Жигар Хасталикларига Оид Тавсиялар ва Даволаш усуллари

Jigar Xastaliklariga Oid Tavsiyalar Халк табобати

ЖИГАР ХАСТАЛИКЛАРИГА ОИД ТАВСИЯЛАР

Жигар Хасталикларига Оид Тавсиялар

  1. Парҳез таомлар: нон, балиқли таомлар, сабзавот мақсулотлари, сут маҳсулотлари, чучук қаймоқ, зайтун, кунгабоқар, жўхори, мош, парранда гўшти жигар касаллигини даволашда ишлатилади. Семизўт ва бошқа кўкатлар баргини пишириб ёки хом ейиш меда-жигар яллиғланиши ҳамда шишининг олдини олади.
  2. Отқулоқнинг янги униб чиққан барги қийма қилингач, кўкат қўшиб манти, чучвара, сомса қилинади. Уларни истеъмол қилиш беморнинг соғайишига ёрдам беради.
  3. Ялпиз, кўкпиёзни суюқ овқатга солиб ёки кўкатлар билан аралаштириб, чучвара, манти, сомсага тугиб пишириб истеъмол қилинса, жигар шишининг олдини олади.
  4. Асал билан сиркани қайнатма қилиб ичилса, жигар касаллигига даводир.
  5. Товуқ, балиқ, қуён шўрваси (гўшти эмас) жигар касаллигига даводир.
  6. Жигари оғрийдиган боморга кўпроқ анор ейиш тавсия қилинади.
  7. Майиз емоқ жигар касаллигига даводир.
  8. Нўхатнинг ҳар хил туридан еб турган, лимон сувини ичиб баданига суртиб юрган бемор жигар касалидан халос бўлади.
  9. Қатиқ ичиб юрган киши жигар касалига гирифтор бўлмайди.
  10. Ошқовоқ истеъмол қилиш жигар фаолиятини яхшилайди.
  11. Бемор седанани майдалаб, сувда 1 соат ивитиб, кейин шу дорини кечқурун бурнига 2 томчи томизиб ётса, енгил тортади.
  12. Маккажўхорининг попукларидан 6 ойгача чой ичиб юрган бемор сариқ касаллигидан қутилади.
  13. 100-150 грамм зиғирни янчиб ейилса, жигарнинг шиши ва иллатлари кетади.
  14. Равоч илдизини майдалаб, қуритиб, талқон қилиб ейиш жигарга қувват бағишлайди.
  15. Жигари хаста беморга зира шифодир.
  16. Атиргулнинг гулларидан қиём қилиб ичилса, жигар фаолияти яхшиланади.
  17. Каврак меваси қайнатилиб шарбати ичилса, жигар касалига даводир.
  18. Зирк қиёмидан ичилса, жигар касаллигига шифо бўлади.
  19. Тол барги қайнатилган сувда ювинган бомор сариқ касалидан қутилади.
  20. Сабур гулларидан еган бемор жигар касалдан фориғ бўлади.
  21. Х,ар хил кўкатлар, жумладан, шовул еб турган беморнинг жигари соғлом бўлади.
  22. Жигари хаста бемор лавр япроғини истеъмол қилиб туриши лозим.
  23. Семизўт ва жағжағ уруғи тановул қилинса, жигар дардидан халос бўлади.
  24. Қовун уруғи жигар хасталигига шифо. Жигар Хасталикларига Оид Тавсиялар
  25. Ширин олма сариқ касаллигига даводир.
  26. Сиркага сабзи қўшиб ейилса, жигар касалига даво бўлади.
  27. Яхши иишган қовун еб юрган беморнинг жигаридаги тошлар майдаланиб чиқиб кетади.
  28. Наъматак меваларини майдалаб, устидан иссиқ сув қуйиб, 8-10 соат дамлаб қўйилади, кейин кунига ярим пиёладан, тўрт маҳал ичилса, жигар касалига даво бўлади.
  29. Тикан қайнатиб ичилса, жигарнинг қотиши ва қуришининг олди олинади.
  30. Тут меваси еб юрилса ва унинг қайнатилган шарбати ичиб турилса, жигар хасталигига шифо бўлади.
  31. Гултожихўроз гулининг қайнатмасини ичиб юрган беморнинг жигари ором топади.
  32. Шунингдек, қаттиқ шамоллаш туфайли пайдо бўлган бод ва йўталга фойда қилади.
  33. Жигар касаллиги беморни беҳузур қилса, тирноқгули (календула) еб турсин, шифодир.
  34. Оч қоринга ўн кун мобайнида 10 донадан исириқ уруғидан еб турган бемор жигар хасталигига даво топади.
  35. Ялпиз барги шакар билан қўшиб ейилса, жигар касалига даво бўлади.
  36. Қулупнай шарбатини ичиб юрган кишининг ўт халтаси соғлом бўлади.
  37. Лимонни чойдек дамлаб ичинг, пўстини шакар билан истеъмол қилинг, жигар касалига даво бўлади.
  38. Жигар қаттиқ оғриса, беморга шотутнинг мевасидан бўлган шарбатни сут билан қўшган ҳолда ичиш тавсия қилинади.
  39. Чилопжийда туйилиб, ейилса жигар ва ўт халта шишлари кетади, оғриқ қолади.

Бу кизик Omikron Haqida Bolalarda Belgilari va Tasiri

Шунингдек, жигар хасталигида касалликнинг вужудга келишига тўсқинлик қилиш мақсадида хамда шифо тариқасида асал истеъмол қилиш жуда фойдали.

  1. Эрталаб бир-икки ошқошиқ асалга асалари сутидан пичоқ учида қўшиб, истеъмол қилинг. Тушликдан сўнг эса 1 ошқошиқ асал қабул қилинг.
  2. 300 грамм пиёзни майда қирғичдан чиқариб, унга 2 ошқошиқ аччиқ шувоқ ўти ва 100 грамм асал солиб аралаштиринг.

 

Аралашмага 700 мл оқ мусаллас қуйиб, 20 кун давомида қоронғу ва салқин жойда сақланг. Идишни тез-тез чайқатиб туринг. Сузиб олиб, ҳар куни уч маҳал, овқатдан олдин 50 мл.дан қабул қилинг.

Жигар фаолиятига инсонлардаги ҳис- ҳаяжонлар ҳам таъсир кўрсатади. Агар сиз ҳаётни севувчи қувноқ инсон бўлсангиз, жигар касалликлари сизга асло яқинлашмайди. Ҳеч қачон бировга нисбатан кек сақламанг, кечиримли бўлинг.

Жигар касалликлари жуда кўп ва хилма-хил. Уларнинг асосида яллиғланиш, дистрофик, дисрегенератор ва ўсма жараёнлари ётади. Энг муҳим жигар касалликлари жумласига вирусли ўткир гепатитлар, алкогол гепатити, ҳар хил этиологияли сурункали гепатитлар, жигар циррозлари, ёғли ва пигментли гепатозлар, жигарнинг токсик дистрофияси киради.

Жигар фаолиятининг айрим бузилишлари ташқи белгиларсиз кечиши ҳам мумкин, булар фақат синчиклаб лаборатория текширишлари ўтказилгандан кейингина аниқланади. Жигар фаолиятининг кучлироқ даражада бузилишлари эса баданнинг сарғайиб кетиши билан намоён бўлади.

Жигар фаолиятининг айрим бузилишлари бошқа аъзо хасталикларида ҳам кузатилиши мумкин. Шуни ҳам таъкидлаб ўтишимиз лозимки, жигар тикланиш ва мувозатланиш хусусиятларига эга, шунинг учун унинг бир қисми ишлаб турса, асосий вазифаларни адо этиши мумкин.

Жигар фаолиятининг бузилиш белгиларига қон кетиши киради. Қон ивишига сабаб бўлувчи моддалар ишлаб чиқиши камайиб кетганида тиш милкидан, ичакдан, оғиз- бурундан қон кетиши кузатилади.

Жигар фаолиятининг оғир даражада бузилишлари ҳушдан кетиб қолишгача олиб келади. Бунинг асосий сабаби жигарда зарарсизланиши лозим бўлган заҳарли моддалар қонда кўпайиб, марказий асаб тизимига таъсир кўрсатишидир. Бундай аҳволда беморнинг барча аъзолар фаолияти кескин ёмонлашиб, ҳушдан кетиши, ҳатто ўлиши мумкин.

Шу ерда халқ орасида қўлланадиган усул — сариқ касалига чалинган беморни табибга олиб бориб, танглайини кестириш, беморга бит, ер чувалчанглари кабиларни едириш каби иллатлар ҳақида тўхталмоқчимиз. Х,ақиқатан ҳам уни қўллагандан кейин бемор аҳволи яхшиланса-да, тиббиётда бу маъқул кўрилмайди.

Вирусли гепатитнинг қўзғатувчиси Л, В, С, Е вируслар ҳисобланади. Гепатитнинг Л тури ифлосланган қўл, ювилмаган мева-чева ва

пашша орқали кўпроқ юқса, В тури яхши стерилланмаган шприц, қон қуйиш, тиббиёт асбоб-ускуналари орқали юқади.

Касалликнинг қайси тури бўлишидан қатъи назар, юққанидан кейин беморнинг ўнг биқинида оғирлик, ўтмас оғриқ, иштаҳа бўғилиши, кўнгил айниши, қайт қилиш, тана ҳароратининг кўтарилиши, нажаснинг рангсизланиб, пешобнинг қизғиш қўнғир тусга кириши, кўз оқларининг, аста-секин бутун тери қопламининг сарғайиши каби аломатлар пайдо бўлади. Касаллик шунчалик шафқатсизки, ҳатто янги туғилган чақалоқни ҳам аяб ўтирмайди. Аста-секин жигар, айрим ҳолларда эса талоқ ҳам катталашади. Оғир ҳолларда мия заҳарланишидан ўлим юзага келиши мумкин.

А шаклининг яширин даври 20-40 кун, В шаклиники эса 60-180 кунни ташкил қилади. Агар жигардаги яллиғланиш жараёнлари 6 ойгача тузалмаса, хасталик сурункали (давомий) тусга кирганидан далолат беради. Сурункали сариқ касали кўпинча:

  • юқумли сариқ касалининг асоратидан;
  • дори-дармон, полиз маҳсулотларига сепилган мииерал ўғит, оғир металл тузлари, қорамуғ (ўсимлик)дан;
  • ичкиликбозликдан пайдо бўлади.

Хасталикнинг сурункаланиб кетишига қуртлаган тишлар ва яллиғланган танглай

муртаклари ёки қулоқнинг шамоллаши, йиринглаши, беморнинг касалхонага кеч ётқизилиши ва етарлича парваришланмаслиги, парқез ва овқатланиш тартиби сақланмаслиги, хасталикнинг ўткир даврида оғир меҳнат қилиш ва руҳий зўриқишлар сабаб бўлади.

Хасталикнинг сурункали турида сарғайиш, иштаҳасизлик ва кўнгил айниши, дармон қуриши, жигар ва талоқнинг катталашиб қаттиқлашиши кузатилса, нофаол турида фақат жигарнинг катталашиб қаттиқлашуви кузатилади, холос. Улар вақтида даволанмаса, энг оғир ва деярли даволаб бўлмайдиган жигарнинг қуриши (цирроз)га айланиб кетади.

Жигар циррозлари касалликларнинг каттагина бир гуруҳини ташкил этади, уларнинг асосида ҳар хил этиологик ва патогенетик омиллар ётади.

Жигар тўқимасининг сурункали яллиғланиши ва бир қисмининг бириктирувчи тўқнма билан алмашиниши жигар циррозидир. Жигарнинг ўткир яллиғланиши гепатитдан, безгак, сил, захм, бруцелёз каби инфекцион касалликлардан, ўт пуфаги ва ўт йўлларининг сурункали яллиғланишидан, турли кимёвий моддалардан сурункасига заҳарланишдан, шунингдек, ичкиликбозликдан ва бошқа сабабларга кўра пайдо бўлади. Жигар циррози секин ривожл.анадиган, лекин сурункали касалликдир. Бемор дармонсизланиб озиб кетади, иштаҳадан қолади, кекиради, кўнгли айнийди, баъзан қусади, ичи кетади ёки қотади, қорни дам бўлади. Қорин бўшлиғида суюқлик пайдо бўлади (истисқо), бурни қонайди, бадани қичишади, баъзан саргаяди, камқонлик авжига чиқади.

Беморда камқонлик ривожланади, терисининг ранги захиллашиб бораверади, териси қаттиқ қичишади. Касалликда жигар катталашиб оғрий бошласа, кейинчалик у кичрайиб бужмайганидан сўнг оғриқ сезиш йўқолади. Бу хасталикнинг энг охирги, орқага қайтариб бўлмас босқичига ўтганидан дарак беради.

Беморнинг баданида, айниқса, қўл-оёқлари, бурун ёнида «юлдузча»лар шаклидаги қизғиш доғларни кўриш мумкин. Бу доғлар қилтомирларнинг заҳарли маҳсулотлардан зарарланиб, шишиб фалажланишидан юзага келади. Танадаги гормонлар фаоллашиб бадандез тукларпинг ўсиб кетишига сабаб бўлади. Қўл- оёқ бармоқларининг учлари ноғора таёқчаларига ўхшаб йўғонлашади, тирноқлар соат ойнасидек яссиланиб қолади. Оғир ҳолларда тана сарғайиш билан бирга кўкаради. Киндик атрофида илонсимон шакллар ҳосил бўлади.

Жигар Хасталикларига Оид Тавсиялар. Бундай касалликда парҳезга қатъий риоя қилишнинг аҳамияти катта. Беморга асосан

енгил ҳазм бўладиган, қанд, оқсил ва витаминларга бой сутли ҳамда ўсимлик овқатлар берилади. Творог осон ҳазм бўладиган оқсилларга эга, ёғсиз гўшт ва балиқ буюрилади. Қаймоқ ва сариёғни оз миқдорда истеъмол қилиш фойда беради. Спиртли ичимликлар ичиш қатъиян тақиқланади. Овқат таркибидаги ош тузи миқдориии камайтириш катта аҳамиятга эга. Нон, колбаса, пишлоқ кўп миқдорда ош тузига эга бўлгани учун уларни кам миқдорда истеъмол қилиш лозим. Касаллик кучайганда уч кунга гуруч, сабзавотли нарҳез тавсия этилади (қайнатилган гуруч, мева шарбати ёки компот ва сабзавотли салат билан). Сўигра одатдаги рационга ўтилади, унга картошка ва ёғсиз творог ҳам қўшилади. Коисервалар, шоколад, майонез, кетчуп, сунъий хамиртурушлар истеъмол қилиш маи қилинади.

OITS va OIV Haqida. Buni hamma bilishi SHart!

Овқатланиш сонини кўпайтириб, миқдорини камайтириш муҳим ўрин эгаллайди. Шифокор белгилаган дори-дармонларии ўз вақтида қабул қилиш ва қатъий тартибга амал қилиш зарур.

Бирламчи жигар саратони жаҳоннинг турли мамлакатларида ҳар хил тарқалгани билан ажралиб туради. Бу ўсма эркакларда уч баравар кўпроқ кузатилади. Касаллик кўп тарқаган мамлакатларда жигар раки асосаи ёшлар орасида, кам бўладиган минтақаларда эса 60- 70 яшар кишиларда кўпроқ учрайди.

Бирламчи жигар саратонининг асосий уч тури тафовут қилинади:

  • гопатоцеллюляр рак (80 фоиз ҳолларда)
  • холангиоцеллюляр рак (20 фоиз ҳолларда)
  • ниҳоят даражада кам учрайдиган аралаш рак.

Гопатоцеллюляр рак пайдо бўлишига учта асосий омил йўл очади: 1) сурункали вирусли Б ва С гепатитлар, 2) жигар циррози, 3) овқатда гепатотроп каниероген моддалар борлиги. Алкоголга алоқадор циррозда бирламчи жигар раки бошланиши кузатилади ва бирламчи саратон анча ёш одамларда учраши мумкин. Жигарнинг иккиламчи саратони меъда, ичак, қизилўнгач, тухумдон ва ўпка хавфли ўсмаларининг тарқалиши ҳисобига бўлади.

Жигар саратони жуда оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун ҳар қандай киши ўзида юқоридаги белгиларнинг бирортаси пайдо бўлиши биланоқ шифокорга мурожаат қилиб, тўлиқ текширишдан ўтиши, зарур бўлганда эса даволаниши шарт. Зеро, ҳар қандай касалликнинг ҳам олдини олиш ёки илк босқичларида даволаниш анча осон кечади.

Жигар касалликларига чалинган беморлар шифокор тавсия қилган даволаниш билан бирга доривор гиёҳлар ёрдамидан ҳам фойдаланиши мумкин:

— бир сиқим наъматак мевасини яхшилаб ювиб, термосга солинади. Устидан қайнаб турган сувдан бир литр қуйиб, бир соатга ёпиб қўйилади. Дамламани чой ўрнига кун давомида ичиш фойдали;

  • ярим пиёла қовун уруғи янчиб ейилса, жигардаги тиқинларни очади;
  • маккажўхори попугини майдалаб, унинг 2- 3 ош қошиғига 1,5 пиёла қайноқ сув қуйилади. Устини ёпиб 1 соат тиндирилади. Дамлама ҳар 2- 3 соат давомида, 3 ошқошиқдан қабул қилинади. Бу дамлама холецестит, сариқ касалида фойдали;
  • 5 ошқошиқ сариқчой ўтига 2 пиёла қайноқ сув қуйиб, 15 дақиқа усти ёпиб қўйилади. Овқатдан олдин бир пиёладан кунига 3-4 марта ичилади;
  • истисқо (сариқ сув касаллиги)да бир бош саримсоқни озгина асал билан пишириб еса, бир неча ҳафтадан кейин бу дарддан қутулади;
  • ҳар куни бир чимдимдан зира чайнаб юрилса, жигарни мустаҳқамлайди;
  • балиқ Оловда кабоб қилиб ейилса, заифлашган жигарга фойдали;
  • қурутни сувда эзиб (қуртоб ҳолида) ичилса, жигарга даво бўлади.

Жигар Хасталикларига Оид Тавсиялар. Бир ошқошиқдан тоғрайҳон (душица) ва далачой (зверобой) ўтига 2 пиёла қайноқ сув қуйиб, 2 соатга тиндириб қўйилади. Бу дамлама ҳам чой ўрнига кун давомида ичилади. Дамламаларни касалликдан кейинги 6 ой давомида ичиш зарур.

Юқорида айтиб ўтилгаи барча ўтлар дорихоналарда бўлиб, ниҳоятда арзонлши билан кўпчиликка қўл келади.

Наҳорда, ҳаммом, жинсий алоқа ва бадантарбиядан кейин бирданига совуқ сув ичиш кўпинча жигарнинг жуда совиб кетишига олиб келади. Ширин шароб жигарда тиқилмалар пайдо қилади. Ширинликлар жигарга ёқади, уни семиртиради, улғайтиради ва кучли қилади, лекин улар жигарда тезда тиқилмалар пайдо қилади, чунки жигар уларни бошқа хилтларга қўшиб қаттиқ тортади. Шунинг учун жигарида шиш бор киши ширинликлардан сақланиши керак, чунки ширинликлар тезда ўтга айланади ҳамда тиқилмалар пайдо қилади. Танада зарарли моддалар меъёридан ортиқ бўлганида турли хил жигар касалликлари (гепатит, жигар циррози) келиб чиқиши мумкин.

Жигар ва ўт-тош касалликларига чалингаи беморлар қатъий равишда қуйидаги кўрсатмаларга амал қилишлари шарт:

  • шифокор белгилаган парҳез ва ётиш режимига амал қилиш;
  • касалхонадан чиққандан кейин ҳам уй шароитида тозаликка риоя қилиш (беморнинг чойшаби, кийимлари, овқатланадиган идишлари, хонаси махсус эритмали сувда ювилиб, қайнатилган сувда чайилиши шарт),
  • спиртли ва газли (фанта, кола, спрайт каби) ичимликлардан тийилишлари лозим;
  • тамаки чекиш, ёғли, аччиқ, дудланган (консерва), тузламалар истеъмол қилишдан воз кечишлари керак.

Сариқ касалга чалинган беморларга ёғсиз товуқ шўрва, ширгуруч, угра оши, сариёғда пиширилган парҳезли палов, сабзавотли димламалар, буғда пиширилган қиймали дўлма, картошкали маити каби таомлар тавсия этилади. Улар билан бирга қуйидаги салатлар ёрдам беради: сувда пиширилган 2 дона лавлагини қирғичдан ўтказиб, 2 дона тўғралгап бодринг, битга пиёз ва кашнич кўкати, ярим коса қатиқ билан аралаштирилади.

2 дона хом сабзини қириб, майда туйилган 3-4 дона ёнғоқ мағизи, озгина ўсимлик ёғи билан аралаштирилади. Таъбга қараб туз қўшилади.

Бир дона қизил сабзини тозалаб ювиб, қирғичдаи ўтказилади ва бир пиёла сузма ёки творог, бир ошқошиқ қаймоқ, бир чой қошиқ шакар билан яхшилаб аралаштирилади. Бу салат сариқ касалидан кейинги даволаниш пайтида қўл келади.

2 дона лавлагини сувда пишириб, сомонча қилиб тўғралади, устига тўғралган 2 дона бодринг, ярим бош майда тўғралган карам, 2 ошқошиқ ўсимлик ёғи солиб аралаштирилади.

Ликопчага солиб, сувда пишириб тўғралган тухум билан безатилади. Бу салат ўт пуфаги яллиғланишида ёрдам беради.

2-3 дона лавлагини сувда пишириб, қирғичдан ўтказилади, яхши пишган олхўрини данагидан тозалаб, майонез, шакар билан аралаштирилади. Бу салат ўт-тош касаллигида жуда фойдали.

Ўртача ошқовоқни олиб ичи ўйилади, 2 пиёла асал билан тўлдирилади. Усти хамир билан ёпиштирилади. Ошқовоқ салқин ва қоронғу жойда 10 кун сақланади. Тайёр бўлгандан кейин ичидаги аралашма кунига 3 маҳалдан, овқатдан 40 дақиқа олдин, бир ошқошикдан, 20 кун қабул қилинади. Бу шифобахш малҳам яқинда сариқ касал бўлган, ҳар хил дорилар қабул қилиб жигарни уринтириб қўйган беморлар учун ниҳоятда фойдали.

Равоч илдизи майда тўғраб қуритилади, яхшилаб туйиб, шиша идишга солиб қўйилади. Ҳар куни наҳорга бир чойқошиқдан ейилади.

Сабзини сувда қайнатиб, асалга қўшиб ейилса, қонни тозалаб, жигарга ёрдам беради.

РЕКОМЕНДАЦИИ ПРИ ЗАБОЛЕВАНИЯХ ПЕЧЕНИ 2022 йил

Жигар яллиғланиши ва циррозда ошқовоқ, помидор, бодринг, салат, укроп барги фойдали. Улар ўт ажралишини кучайтириб, овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди. Мевалардан анор, олча, банан, олма, нок, анжир, узум кабилар ҳар куни еб турилса, жигар фаолияти тикланади. Ичимликлардан ширин анор суви, хом ошқовоқ суви, нацматак шарбати, ўриқ қоқи, олча шарбати, лимонли ширин чой кабилардан бирортасини танлаб, кунига 2-3 маҳалдан, 6 ой давомида ичиб юрилса, жигар тозаланиб, қуввати ортади.

Ўт пуфагида тош йиғилганда кашнич ўтини ва унинг илдизини қайнатиб ичиш лозим. Ушбу қайнатма ўт ҳайдайди ҳамда ўт пуфагидаги тошни туширишга ёрдам беради. Жигар Хасталикларига Оид Тавсиялар

Ибн Сино ўт пуфагидаги турли касалликларни даволашда беҳи мевасидан фойдаланган. У мевадан тайёрланган қайнатмадан оч қоринга кунига 2 ошқошиқдан ичишни буюрган. Бу касалликни даволашда маккажўхорининг дони, попуги, ёш поясининг суви ғоят фойдалидир. Маккажўхори дони таркибида крахмал, ёғ, пентозан, зеаксантин ва бошқа турли хил моддалар бор, шуниигдек, В1, В2, Вб витаминлари мавжуд. Шу сабабли маккажўхори жигар таркибидаги холестеринни йўқотади, қондаги гемоглабинни мутаносиблаштиради. Маккажўхори попугидан тайёрланган қайнатма жигар хасталигида ўга фойдалидир.

Қайнатма қуйидагича тайёрланади: 2-4 ошқошиқ попук уни олиниб, 1,5 стакан микдордаги қайноқ сувда 30 дақиқа қайнатилади, ундан ҳар куни 3-4 соатда бир марта 1-2 қошиқдан истеъмол этиш тавсия қилинади.

Ибн Сино бу хасталикни даволашда беҳи мевасидан тайёрланган шарбатдан муваффақиятли фойдаланган. Қариқиз ўсимлиги илдизи ва илдизпояси таркибида эфир мойлари, лактондлар, инсулин, турли алкалоидлар, сапонин бирикмалари бор. Шу сабабли мазкур ўсимлик ғоятда шифобахш ҳисобланади. Ибн Сино бу ўсимликнп жигар, буйрак касалликларпни даволашда қўллаган. Қариқиз уруғидан бир нечтасини олиб, сут билан қайнатиб, ҳар куни овқатланишдан аввал бир пиёладан ичилади.

Ибн Сино шароб билан аралаштирилган семизўт бўтқасини бир ошқошиқдан паҳорга овқатланишдан бир соат олдин истеъмол этишни тавсия қилган. Бу усул билан жигар хасталигини бир ой мобайнида буткул даволашга эришган.

Ибн Сино ўзининг «Тиб қонунлари» асарида ёввойи мурчнпнг баргидап тайёрланган қайнатма жигар ва талоқ касалликларини даволашда фойдали эканини баён этган. Қайнатма тайёрлаш учун унинг барги ва ёш новдасини майдалаб, сувда қайнатилади, қайнатиш сув сариқ рапгга киргунича давом эттирилади. Мазкур қайнатмадан кунига бир ошқошиқдан наҳорга ичилади. Бундан ташқари, бу эритмадан бет-қўлпи ювишда ва ҳуснни очишда ҳам фойдаланиш мумкин.

Жигар Хасталикларига Оид Тавсиялар: Карам, пиёз, қовоқ, кўк нўхат, ловия, кўкатлар, тухумнинг оқи ҳам жигар хасталикларида самарали таъсир кўрсатади.

Жигар хасталигида эрмон ўсимлиги ҳам яхши самара беради. У тўқайларда, ариқ бўйларида, йўл ёқаларида, тоғ ва тепаликларнинг ён бағирларида ўсади. Эрмон гуллаганда поянинг учидан 25-30 см узунликда ўриб олинади ва соя ерда қуритилади. Унинг таркибида эфнр мойи, аччиқ глюкозпдлар, органик кислоталар, С, К витаминлар ва бошқа моддалар бор.

Ибн Сино эрмон ўсимлигининг ер устки қисмидан тайёрланган дамламани жигар, ўт пуфаги, ичак ярасини даволашда ишлатган. Ўсимлик ширасини сариқ касалликни даволашда дори сифатида ишлатган. Эрмон ўсимлигини янчиб, атиргул ва хина мойларидан қўшиб, жпгар ва қорин оғриганда оғриган ерга боғлатган. Ўсимликдан дамлама тайёрлаш учун оғзи ёпиладиган идишга 2 стакан қайнаб турган сув қуйиб, устига майдаланган ўсимликдан бир чойқошиқ солинадп ва дамланади. Сўнгра докадап сузиб, кунига 3 маҳал, овқатдан ярим соат олдин чорак стакандан ичилади.

Жигар Хасталикларига Оид Тавсиялар: Халқ табобатида чақамиқ ўсимлигидан тайёрланган дамлама жигар касалликларини даволашда пшлатилади. Упдан дамлама тайёрлаш учун оғзи ёпиладиган идишга 1 стакан қайнаб турган сув қуйиб, ўсимликнинг майдаланган ер устки қисмидан бир ошқошиқ солинади ва 3-4 соат дамлаб қўйилади, сўнгра докадан сузиб, кунига 3-4 маҳал чорак стакандан оз-оздан ҳўплаб ичилади.

Жигар касаллигида қуйидаги шифобахш ўсимликлардан дамламалар тавсия этилади: рўян, сано, зубтурум, қизил тасма, қўй печак ва совунўт.

Оцените статью
Добавить комментарий

Яндекс.Метрика