиллаштирувчи воситалар: тарвуз ва пақ-пақ ўти сувларини 20 кун 3 маҳал 50 граммдан ичилса, фойда қилади.

8. Ярани тозалаш чўзилиб кетмаслиги учун, масалан, гулхайри, арпабодиён ва ёввойи гулсапсар илдизи қайнатмаларини 20 кун 3 маҳал 50 граммдан ичилса, яхши фойда қилади.

9. Касаллик ёмон сифатли бўлса, газак ўти ва бўймодарон қайнатмаларини 27 кун 3 маҳал 50 граммдан ичилса, оғриқ тўхтайди.

10. Бундай беморлар ором олишлари, бадантарбияда оёқкўлларини ишқалаш билан кифояланишлари лозим. Бемор тузалгандан кейин секинлик билан енгил ҳаракатга қайтади.

11. Алоэ сувига тенг баравар асал қўшиб, 50 минут қайнатиб, 15 кун 3 маҳал оч ҳолда 2 ош қошиқдан ичилса, яралар битиб тузалади.

12. Оғриқ зўрайса, чукри уруғи талқонини 20 кун 3 маҳал 1 чой қошиқдан капалаб, орқасидан қайнаган сув ичилса, оғриқ тўхтайди.

Пешоб тутолмасликни даволаш

Давоси:

1. Кашнич барги, қизилгулнинг ҳар биридан беш дирҳам (1 дирҳам 3,975 г) кийик ўти уруғи ва семизўт гулидан бир дирҳам, кофудан ярим дирҳам, адир тупроғидан беш дирҳам олиб, аччиқ анор суви билан қорилади. Оч ҳолда 3 маҳал 9 кун 1 чой қошиқдан еб, орқасидан қайнаган сув ичилса, тузалади.

2. Кунжут талқонини тозалаб, хўллаб, озроқ намакоб сепиб қовуриб, тенг баравар шакар қўшиб туйиб, оч ҳолда 13 кун 3 маҳал 3 ош қошиқдан истеъмол қилинса, тузалади.

3. Совуқдан бўлган пешоб тутолмасликка келсак, игир, қора андиз талқонини 10 кун 3 маҳал оч ҳолда 2 чой қошиқдан капалаб, орқасидан қайнаган сув ичилса, бемор тузалади.

4. Темиртиканнинг 700 граммига 8 литр сув кўшиб бир сутка ивитиб, эртаси 40 минут паст оловда қайнатиб, 7 кун 3 маҳал 50 граммдан ичилса, яхши фойда қилади.

5. Беҳининг 1 килосига 1 литр сув кўшиб, 1 соат қайнатиб, 7 кун 3 маҳал оч ҳолда 50 граммдан ичилса, яхши фойда қилади.

6. Бодрингни 12 кун 3 маҳал оч ҳолда 2-3 донадан истеъмол қилинса, буйрак касалига фойда қилади.

Парҳезлари:

Аччиқ, шўр, нордон, мошли, лавлаги, қовун ва совуқ нарсалар ейилмайди.

 

 

2022 йилда Буржларни нима кутяпти? Мунажжимлар башорати

Оцените статью
Добавить комментарий

Яндекс.Метрика