Жигар Касалликларида Қулланиладиган Доривор Усимликлар

Jigar Kasalliklarida Dorivor Usimliklar Халк табобати

Жигар Касалликларида Доривор Усимликлар

Жигар Касалликларида Доривор Усимликлар : Жигар касалликлари хилма-хил бўлиб, улар орасида жигар ва ўт йўлларининг яллиғланиши (гепатит, холецистит, холангит) кўпроқ учрайди.

Bu Qiziq: Jigar Xastaliklariga Oid Tavsiyalar va Davolash usullari

Маълумки, жигар одам танасида анча масъулиятли вазифани бажаради. У биринчидан, деярли ҳамма моддалар алмашинувида (оқсил, карбон сув, ёғ ва ҳоказо) қатнашса, иккинчидан, ичакдан қонга сўрилган турли заҳарли кимёвий моддалар, жумладан, дори воситаларининг ҳам кучини синдиради (метаболизм, нейтраллаш), учинчидан, жигар ҳужайралари (гепатоцитлар) ўт кислоталари ва бошқаларни (сафро) ишлаб чиқаради. Сафро таркибида ўт кислоталардан ташқари холестерин ва пигмент — билирубин бўлади. Бир кеча-кундузда жигар 0,5-1 литр сафро ишлаб чиқаради. У ўт йўллари орқали ўт пуфагида йиғилиб, зарурат бўлганда, вақт- вақти билан ўн икки бармоқ ичакка тушиб туради. Бу физиологик жараён кислотали муҳит бўлган овқат массасининг меъдадан 12 бармоқ ичакка ўтишига боғлиқ.

Сафронинг асосий вазифаси шундаки, у овқат таркибидаги ёғларни парчалайди (эмульгатор сифатида), уларга нисбатан липаза ферменти таъсирини таъминлайди ва ёғ кислоталарининг қонга сўрилишида қатнашади. Бундан ташқари, жигарда турли биокимёвий жараёнлар содир бўлиб туради, тапа учун зарур моддалар ишлаб чиқаради.

Демак, жигар фаолияти анча мураккаб бўлиб, у тананинг бир меъёрда ишлаши учун ўта зарур аъзо ҳисобланади. Олимлар уни «тананинг кимёвий лабораторияси» деб бежиз таърифламаганлар. Балки шу боисдандир, жигар ташқи таъсиротларга сезгир бўлади.

Жигар касалликларига сабабчи омиллар орасида қишлоқ хўжалигида назоратсиз ишлатиладиган кимёвий моддалар (пестицидлар ва бошқалар), спиртли ичимликлар, ёғли таомларни кўп истеъмол қилиш асосий ўринни эгаллайди.

Булардан ташқари, қатор микро- организмлар, паразитлар ва айрим вируслар борки, улар жигар ҳужайралари ва ўт йўлларини яллиғлантиради ва ҳар хил касалликларга дучор қилади (токсик гепатит, вирусли гепатит — сариқ касаллиги, холангит ва ҳоказо). Ушбу касалликларда жигарнинг бутун фаолияти, жумладан, сафро ишлаб чиқариш ҳам издан чиқади. Ўт пуфаги, ўт йўлларининғ яллиғланиши ва бунинг натижасида уларда тош ҳосил бўлиши сафронинг ичакка тушишига тўсқинлик қилади. Натижада сафро йиғилиб, у қонга сўрилади ва танани заҳарлайди.

Жигар Касалликларида Доривор Усимликлар: Тиббиётда жигар касалликларида фойдаланиладиган дориларнинг кўпчилиги синтез иўли билан ёки ҳайвонлар сафросидан тайёрланган дори-дармон воситалариди р Мазкур дори воситалари умумий жигар фаолиятини яхшилайди (гептапротекторлар), ўт ишлаб чиқаришини кўпайтиради, яллиғланиш сабабчиларига (микроблар, вируслар) қарши таъсир кўрсатади ва сафро ҳайдайди. Шулар билан бир қаторда, жигар ва ўт йўллари касалликларида, жумладан, яллиғланишда кенг кўламда қўлланилади. Маҳаллий ўсимликлардан тайёрланадиган дори турлари ҳам бор. Шифобахш ўсимликлардан тайёрлангаи дорилар жигар ҳужайраларини қаттиқ таъсирламайди, кўнгилсиз асоратларга олиб келмайди. Ўсимликлардан тайёрланган кўпчилик дори турлари тана учуи зарарсиз, шу сабабли уларни сурункали жигар касалликларида узоқ вақт қўллаш мумкин.

Шифобахш ўсимликлардан тайёрланган дорилар таркибида турли кимёвий моддалар бўлади, шу сабабли даво таъсири қар томонламадир. Масалан, бир дори турида ҳам яллиғланишга қарши, ҳам ўт ишлаб чиқаришни зўрайтирадиган, ҳам ўт ҳайдайдиган таъсир мужассам бўлиши мумкин. Шундай дори турларидан бири «Лив-52″дир. Ҳиндистондан сотиб олинадиган мазкур дори кўпчилик ўсимликлар ширасидан ва қайнатмасидан тайёрланган бўлиб, кўп томонлама таъсир кўрсатади ва яхшигина шифо бўлади.

Жигар ва ўт йўллари хасталигида қўлланиладиган мавжуд ўт ҳайдовчи дори воситалари ишлатилиши ва таъсири бўйича икки гуруҳга бўлинади: ўт кислота ишлаб чиқарилишини оширадиган ва сафрони ичакка туширадиган дорилар. Жигар Касалликларида Доривор Усимликлар

Биринчи гуруҳ дорилар бевосита жигар ҳужайраларини таъсирлаб, ўт ишлаб чиқаришни зўрайтирса, иккинчи гуруҳ дорилар эса ўт йўли сфинктерини бўшаштириб, ўтнинг ўн икки бармоқ ичакка туши ши11и таъми нлайди.

Ҳозирги пайтда синтез йўли билан ва чет эл давлатлардан олинадиган дори-дармонлар кўпайиб кетди. Лекин улардан фойдаланишга кўпчиликнинг имконияти йўқ. Шунинг учун уларнинг ўрнини боса оладиган шифобахш ўсимликлардан тайёрланган арзон дори турларини тўғри ва ўринли ишлатишни вақт тақозо этмоқда.

Жигар Касалликларида Доривор Усимликлар: Шу мақсадд,а, биз, қуйида кўпроқ учрайдиган жигар ва ўт йўллари хасталикларида ишлатиладиган ўсимликлар ва улардан тайёрланган дори-дармон турларига тўхталиб ўтамиз.

БЎЗНОЧ (HELICHRYSUM GAERTH) — БЕССМЕРТНИК

БЎЗНОЧ (HELICHRYSUM GAERTH) - БЕССМЕРТНИК

Тиббиётда бўзночнинг гулларидан фойдаланилади. Гуллари таркибида флавоноидлар, эфир мойи ва бошқа шифобахш фаол моддалар бўлгани учун қадимдан халқ табобатида жигар касалликларида ўт ҳайдовчи восита сифатида ҳамда меъда-ичак касалликларини даволашда қўлланилади.

Тиббиётда бўзночнинг доривор жамламалари (дамлама, қайнатма, хапдори ҳолидаги фламин) жигар, ўт пуфаги ва ўт йўллари касалликларини (ўт қопининг яллиғланиши — холецистит, ўт йўлларининг яллиғланиши — холангит, ўт-тош касаллиги, гепатит) даволаш учун тавсия этилади.

Бўзночлар гулидан тайёрланган қайнатма (10 г ўт — 250 мл сувда) овқатдан 15 дақиқа олдин, кунига 2-3 марта, ярим стакандан илитиб ичилади.

Фламин таблетка (0,05 г) шаклида ишлаб чиқарилади ва овқатдан 30 дақиқа олдин, кунига 3 марта, 1 донадан ичилади.

Бўзноч гуллари ўт ҳайдовчи йиғма чойлар таркибига киради.

ЗАЙТУН (OLEA L.) — МАСЛИНА

ЗАЙТУН (OLEA L.) - МАСЛИНА

Тиббиётда зайтун мевасидан олинадиган мой — зайтун мойи ишлатилади. У ўт ҳайдовчи таъсирга эга.

Зайтун мойи жигар ва ўт пуфаги касалликларида (холецистит ва бошқалар) ва ўт пуфагида тош бўлганда уни ҳайдаш учун қўлланилади.

Ўт пуфагида тош бўлганда уни тушириш учун эрталаб наҳорга бирданига ёки бир неча соат давомида 50-100 ва 200 мл ёки бир кунда 50-100 мл.дан бир неча марта зайтун мойи истеъмол қилинади. Баъзан мойни қуйидагича қабул қилиш мумкин: 6 кун давомида эрталаб наҳорга: биринчи куни бир ошқошиқ мой лимон суви билан ичилади. Зайтун мойини ичишдан олдин ва ичгандан сўнг оғиз ялпиз суви билан чайилади. Сўнгра бир стакан илиқ карловар суви (1 литр сувда 2 чой қошиқ карловар тузи эритилган) ичиб, ярим соат ўнг томонга ёнбошлаб ётилади. Кейин нонушта қилпнади.

Ўт пуфагидан тошларни тушириш мақсадида зайтун мойи ўрнида шафтоли мойини ҳам ишлатиш мумкин.

ЗИРК (BERBERIS L.) — БАРБАРИС

ЗИРК (BERBERIS L.) - БАРБАРИС

Тиббиётда доривор восита сифатида зиркнинг барги ва илдизидан фойдаланилади.

Халқ табобатида зирк мевасининг дамламаси ва шираси жигар ва ўт пуфаги касалликларида ўт ҳайдовчи ҳамда иштаҳа очувчи, чанқоқни босувчи (иситма касалликларида) восита сифатида қўлланилади. Баргидан тайёрланган дамлама жигар ва ўт пуфаги касалликлари (сариқ касаллиги, холецистит, ўт-тош касаллиги ва бошқалар)ни даволашда ҳамда бачадондан қон оқишини тўхтатиш, бод, подагра, меъда касалликларида ишлатилади.

Жигар Касалликларида Доривор Усимликлар: Тажрибаларда зирк баргидан тайёрланган дори- дармонлар (дамлама) жигардан ўт ишлаб чиқаришни кўпайтириши, ўт пуфагига спазмалитик таъсир этиши, 12 бармоқ ичакка тушаётган ўт суюқ ва кўп микдорда бўлиши аниқланган.

Зирк баргидан дамлама тайёрлаш учун қопқоқли сирли идишга бир ошқошиқда майдаланган баргдан олиб, устига бир стакан қайнаб турган сув қуйилади ва қопқоғини ёпиб, бир соат давомида дамлаб қўйилади. Докада сузилган дамлама ўт ҳайдовчи сифатида кунига 4-5 маҳал, овқатдан олдин, 1 ошқошикдан ичилади.

Тиббиётда зирк барги дамламаси (30-40 томчидан, кунига 2-3 маҳал ичилади) сурункали гепатит, гепатохолецистит, холецистит ва ўт- тош касалликларида ўт ҳайдовчи ҳамда бачадон мускулларини мустаҳкамлаш ҳамда бачадондан қон оқишини тўхтатишда қўлланилади.

Зирк илдизидан олинган берберин алкалоидининг таблеткалари (5-10 мг) ўт ҳайдовчи восита сифатида юқорида кўрсатилган жигар ва ўт пуфаги касалликларини даволашда қўлланилади. Дорихоналарда сотилади.

ИГИР (ACORUS L.) — АИР

Ибн Сино игир илдизпоясини жигар, қораталоқ, меъда-ичак, кўкрак ва нафас аъзолари касалликларини даволашда ҳамда сийдик ҳайдовчи дори сифатида қўллаган.

Халқ табобатида игир илдизпоясидан тайёрланган дамлама ёки қайнатма жигар ҳамда ўт қопи касаллигида ўт ҳайдовчи ҳамда иштаҳа очувчи, иситма туширувчи, ел ҳайдовчи ва балғам кўчирувчи восита сифатида қўлланилади.

Ўтказилган тажриба натижасида игирдан тайёрланган дори-дармонларда қисман спазмолитик (спазмага қарши), бактерияларга қарши, яллиғланишга қарши таъсири борлиги аниқланган. Бундан ташқари, улар ўт пуфагига таъсир этиб, ўт чиқишини кўпайтиради. Шу сабабдан, тиббиётда игир илдизпоясининг қайнатмаси (1:10) жигар ва ўт пуфаги (холецистит, сариқ касаллиги) ҳамда буйрак тош касалликларида ўт ва сийдик ҳайдовчи восита сифатида қўлланилади. Ўсимлик илдизининг кукуни меъда-ичак касалликларида (гастрит, яра касаллиги) ишлатиладиган «Викалин» ва «Викаир» хапдорилари таркибига киради. Эфир мойи эса спазмалитик, ўт ва сийдик ҳайдовчи ҳамда яллиғланишга қарши таъсирга эга бўлган олиметин жамламаси таркибига киради. У капсулада (0,5 г) ишлаб чиқарилади ва кунига 3-5 марта қабул қилинади.

Игир илдизпояси ўт ва сийдик ҳайдовчи ҳамда иштаҳани очувчи сифатида ҳар хил касалликларда қўлланиладиган йиғма чойлар таркибига киради.

КАШНИЧ (CORIANDRUM L.) — КИШНЕЦ

Кашнич халқ табобатида қадимдан турли касалликларни даволаш учун ишлатиб келинадиган доривор ўсимликлардап ҳисобланади. Ибн Сино кашнич мевасини меъда-ичак, қон тупуриш, бош оғриғи хасталикларидан фориғ бўлиш учун ел ҳайдовчи восита сифатида ишлатган.

Халқ табобатида кашнич мевасидан тайёрланган дориворлар (кукуни, дамламаси, аралашмаси) жигар ва ўт пуфаги касалликларида ўт ҳайдовчи, яралар битишини тезлатувчи, балғам кўчирувчи дори сифатида қўлланилган. Шунингдек, ундан меъда-ичак касалликларини даволашда ҳамда танадан гижжаларни туширишда фойдаланилади.

Кашнич меваси кукуни, дамламаси, эфир мойи ва унинг спиртли суви ўт ҳайдовчи, иштаҳани очувчи, оғриқ қолдирувчи ва овқат ҳазм бўлишини яхшиловчи таъсирга эга. Шунинг учун тиббиётда бу дори-дармонлар жигар ва ўт қопи (холецистит) меъда-ичак гипацид ҳолатида, бавосил касалликларини ҳамда яраларни даволашда қўлланилади.

Мевадан тайёрланган дамламаси (1:30) кунига 3 маҳал, овқатдан ярим соат олдин, 2 ошқошиқдан ичилади.

Кашнич меваси ўт ҳайдайдиган йиғмалар таркибига киради.

КУНГАБОҚАР (HELIANTHUS L.) — ПОДСОЛНЕЧНИК

Тиббиётда доривор восита сифатида кунгабоқар гуллари (сариқ рангли тилсимон гуллари)дан, барги ва мойидан фойдаланилади.

Халқ табобатида кунгабоқар гулидан ва баргидан тайёрланган дамлама, қайнатма ва настойка сариқ (гепатит) ва ўт пуфаги касалликларини (ўт ҳайдовчи восита сифатида) ҳамда иштаҳа очиш, сийдик ҳайдаш, овқат ҳазм бўлишини яхшилаш учун қўлланилади. Бу дориворлар яна безгак, иситма, бод, юрак касалликларида ҳам берилади.

Кунгабоқарнинг Гален дори-дармон воситалари спазмолитик (спазмга қарши) таъсир этгани учун ўт пуфагидан ўтни ичакка тушишини оширади.

Дамлама (1:10) 2-3 ошқошиқдан, кунига 3-4 марта қабул қилинади.

Кунгабоқар мойидан доришунослик амалиётида суртма ва суюқ суртма дорилар, мингдевона суртмаси, тиббиёт совуни тайёрлаш ҳамда баъзи дори-моддаларидан эритма тайёрлашда эритувчи сифатида фойдаланилади.

МАККАЖЎХОРИ (ZEA L.) — КУКУРУЗА

Маккажўхори уруғчи гули (онали гули) устунчасининг дамламаси халқ табобатида жигар ва ўт пуфаги касалликларида (сариқ касаллиги, холецистит, холангит) ўт ҳайдовчи, буйрак ва қовуқ касалликларида сийдик ҳайдовчи ҳамда қон тўхтатувчи дори сифатида қўлланилади.

Тиббиётда уруғчи гули устунчасидан тайёрланган дориворлар (дамлама, суюқ экстракт) жигар ва ўт пуфаги касалликларида (гепатит, холецистит, холангитда ва ўг ажралиш сусайган ҳолларда) ўт ва сийдик (буйрак ва қовуқ-тош ҳамда истисқо касаллигида) ҳайдовчи восита сифатида ишлатилади. Айниқса, жигар ўтининг йиғилиб қолиш ҳолларида бу дори-дармон воситалар яхши самара беради. Қолаверса, мазкур дамлама ва суюқ экстрактдан қон оқишини тўхтатишда ҳам фойдаланилади. Жигар Касалликларида Доривор Усимликлар

Маккажўхори мева муртагидан олинган мойи атеросклероз касаллигини даволаш ва унинг олдини олиш учун тиббиётда қўлланилади.

Маккажўхори уруғчи гули устунчаси ўт ва сийдик ҳайдовчи ҳамда қон оқишини тўхтатувчи йиғма чойлар таркибига киради.

Дамлама (1:10) овқатдан 3-4 соат олдин, купига 2-3 марта, чорак стакандан ичилади. Суюқ экстракти кунига 2-3 марта, 30-40 томчпдан истеъмол қилииади.

НАЪМАТАК (ROSAL.) — ШИПОВНИК

Халқ табобатида наъматак мевасининг қайнатмаси ёки дамламаси ўт ҳайдовчи, қон оқишини тўхтатувчи, иситмани туширувчи дори сифатида жигар, ўт ггуфаги, меъда-ичак (ич кетиш, қон аралаш ич кетиш) хасталикларини даволашда қўлланилади. Оғиз бўшлиғи касалликларида (милк яраланганда ва ундан қон оққанда) оғиз қайнатма ёки дамлама билан чайилади.

Тиббиётда наъматак мевасининг кукуни, дамламаси, суюқ экстракти ва ҳўл мевасидан тайёрланган шарбати турли авитаминоз касалликларини даволаш ва уларнинг олдини олишда қўлланилади.

Наъматак мевасидан фармацевтика заводида экстракт — холасас тайёрланади. Холасас билан жигар ва ўт пуфаги касалликлари (гепатит, холецистит) даволанади. Флаконда (300 мл) чиқарилади. 1 чой қошиқдан, кунига 2-3 марта қабул қилинади.

Наъматак меваси витаминли, ўт ҳайдовчи ва бошқа йиғма чойлар таркибига киради.

ОЛАЎТ (SILYBUM ADANS.) — ОСТРОПЕСТРО (РАСТОРОПША)

Халқ табобатида мева қайнатмаси ва настойкаси жигар ва ўт пуфаги (гепатит, ўт- тош касаллиги), талоқ (қоражигар), сурункали йўтал, қон тупуриш, буйрак-тош ва бошқа хасталикларни даволашда қўлланилади.

Мева флавоноидлари йиғиндисидан силибор ва легалон дориворлари тайёрланади. Мазкур дориворлар тиббиётда сурункали гепатит, ўткир гепатит, жигар циррози ва бошқа сурункали жигар касалликларини даволаш учун берилади.

Силибор кунига 3-4 марта, овқатдан олдин бир таблеткадан ичилади.

Легалон таркибида силибанин сақлайди. 1-2 тадан, кунига 3 марта, овқатдан кейин ичилади.

БУЙРАКЧОЙ, (ORTHOSIPHON BENTH.) ОРТОСИФОН

Ортосифон, асосан, сийдик ҳайдовчи восита сифатида буйракда, қовуқда ва сийдик йўлларида тош бўлган ҳолларда, истисқода ва буйракнинг бошқа хасталикларида фойдаланилади. Тиббиётда ортосифон дамламаси яна холецистит касаллигини даволашда ҳам қўлланилади.

Дамламадан кунига 2 марта, овқатдан 30 дақиқа олдин, ярим стакандан илиқ ҳолида ичилади. Дамламани кунига янгидан тайёрлаш лозим.

Ортосифон барги дорихоналарда брикет ҳолида аҳолига сотилади. Брикет ўн бўлакка бўлинган бўлиб, ҳар бир бўлаги 6 г.га тенг. Дамлама тайёрлаш учун бир бўлак ортосифонни сирли идишга солиб, устига бир стакан қайнаб турган сув қуйилади ва 5 дақиқа

 

қайнатиб, 4 соат дамлаб қўйилади. Сўнгра докада сузилади ва илиқ ҳолида, кунига 2 марта, овқатдан 30 дақиқа олдин, ярим стакандан истеъмол қилинади.

САЧРАТҚИ (CICHORIUM L.) — ЦИКОРИЙ

САЧРАТҚИ (CICHORIUM L.) - ЦИКОРИЙ

Жигар Касалликларида Доривор Усимликлар: Тиббиётда сачратқининг ер устки қисмидан фойдаланилади. Уларнинг таркибида аччиқ гликозидлар ва бошқа моддалар бор.

Халқ табобатида сачратқи қадимдан турли хасталикларга шифо тариқасида қўлланиб келинади. Ибн Сино сачратқини иситма, ич кетиш, кўнгил айниш, кўз яллиғланиши ва бошқа касалликларда тавсия қилган.

Халқ табобатида сачратқининг ер устки қисми ва илдизидан тайёрланган дамлама ҳамда қайнатмадан жигар ва ўт пуфаги, талоқ, буйрак, меъда ва бошқа касалликларни даволашда фойдаланилади. Шунингдек, ундан тайёрланган дориворлар сийдик ҳайдовчи, иштаҳани очувчи ва овқат ҳазм бўлишини яхшиловчи восита сифатида ҳам қўлланилади.

Тиббиётда сачратқининг Гален дори-дармон воситалари ўт ҳайдовчи, яллиғланишга қарши таъсирга эгалиги аниқланган ва кенг қўлланилади.

Дамлама тайёрлаш учун қопқоқли сирли идишга майдаланган ер устки қисмидан (ёки иддизидан) икки чой қошиқ солинади, устига бир стакан қайнаб турган сув қуйиб, икки соат дамлаб қўйилади. Сўнгра докадан сузилади. Дамламадан кунига 3 маҳал, овқатдан олдин, 1/3 ёки 1/2 стакандан ичилади.

ШУВОҚ (ARTEMISIA L.) — ПОЛЫНЬ

Тиббиётда шувоқнинг ер устки қисмидан шифобахш восита сифатида фойдаланилади.

Шувоқ қадимдан халқ табобатида турли касалликларни даволашда кенг қўлланиб келинадиган ўсимликлардан бири. Ибн Сино ўсимликнинг ер устки қисмидан тайёрланган қайнатма билан сариқ касаллиги, кўз яллиғланиши, истисқо ва бошқа касалликларни даволаган. Шувоқ қайнатмасини эса ўт, сийдик ва гижжа ҳайдовчи, иштаҳани очувчи ҳамда ҳайзни келтирувчи дори сифатида қўллаган.

Халқ табобатида Шувоқ дамламаси жигар, ўт пуфаги ва ичак ярасини даволашда қўлланилади. Бундан ташқари безгак, бавосил, ич кетиш, овқат ҳазм бўлишининг бузилиши, яралар ва бошқа касалликларга ҳам даво бўлади. Шупингдек, дамламаси ўт, гижжа ва ел ҳайдовчи, иштаҳани очувчи ҳамда терлатувчи ва енгил ухлатувчи дори сифатида қўллапилади.

Тиббиётда шувоқдап тайёрланган дориворлар (дамлама, пастойка, суюқ экстракти) жигар ва ўт пуфаги касалликларида (гепатит, холецистит) ўт ҳайдовчи ҳамда иштаҳани очувчи, овқат ҳазм бўлишини яхшиловчи дори сифатида, хлорид кислота камайиши билан борадиган гастрит касаллигини даволашда фойдаланилади.

Шувоқ ер устки қисми ўт ҳайдовчи ва иштаҳа очувчи йиғма чойлар таркибига киради.

ЯЛПИЗ (MENTHA L.) — МЯТА

Тиббиётда қалампирялпизнинг барги (баъзан ер устки қисми)дан ҳамда ундан олинган эфир мойидан доривор восита сифатида фойдаланилади.

Ибн Синонинг маълумотларига қараганда ялпиз иштаҳани яхшилайди, сариқ касаллигига шифо бўлади.

Халқ табобатида ялпиз баргининг дамламаси жигар ва ўт пуфаги касалликларида ўт ҳайдовчи, оғриқ қолдирувчи восита сифатида ҳамда кўнгил айниш ва қусишни тўхтатиш, овқат ҳазм бўлишини яхшилашда қўлланилади.

Ўсимлик дори-дармон воситалари кўп томонлама таъсир кўрсатади. Улар тинчлантирувчи, спазмолитик (силлиқ мушаклар қисқаришини бўшаштириш), ўт ҳайдайдиган, антисептик ва оғриқ қолдирувчи хусусиятга эга.

Ялпиздан тайёрланган доривор воситаларнинг ўтни ҳайдаш таъсири холециститда, холангитда ва ўт-тош касалликларини даволашда яхши намоён бўлади.

Дамлама (1:20) овқатдан 15 дақиқа олдин, кунига 2-3 марта, бир ярим стакандан, настойкаси 10-15 томчидан ичилади.

Жигар Касалликларида Доривор Усимликлар: Тиббиётда қалампирялпиз дамламаси, настойкаси, эфир мойининг суви кўнгил айниш ва қусишга қарши, овқат ҳазм бўлишини яхшиловчи дори сифатида ҳамда оғиз чайиш учун ишлатилади.

ҚОҚИЎТ (TARAXACUM L.) — ОДУВАНЧИК

Ибн Сино қоқиўт илдизини жигар касалликларида ва истисқода қўллаган.

Халқ табобатида қоқиўтнинг ер устки қисмидан ва илдизидан тайёрланган дори воситалари ўт ҳайдовчи, иштаҳа очувчи сифатида ва бошқа айрим касалликларни даволашда қўлланилади.

Тиббиётда эса қоқиўт илдизининг қайнатмаси ва қуюқ экстракти иштаҳани очиш, овқат ҳазм бўлишини яхшилаш ва жигар ўтини ҳайдаш мақсадида ишлатилади.

Қоқиўтнинг илдизидан қайнатма тайёрлаш учун 10 г майдаланган илдиз 1 стакан қайнаб турган сувга солинади ва 15 дақиқа давомида қайнаб турган сувда ушлаб турилади, совутилади, докадаи сузилади, чорак стакандан, кунига 3-4 марта, илиқ ҳолда, овқатдан олдин ичилади.

Қоқиўт илдизи ўт ҳайдовчи, иштаҳа очувчи ва меъда касалликларида қўлланиладиган йиғма чойлар таркибига киради.

ҚУШҚЎНМАС, САРИҚГУЛ (CNICUS L.) — ВОЛЧЕЦ

Табобатда қушқўнмаснинг ер устки қисмидан фойдаланилади. Ўсимлик гуллаган вақтида ер устки қисми ўриб олинади ва сояда қуритилади. Қуриган маҳсулот қоғоз ёки ип қопларда қуруқ, тоза, салқин ва ҳаво алмашиниб турадиган жойларда сақланади.

ЙИГМАЛАР

  1. Зирк — қорақанд (меваси, барги, томир пўсти)дан тайёрланадиган йиғмалар:

А) Шарбат зирк меваларидан тайёрланади. 1 ошқошиқдан 0,5 стакан сувга аралаштириб ичилади. Кунига 2 маҳал, овқатдан ярим соат олдин истеъмол қилинади.

Б) 1 стакан зирк қайнатмасига 1 ошқошиқ қушқўнмас барглари солиниб, 5 дақиқа қайнатилади. 1 соат тиндирилади. 1 ошқошиқдан, кунига 4-5 маҳал барча турдаги жигар касалликларида истеъмол қилинади..

  1. Зирк меваси — 10, 0 г., оқ қайин барги — 10,0 г., ёнғоқ барги — 10,0 г., қушқўнмас барги — 10,0 г., далачой барги ва гули — 10,0 г., бўймадорон барги ва гули — 10,0 г.

200 мл қайнатилган сувга 1 ошқошиқ йиғма, 1 соат дамланади. 2-3 ошқошиқ, кунига 3 маҳал гепатит касаллигида ичилади.

  1. Бўзноч гули, қайнатма, 200 мл қайноқ сувга 1 ошқошиқ гулидан солинади. 40 дақиқа давомида дамланади. 0,5 стакан қайнатилган сув ва 3 чой қошиқ асал билан аралаштириб, овқатдан олдин холеистититда, гепатитда қўлланилади. 2 ой давомида ичилади.
  2. Бўзноч гули — 2 қисм, макка попуги — 3 қисм, бўймодарон гули ва барги — 3 қисм, қоқи ўти илдизи — 4 қисм.

1,2 литр қайноқ сувга 1 ошқошиқ йиғма солинади. Термосга дамланади. Кунига 50 мл.дан 5 марта ичилади. Ўт пуфагида тош пайдо бўлганда истеъмол қилинади.

  1. Бўзноч гули — 40,0 гр., сачратқи илдизи 40,0 гр.

300 мл қайноқ сувга 2 ошқошиқ йиғма солинади. 1 соат дамланади. 3 ошқошиқдап, овқатдан аввал ўт пуфаги яхши фаолият кўрсатма ганда қўлла 11 и лади.

  1. Далачой ўти ва гули — 40 гр., тирноқгул гули — 40,0 гр., бўзноч гули -40,0 гр., сачратқи илдизи — 30,0 гр., қуштасма гули — 20,0 гр., мойчечак гули — 20,0 гр., итжумрут пўсти — 30,0 гр.

2 ошқошиқ йиғмага кечқурун 1 стакан совуқ сув солинади. Эрталаб 10 дақиқа қайнатилади. Кун бўйи гепатит касаллигида истеъмол қилинади.

  1. Анжир меваси — 1,2 кг., лимон — 0,5 кг., глюкоза — 0,5 кг.

Акациянинг асали 6 ошқошиқ солинади. Анжир ва лимон гўштқиймалагичдан ўтказилади. Асал билан глюкоза қўшилади ва яхшилаб аралаштирилади.

Ўт пуфаги, ўт йўллари касалликларида ўткир холециститда 4 ошқошиқдан овқатдан олдин қўлланилади.

  1. Тирноқгул ўти ва гули — 10,0 гр., дорихона укропи — 10,0 гр., оқ қайин барги — 10,0 гр., арча ғуддаси — 10,0 гр., мойчечак гули — 20,0 гр., атиргул гули — 20,0 гр., қирқбўғим ўти — 20,0 гр., макка попуги — 20,0 гр., наъматак меваси — 30,0 гр., қоқи ўти — 30,0 гр., бўзноч гули — 30,0.

100 гр йиғма 0,5 литр қайноқ сувга бир соат дамланади. 150 мл.дан, кунига 3 маҳал жигар ва ўт пуфаги касалликларида истеъмол қилинади. Ўт пуфаги тошлари ҳаракат қилиб безовта қилса, қайноқ ҳолда ичилади ва 10 гр қалампирялпиз қўшилади. Оғриқ кучайиб кетса, бор вазелини суркаб, ўнг томонга иссиқ горелка қўйиш лозим.

  1. Карам шарбати, лимон меваси, мойчечак гули, кашнич меваси.

1 сутка овқат ейилмайди.

1 литр карам шарбати, 400 мл зайтун ёғи ва 4 та лимон соки билан аралаштирилади ва ҳар 25 дақиқада ЮОгр.дан қабул қилиш лозим. 10 кун давомида мойчечак ва кашнич қайнатмасини мунтазам ичиш керак.

  1. Кашнич уруғи солинган 200 мл қайноқ сувга 1 ошқошиқ майдаланган мевалар солинади. 1 соат тиндирилади. Х,ар сафар 0,5 стакандан ичилади. Мазкур дамлама жигар ва ўт пуфаги фаолиятини яхшилайди.
  2. Газанда ўти илдизи — 5,0., арча ғуддаси — 5, 0., наъматак меваси — 5,0., жўка гуллари — 5,0., тиллабош ўти — 5,0.

Йиғмага 1 литр қайноқ сув солинади. 5 дақиқа қайнатилади. 10 дақиқа дамлаб қўйилади. Холецистит хасталигида сув ўрнига истеъмол қилинади.

  1. Газанда ўти барги — 2 ошқошиқ, қорақиз ўти — 2 ошқошиқ, ширинмия илдизи — 2 ошқошиқ, зирк уруғи — 2 ошқошиқ.
  2. литр қайноқ сувга 3 ошқошиқ йиғма солинади. 50 мл.дан, кунига 5 маҳал сурункали гепатит ва холецистит хасталигида истеъмол қилинади.
  1. Зирк меваси — 2 ошқошиқ, қариқиз илдизи — 2 ошқошпқ, наъматак меваси — 2 ошқошиқ, маржондарахт меваси — 2 ошқошиқ, иғир илдизи — 2 ошқошиқ.

Йиғма яхшилаб эзиб майдаланади. 1,2 литр қайноқ сувга 6 ошқошиқ йиғма солинади. 10 дақиқа давомида қайнатилади, 30 дақиқа дамланади. 50 мл.дан, кунига 6 мах,ал гепатитнинг оғир ҳолатларида — жигар шишганда, асцитда истеъмол қилинади.

  1. Сабзи уруғи — 50,0., селдер томири — 50,0., петрушка ўти ва томири — 50,0.

1 литр қайнагап сувга 3 ошқошиқ йиғма солинади. 5 дақиқа давомида қайнатилади. 200 мл.дап, 6 маҳал сурункали гепатит ва жигар церрозининг бошланғич асцитида ичилади.

  1. Қаламппрялпиз барги — 10,0., эрмон ўги — 10,0., бўзноч гули — 10,0., итжумрут пўсти — 10,0., қоқиўт илдизи — 10,0., рўён илдизи — 10,0

I стакан қайноқ сувга 2 ошқошиқ йиғма солиниб, 10 дақиқа қайнатилади. Эрталаб ва кечқурун 1 стакапдан, овқатдан аввал ичилади. Асосан, ўт пуфаги фаолияти сусайганда қабул қилинади.

  1. Қалампирялпиз барги — 20,0., эрмон барги — 20,0., валериана илдизи — 20,0., далачой ўти ва гули — 30,0., қулмоқ ғуддаси — 10,0.

1 стакан қайнатилган сувга 3 ошқошиқ йиғма солинади. Эрталаб ва кечқурун, овқатдан аввал, I стакандан холецистит хасталигида истеъмол қилинади.

  1. Қалампирялпиз барги — 50,0., сачратқи илдизи — 50,0.

1 стакан қайноқ сувга 1 ошқошиқ йиғма солинади ва 1 соат дамланади. 1,2 стакандан ўт пуфаги ва йўллари яхши фаолият кўрсатмаётгаиида овқатдан олдин истеъмол қилинади.

  1. Бўймодарон гули ва ўги; қушқўнмас барги — 100,0; қалампирялпиз ўти — 50,0; тирноқгул гули — 50,0; мойчечак гули — 50,0; қоқи ўти — 50,0; кашнич уруғи — 50,0.

1 стакан қайноқ сувга 1 ошқошиқ йиғма солинади. Овқат ейишдан олдин 2-3 маҳал сурункали гепатитда истеъмол қилинади.

  1. Бўймодарон ўти ва гули — 20,0; қончўп ўти — 20,0; бўзноч ўти — 20,0; қалампирялпиз ўти — 20,0; сано барги — 20,0.

1 стакан қайноқ сувга 1 ошқошиқ йиғма солинади. 2 соат дамланади. 1 стакандан, 3 маҳал, овқатдан аввал ўт йўллари тошида истеъмол қилинади.

  1. Туя дарахт барги — 10,0; далачой ўти — 10,0; сачратқи ўти — 10,0; бўзноч гули — 10,0; қўшқўнмас ўти — 10,0; итжумрут ўти — 10,0.

0,5 қайноқ сувга 2 ошқошиқ йиғма солинади.

30 дақиқа сув ҳаммомида қайнатилади. Оч қоринга

I стакандан ичилади. Қолган кунлари 4 маҳал, 1 соатдан оралатиб, жигарда ва ўт йўлларида тош пайдо бўлганда овқатдан олдин ичилади.

ГЕПАТИТ КАСАЛЛИГИДА ИШЛЛТИЛАДИГАН ЙИҒМАЛАР

Гепатит касаллигида ишлатиладиган доривор ўсимликлар: бўзноч гули; мойчечак гули; қалампирялпиз барги; эрмон ўти; қоқи ўти; сачратқи ўти; тирноқгул гули; зирк меваси, барги ва томири; оққайин барги; далачой ўти; наъматак меваси.

1. 1 ошқошиқ асалии олма шарбати билан биргаликда истеъмол қилинади.

  1. Асал ва қорағат мевасини майдалагичдан ўтказилганини аралаштириб, 1 ошқошиқдан, 4 маҳал, овқатдан олдин истеъмол қилинади.
  2. Сурупкали гепатитда гепатит D ва В.да истеъмол қилинадиган йиғма:

Қоқи ўт илдизи — 2 қисм; оқ қайин — 4 қисм; наъматак меваси — 5 қисм; кашпич меваси — 2 қисм; макка попуги — 2 қисм; далачой ўти — 3 қисм; қончўп ўти — 2 қисм; тирноқгул ўти — 2 қисм.

2 ошқошиқ аралашмани термосга солиб, 0,5 литр қайнатилган сувга 8 соат тиндирилади, сузгичдан ўтказилади, иссиқ ҳолатда 0,5 стакандан, кунига 4 маҳал, овқатдан ярим соат аввал 2-3 ой давомида жигар церрози хасталнгида истеъмол қилинади.

  1. Сачратқи илдизи — 20,0; қирқбўғин — 20,0; бўймодарон ўти; далачой ўти — 20,0 ва гули 20,0.

1 ошқошиқ йиғма l стакан қайнатилган сувга солинади. I соат дамланади. Сўнгра кунига 2- 3 марта истеъмол қилинади.

  1. Наъматак меваси — 40,0; ажриқ илдизи — 40,0; газапда ўти — 20,0.

1 ошқошиқ йиғмага 1 стакан иссиқ сув солиниб, 1 соат типдирилади. Кунига 3 маҳал истеъмол қили нади.

  1. Қоқи ўти томирипи майдалаб қозоичада яхшилаб қовурилади ва сув солинади Ўт йўлларида тош ттайдо бўлганда қабул қилинади.
  2. 100 г потрушка илдизини яхшилаб қайнатилади. 1 ошқошиқдан, 3 маҳал, овқатдан олдин истеъмол қилинади.
  3. I i’ асал 1 литр сувга эритилади. Кунига 200 мл.дап 5 маҳал истеъмол қилинади.
  4. Жигар ва ўт пуфаги йўлларида кучли оғриқ пайдо бўлганда ичиладиган йиғма:

Лимон ўт — 10,0; итжумрут пўсти — 10,0; қалампирялпиз ўти — 10,0; наъматак меваси — 30,0; қончўп ўти — 20,0; бўзноч гули — 20,0.

1 чой қошиқдаи 300 мл сувда қайнатиладй.

15 дақиқа дамланади, бирданига асал билан бирга истеъмол қилинади. Жигар Касалликларида Доривор Усимликлар

 

  1. Итжумрут пўсти — 3 қисм; газанда ўти — 5 қисм, сачратқи ўти — 4 қисм; қалампирялпиз ўти — 4 қисм; зиғир уруғи — 2 қисм; қуштасма ўти — 4 қисм; кийик ўти — 2 қисм; қончўп ўти — 2 қисм; дастарбош гули — 4 қисм.

2 ошқошиқ 0,5 литр қайноқ сувга термосга солинади. 8 соат тиндирилади. Кунига 2 стакадан қабул қилинади.

ХОЛЕЦИСТИТ ХАСТАЛИГИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ЙИҒМАЛАР

Холецистит касаллигида ишлатиладиган доривор гиёҳлар: қоқи ўти, бўзноч гули, тилла бош ўсимлиги, қалампирялпиз барги ва ўти, эрмон ўти, арча ғуддаси, сачратқи ўти ва томири, мойчечак гули, далачой, бўймодарон ўти.

  1. Бўзноч гули — 20,0; далачой ўти — 20,0; қалампирялпиз ўти — 20,0; арслонқуйруқ ўти — 20,0.

1 ошқошиқ йиғмага 1 литр қайноқ сув солиниб, 12 соат дамланади. 0,5 стакандан, кунига 3 маҳал, овқатдан ярим соат олдин ичилади.

  1. Қуштасма ўти; шивит уруғи — 20,0; қалампирялпиз ўти — 20,0; қораандиз томири — 20,0; валериан илдизи — 20,0;

1 ошқошиқ йиғмага 3 стакан қайноқ сув солинади. 6 соат дамланади. 0,5 стакандан овқатдан сўнг 3 маҳал истеъмол қилинади.

  1. Шивит уруғи — 20,0; қалампирялпиз ўти — 30,0; мойчечак гули — 10,0; дўлана меваси — 30,0; бўзноч гули — 10,0.

1 ошқошиқ йиғмага 3 стакан қайноқ сув солинади. 12 соат дамланади. 0,5 стакандан, 3 маҳал, ҳар куни, овқатдан 1 соат кейин истеъмол қилинади.

  1. 3 ошқошиқ бўзноч гулини майдалаб, 2 стакаи совуқ сув солинади. 8 соат дамланади ва кун бўйи ичилади.
  2. 2 ошқошиқ сачратқи илдизининг томири майдаланганини 2 стакан сувда қайнатилади. 1 соат тиндирилади. 2 ошқошиқдан 2 кун ичилади.
  3. 2 ошқошиқ зирк мевасини майдаланганини 1 стакан қайноқ сувда 1 соат тиндирилади. 2 ошқошиқдан, 3-4 маҳал, ҳар куни истеъмол қилинади.

ЎТ ЙЎЛЛАРИ ХАСТАЛИГИДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ЙИҒМАЛАР

Жигар Касалликларида Доривор Усимликлар: Ўт йўлларида тош пайдо бўлганида фойдаланиладиган гиёҳлар: қалампирялпиз ўти; бўзночгул; қоқи ўти; мойчечак ўти; эрмон ўти; сачратқи ўти; қончўп ўти; макка попуги; бўймодарон ўти; далачой ўти; қушқўнмас ўти; кашнич уруғи ва ўти.

  1. Наъматак меваси — 3 қисм; қоқи ўти илдизи — 3 қисм; маккажўхори попуги — 3 қисм; қирқ бўғин ўти — 3 қисм; бўзноч гули — 4 қисм; оқ атиргул гули — 2 қисм; парманчак меваси ўти — 2 қисм; мойчечак гули — 2 қисм; арча ғуддаси — 2 қисм; оқ қайин барги — 2 қисм; шивит уруғи — 2 қисм.

Яхшилаб майдаланади ва 1 ошқошиқ йиғмадан 0,5 литр қайноқ сувга солинади. 150 мл.дан, кунига 3 маҳал, овқатдан 10-i 5 дақиқа олдин истеъмол қилинади.

  1. Ҳар куни бир бўлак саримсоқ истеъмол қилиш керак.
  2. Х,ар куни зирк томири пўстини ва мевасини дамлама сифатида истеъмол қилиш лозим.
  3. Ора-орада 1-2 кун кефир кунлари ташкил қилиш мақсадга мувофиқ.
  4. Далачой чойлари ичиш керак. Салатга қоқи ўти, парманчак ўти солиб, ҳар куни истеъмол қилиш фойдали.
Оцените статью
Добавить комментарий

Яндекс.Метрика