Жигар Хакида Юкумли Гепатит Жигарнинг Тузилиши Ва Вазифаси

Jigar Haqida Yukumli gepatit 2022 yil Халк табобати

Жигарнинг Тузилиши Ва Вазифаси

Жигар Хакида Юкумли Гепатит: Жигар қорин бўшлиғининг юқори қисмида, кўпроқ ўнг қовурғалар ва камроқ чап қовурғалар остида жойлашган. У бир неча бўлакчалардан ташкил топган. Бўлакчалар жигар эпителиал ҳужайраларидан ҳосил бўлиб, тўсинлар кўринишида қатор тартибланган. Бу тўсинларнинг бир томонида ўт суюқлиги найчалари жойлашган бўлиб, уларнинг девори жигар ҳужай раларида н тузилган. Тўсинларнинг бошқа томонидан қон томирлар ўтади. Жигар артерияси жигарни одатда кислородга бой қон билан таъминлайди.

Бу кизик: Davolash Uy Sharoitida Turli Kasalliklar Va Ularning Davosi

Жигар бўлакчаларидаги жигар ҳужайралари ўртасида ингичка ёриқ — ўт қилтомирлари бор. Жигар ҳужайралари бу йўлларга ўзининг ўт суюқлигини ажратади. Ўт суюқлиги бу ердан йирик ўт каналчаларига тушади, улар бирикиб, иккита ўт йўли орқали жигардан чиқади. Ўт оқимлари ўзаро бирикиб, ягона жигар йўлини ҳосил қилади. У ўт пуфаги оқими билан қўшилади ва жигарнинг умумий оқимини ҳосил қилади ва ўн икки бармоқ ичакка очилади.

Ўт пуфаги шакли нокка ўхшайди, узунлиги 8-10 см, ҳажми 30-40 мл келади. Ўт пуфаги жигар ишлаб чиқарадиган ўт суюқлиги учун захира ҳисобланади. Ўт пуфагининг юқори қисми жигарга тегиб туради, пастки қисми эса жигардан чиқиб туради, танаси йўғон ичак устида, қисман ўн икки бармоқ ичак устида ётади.

Жигар танада углеводлар, оқсиллар ва ёғлар алмашинувида катта аҳамиятга эга. Танага овқат билан қанд ва крахмал сифатида тушадиган углеводлар ичакда ҳазм ширалари таъсирида глюкозага айланади.

Глюкоза қон томирларда қонга сўрилади ва жигарга тушиб, унда яхши эримайдиган модда — ҳайвон крахмали — гликогенга айланади. Гликоген жигар ҳужайраларида, шунингдек, мускулларда захира озиқ модда сифатида

йиғилади. У танага зарур бўлиб қолганда мускуллар, юрак, асаб системаси ва бошқаларни озиқлантириш учун яна эрийдиган глюкозага айланади.

Бундан ташқари, жигарда углеводларга кирмайдиган қанд (гликоген) ҳосил бўлади. Жигардаги гликоген миқдори маълум даражадан паст бўлмаслиги жуда муҳим — чунки жигарда гликогеи етишмаса, уиингтурли зарарли таъсирларга чидамини пасайтиради. Жигарда гликогеннинг камайиб кетиши унинг касалланганидан дарак беради. Шунинг учун жигар касалликларида танада глюкоза ва витамин С етарли бўлиши керак (витамин С жигарда гликоген йиғилишига ёрдам беради). Бу ндан ташқари, жигар қондаги қанд даражасини доимо юқори тутиб туради.

Me’da Mizoj Kasalliklari va Belgilarini Davolash 7ta usuli

Жигар оқсил алмашинувида ҳам сезиларли вазифани бажаради. Ичакдан қон билан етказиб бериладиган оқсил жигарда мураккаб қайта ишловдан ўтади. Овқатдаги оқсил ичакда ва жигарда бир қатор кимёвий ўзгаришларга учрайди, улардан тана ўзининг анча мураккаб оқсил моддасини ҳосил қилиш учун «қурилиш» материали сифатида фойдаланади.

Овқат ҳазм бўлиши натижасида ичакда оқсилларнинг парчаланган маҳсулотларидан ҳам танага зарарловчи заҳарли моддалар ҳосил бўлади. Бундай заҳарли моддалар эса жигарда

зарарсизланади ва карбамидга айланиб, танадан сийдик билан бирга чиқиб кетади. Жигар, шунингдек, протромбин ва фибриноген каби моддаларнинг ҳосил бўлишида қатнашади, бу моддалар қон кетишида қон ивиши жараёнида муҳим вазифани бажаради. Шу билан бирга жигарда қон ивишини сусайтирадиган модда — гепарин ҳосил бўлади.

Жигар Хакида Юкумли Гепатит: Жигар ўт (сафро) ишлаб чиқаради, ўт. суюқлиги ичакка қуйилади, бу билан жигар алмашинувида қатнашади. Ўт суюқлиги ичакда ёғнинг ҳазм бўлишига ёрдам беради ва унинг сингишини осонлаштиради.

Бундан ташқари, жигар тўқималарининг ўзида ёғ алмашинувига алоқадор баъзи жараёнлар содир бўлади. Жумладан, лецитин ва холестерин ҳосил бўлишида қатнашади, холестерин ўт билан ажралади.

Ниҳоят, жигар қондаги минерал тузларнинг миқдорига ва уларнинг алмашинувига таъсир қилади, шу билан бирга жигарда баъзи минерал тузлар (темир, мис ва бошқалар) захираси йиғилади.

Жигар моддалар алмашинувида қатнашувидан ташқари, танада алмашинув пайтида пайдо бўлувчи заҳарли моддаларни зарарсизлантириш қобилиятига ҳам эга. Жигар танада парчаланиш туфайли ҳосил бўлган

зарарли моддалар ва унга тушган заҳарли моддалар учун ҳам тўсиқ вазифасини ўтайди. Масалан, баъзи заҳарли металлар (симоб, қўрғошин, мис) тузининг бир қисми зарарсиз бирикмага айланади, яна бир қисми эса парчаланиб кетади; шунингдек, баъзи дори моддалар зарарсизланади ва қисман парчаланади. Жигарда баъзи микро- организмларнинг бир қисми тутилиб қолади ва ҳалок бўлади.

Жигар витаминлар алмашинувин и бошқаришда қатнашади.

Витамин А жигарда провитамин каротиндан ҳосил бўлади. Каротин танаь: сабзи, ўрик, помидор кабилар билан тушади. Витамин А нинг 95 фоизга яқини жигарда захира бўлиб туради. Жигар касалликларида каротиндан витамин А ҳосил бўлиш жараёни бузилади. Витамин В гуруҳи, жумладан, В12 ВС> етишмаганда жигарни ёғ босиши мумкин. Витамин С жигарда гликоген ҳосил бўлишига ёрдам беради. Жигарда бу витамин қанчалик кўп бўлса, унда гликоген захираси шунчалик кўп бўлади. Витамин К жигарнинг қон ивиши жараёнида қатнашишига ёрдам беради

Ўт овқат ҳазм қилишда, айниқса, ёғларнин! қайта ишланиши ва сингишида муҳим аҳамиятга эга. У ёғларни майда бўлакларга парчалайди, шу туфайли ёғлар эрпйдпган

бирикмаларга айланади, мазкур бирикмалар эса ичак шиллиқ пардаси орқали лимфа ва қон тизимига тушади.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, ўт йўллари ва ўт пуфагидан ўт ичакка тушади. Ичакка ажраладиган ўт миқдорини асаб тизими бошқариб туради. Ҳазм қилиш йўлларида овқат бўлмаган пайтда бу ерга ўт оз миқдорда тушади. Бироқ одам овқат истеъмол қилиши биланоқ таом меъда-ичак йўли асабларига таъсир қилиб, суюқлик ўт қопидан тезда рефлектор тарзда ажрала бошлайди. Бир кеча- кундузда бир литрга яқин ўт ажралади. Ўт суюқлиги ичак ҳаракатини (перис- тальтикасини) кучайтиради, бу эса овқат миқдорининг ва ҳазм бўлмаган овқат маҳсулотлари қолдиқларининг меъёрий сўрилишига ёрдам беради.

Ўт суюқлиги ичакда бижғиш ва чириш жараёнининг камайишига имкон беради, шу туфайли унинг ичакка мунтазам равишда ва ўз вақтида тушиб туриши жуда муҳим.

Жигарда рўй берадиган ўт ажралишини ва бошка жараёнларни марказий асаб тизими эндокрин безлар иштирокида бошқариб туради.

Меъда ости бези гормони — инсулин углеводлар ва ёғлар алмашинувини бошқаришда қатнашади, буйрак усти қобиғи

гормонлари холестерин алмашинувида, шунингдек, углеводлар ва ёғлар, натрий ва калий тузлари ҳазм бўлишида иштирок этади. Оқсиллар алмашинуви қалқонсимон без гормонлари ёрдамида содир бўлади, калций тузлари эса қалқонсимон без олди гормонисиз ҳазм бўлмайди. Жигар Хакида Юкумли Гепатит

Юқорида айтиб ўтилган гормонларнинг ҳосил бўлишида атроф-муҳит ва озиқ-овқат моддаларининг ўрни беқиёс. Гипофиз, меъда ости бези гормонлари учун аминокислоталар оқсиллари таркибига кирувчи моддалар зарур бўлади. Тироксин (қалқонсимон без гормони)пинг ҳосил бўлиши учун озиқ-овқат маҳсулотларида бўладиган йод зарур бўлади. Озиқ-овқат маҳсулотларида ва сувда йод бўлмаса, эндемик буқоқ касаллиги пайдо бўлади.

Шундай қилиб, тананинг ташқи муҳит билан бирлиги соғлиқ кафолатидир; бундай бирликнинг амалга ошувида тўла сифатли ва тўғри овқатланиш муҳим аҳамиятга эга.

ЖИГАР, ЎТ ПУФАГИ ВА ЎТ ЙЎЛЛАРИ ХАСТАЛИКЛАРИ

Тиббий амалиётда жигар касаллиги ва ўт йўллари касалликлари, деб шартли равишда бўлинган. Бу тизимлар ўзаро шундай

богланганки, жигар касаллигида ўт йўли ва ўт пуфаги бирор даражада зарарланмай қолмайди. Шунингдек, ўт пуфаги ёки ўт йўли касаллигидан кейин, албатта, жигарда ўзгаришлар пайдо қилади. Шу туфайли жигар ёки ўт йўли ҳамда ўт пуфаги касалликларида биз жигарда ва ўт йўлларида яллиғланиш жараёии борлигини назарда тутамиз.

Жигар, ўт пуфаги, шунингдек, ўт йўллари касалликлари ўткир ва сурункали бўлади.

Ўткир гепатит. Ўткир гепатит (гепар — лотинча «жигар» дегани)да жигар ҳужайралари зарарланиб, уларда дистрофик (алмашинув ва пекротик) ўзгаришлар ривожланади ҳамда ҳужайралар парчаланиб, нобуд бўлади.

Ўткир гепатит жигар фаолиятининг рўйи рост зарарланиши билан кечади. Бу касалликка инфекция ва интоксикациялар (лептоспироз, сариқ иситма, бруцеллёз, мононуклеоз, кули иситмаси, скарлатина, сепсис ва ҳоказо), гепатроп заҳарлар (углерод (IV) хлорид, мишьяк бирикмалари, тринитротолуол, хлороформ, заҳарли қўзиқоринлар), токсик- аллергик хоссаларга эга бўлган баъзи дорилар (сальварсан, уйқу дорилар, атофан, метилтестостерон, аминазин, антибиотиклар ва бошқалар) сабаб бўлади.

Боткин касаллиги ёки юқумли гепатит ўткир гепатитнинг энг кўп тарқалган тури ҳисобланади. Бунда кўз оқи ва тери сарғаяди, Бу касаллик илгари катарал сариқлик номи билан маълум эди.

Машҳур клиницист-шифокор С.П.Боткин XIX асрнинг охиридаёқ бу касалликнинг юқумли эканини биринчи бўлиб тахмин қилди. Ҳозирги пайтда шу нарса равшан аниқланганки, Боткин касаллигини жуда майда специфик микроб — вируслар қўзғатади. Уни оддий микроскопда жуда катталаштириб қаралганда ҳам кўринмайди. Бу вирусни ўн ва юз мингларча катта қилиб кўрсатадиган электрон микроскоп остидагина кўриш мумкин.

Вирус, кўпинча, покиза бўлмаган овқат, сув ёки кир қўл орқали оғиздан юқади. Шунингдек, вирусни пашша ҳам ташийди. Касаллик юққандан то унинг дастлабки аломатлари пайдо бўлгунга қадар (яширин давр) 3-5 кун. Бироқ айрим ҳолларда яширин давр бир неча ҳафтага чўзилади.

Касалликнинг дастлабки даврида беморнинг ҳарорати 2-3 кун мобайнида 37,5-38°С га чиқиб турадн. Бемор лоҳас бўлади, боши оғрийди. Касаллик баъзан грипп аломатлари билан кечади, беморнинг кўнгли айнийди, қайт қилади, ўнг қовурғаси остида нохуш сезгилар ёки оғриқ сезади. Бироқ бемор одатда дастлабки пайтларда сарғаймайди.

Касалликнинг иккинчи даврида, тахминан иккинчи ҳафта охирига келиб, тери, кўз оқи кўриниб турадиган шиллиқ пардалар сарғая бошлайди, сийдик ранги қораяди, ахлат эса оқаради. Беморнинг ҳоли қурийди, териси қичишиши мумкин, иштаҳаси пасаяди.

Сариқлик ўрта ҳисобда икки ҳафта давом этади. Бу пайтда одатда жигар фаолияти анча ишдан чиқади. Бемор вақтида тўғри даволанса, соғая бошлайди. Тери ва кўз оқидаги сариқлик камая боради, сийдик ранги аста-секин оқаради, ахлат ранги асли ҳолига келади. Беморнинг умумий аҳволи яхшиланади, иштаҳа пайдо бўлади. Касаллик умуман уч ҳафтадан то беш ҳафтагача давом этади.

Ўткир гепатит билан оғриб қолганда одам ўрин-кўрпа қилиб ётиши ва шифокор буюрганларини пухта бажариши керак. Бундай беморларни атрофдагиларга гепатит тарқатмаслиги учун касалхонага ётқизиш лозим. Улар касалхонада тегишлича даволанадилар, тиббиёт ходимлари парваришида бўладилар.

Жигар Хакида Юкумли Гепатит: Гепатит билан оғриб қолган беморнинг фақат касаллик даврида эмас, балки узоқ вақтгача, ҳатто соғайгандан. кейин ҳам парҳез тутиши жуда муҳим. Чунки касалликдан сўнг жигар фаолияти асли ҳолига жуда секин кела бошлайди. Боткин касаллигини бошидан кечирган одамларга 4-6 ойгача парҳез тутиш ва фақат шифокор маслаҳати билан парҳез таомлар хилини кўпайтириш тавсия этилади.

Касалликнинг сарғаймасдан кечадиган турлари нисбатан кам учрайди ва кўпинча енгил кечади. Шу туфайли улар сурункали гепатитнинг турли формаларига ўтиб кетади. Касалликнинг тури апиқланмаган беморлар соғ одамларга инфекция тарқатадиган манба бўлиб қоладилар.

Ўткир гепатитнинг сарғаймасдан кечадиган турларида беморлар кўпинча бош оғришидан, бироз беҳолликдан, иштаҳа йўқлигидан, кўнгил айпишидан ва ўнг қовурға ости ёки тўш ости соҳасининг симиллаб оғришидан шикоят қиладилар.

Суруикали гепатит — ўткир юқумли гепатит (Боткин касаллиги) оқибатида, шунингдек, сурункали алкоголь интоксикацияси, хлор- фосфорорганик бирикмалар билан сурункали заҳарланиш (ишлаб чиқаришда), бундан ташқари узоққа чўзиладиган бошқа сурункали инфекциялар (захм, безгак, туберкулёз, ич терлама), шунингдек, ингичка ичакнинг катта қисмини кесиб олиб ташлаш, ўт-тош касаллиги, семириб кетиш, қандли диабет ва сифатсиз овқатланиш заминида ривожланади.

Бошдан ўтказилган Боткин касаллиги оқибатида ривожланадиган сурункали гепатит,

кўпинча, икки йўналишда кечади. Аксар ҳолларда ксаллик яхши кечади ва вақти-вақти билан зўрайиб туради. Касаллик шундай кечганда жигарнинг асосий вазифаси унчалик бузилмайди. Сурункали гепатит тез-тез зўрайиб турмайди, бунда меҳнат қобилиятининг пасайиши, жигарда турли- туман алмашинув ва тўсиқ фаолиятларининг бузилиши кам учрайди.

Эндокрин- алмашинув бузилишларида (қандли диабетда, сурункали алкоголизмда, доим ҳаддан ташқари тўйиб овқатланганда) танада сурункали заҳарланиш бошланиб, асоратлар пайдо бўлганда жигарни ёғ босиши ривожланади — унинг фаолияти бузилади. Бунда беморнинг тинка-мадори қурийди, сал оғриқ пайдо бўлади, жигар катталашади (гепатомегалия). Кейинчалик сурункали гепатит ёки жигар циррози ривожланиши мумкин.

Касалликнинг илк даврида жигарнинг ёғ босганини аниқлаш жуда қийин бўлади. Ҳозирги пайтда жигарнинг ана шундай зарарланишини вақтида аниқлашга имкон берадиган деярли ягона усул бор, бу жигарни пункция усулида биопсия қилиб, унинг тўқимасини текширишдир. Бу усул сўнгги пайтларда жигардаги зарарланиш даражаси ва табиатини аниқлаш учун тиббиёт амалиётида кенг миқёсда фойдаланилмоқда. Бундай текширув даволаш характерловчи умумий терминни — ангиохолециститни кўп ишлатадилар.

Ўт пуфаги ва ўт йўлларининг яллиғланишига, кўпинча, меъдада хлорид кислота етишмаслигидан келиб чиққан сурункали гастрит сабаб бўлади. Бу касалликда микробларнинг меъда-ичак йўлларига, сўнгра ўт йўллари ва ўт пуфагига ўтиб олиши учун қулай шароит яратилади, бу эса ўз навбатида кўпинча ўт-тош касаллигига олиб келади.

Кўпинча сурункали ангиохолецистит сурункали гепатит билан бирга кечади ёки ўткир гепатитдан сўнг ривожланади. Чамаси, жигар фаолияти сусайганда бу ерга тушган микроблар зарарсизланмай қолади. Натижада микроблар ўт пуфаги ва ўт йўллари шиллиқ пардасини зарарлаб, яллиғлантиради. Баъзан сурункали холецистит ангина, грипп, аппендицитдан сўнг ривожланади. Ўт пуфаги ва ўт йўлларидаги яллиғланиш жараёнига алоқадор касалликлар ҳам ўткир ва сурункали бўлади.

Ўткир холецистит — бунда ўнг қовурға остида тўсатдан қаттиқ оғриқ туради. Баъзан оғриқ бутун белни ўраб олиб, елкага, куракка ва кўкрак қафасининг ўнг томонига берилади. Беморнинг иситмаси кўпинча 38-40° С гача кўтарилади, унинг кўнгли айнийди, баъзан қайт қилади, иштаҳаси пасайиб кетади. Ўткир холецистит хуружи бир неча соатгача чўзилиши мумкин.

Ўткир холецистит пайдо бўлганда беморни зудлик билаи шифокорга кўрсатиш керак. Шифокор тегишлича ёрдам беради ва парҳез буюради.

Сурункали холецистит — бу ўткир холециститнинг сурункали турга ўтиши ёки умумий инфекцион сурункали касалликлар (хроник аппендицит, ангина, захм, туберкулёз, бруцеллёз, яллиғланиш жараёни билан кечадиган гинекологик касалликлар) оқибатида ривожланади.

Сурункали холециститнинг пайдо бўлишига — семириб кетиш, меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги, меъданинг сурункали катари, сурункали колит сабаб бўлади. Сурункали холециститда ўнг қовурға ости симиллаб, тиқилиб оғрийди, оғриқ вақти-вақти билан тутиб туради ёки у доимий бўлади. Беморлар оғриқнинг орқага, ўнг куракка, ўнг елкага, бўйинга, шунингдек белга тарқалаётганини сезадилар.

Жигар Хакида Юкумли Гепатит: Сурункали холециститда баъзан оғриқ унча билинмайди, фақат ўнг қовурға ости соҳаси ғалатироқ сезилади. Беморнинг шикоятлари ва шифокор кўрганда олган маълумотлардан гашқари, ўт пуфаги ёки ўт йўллари

касалланганини зонд ёрдамида олинган ўтда ранги хира парчалар ва анчагина чўкма борлигидан билиш мумкин. Бундан ташқари, ўт микроскопда текширилганда ўт, шиллиқ, кристалларнинг турли порцияларида лейкоцитлар миқдори ортиб кетгани маълум бўлади. Бу эса ўт пуфаги ёки ўт йўлларининг яллиғлангани ҳақидаги тахминни тасдиқлайди. Касаллик кўпинча зўрайиб туради, шунда юқорпда айтиб ўтилган барча аломатлар анча кескин намоён бўлади ва қисқа муддатга иситма чиқади. Сурункали холециститда шифокор буюрган дори-дармонлар билан даволанишдан ташқари, беморлар 5-парҳез столига тегишли таомларни ейишлари керак. Бу парҳез овқатлар тўғрисида қуйироқда муфассал баён этамиз. Ўткир ва хроник гепатит, холециститни даволашда даво парҳези муҳим аҳамиятга эга.

БЕМОР ҚАНДАЙ ОВҚАТЛАР ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШИ ЛОЗИМ

Одамзод истеъмол қиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари асосан оқсиллар, ёғлар, углеводлар, витаминлар, сув ва минерал тузлардан иборат бўлади. Одам танасида у аввал меъда, ичакда, сўнгра тўқималарда бир қатор мураккаб кимёвий ўзгаришларга учрайди. Натижада мускул иши ва ички аъзолар фаолияти учун сарфланадиган иссиқлик энергияси ажралади. Бу энергия гавда температурасини тутиб туриш, шунингдек, танада рўй берадиган бошқа жараёнлар учун зарур бўлади.

Тана сарфлаган барча энергия йигиндисини иссиқлик бирлигида — катта қувватларда олиш қабул қилинган. Бу бир литр сув ҳароратини бир даражага кўтариш учун керак бўладиган иссиқлик миқдоридир. Одам бир суткада қанча қувват сарфласа, овқат билан шунча қувват олиши керак. Жигар Хакида Юкумли Гепатит

Тажрибалардан маълум бўлишича, одамнинг маълум миқдордаги қувватга эҳтиёжи у бажарадиган меҳнатнинг турига, ёшига ва ориқ-семизлигига боғлиқ бўлади.

Сурункали касаллиги бор беморлар учун зарур бўлган қувват микдори уларнинг умумий ҳолатига ва асосий касаллик жараёнига қараб белгиланади.

Одам мускул кучини қанчалик кўп ишлатса, тананинг барча сарфини қоплаш учун унга шунчалик кўп қувват талаб қилинади. Бизнинг ҳар куни ейдиган овқатимиз минерал тузларга бўлган эҳтиёжимизни қондириши керак. Таом турли-туман бўлганда ва одам етарлича овқатланганда одатда мазкур талаб тўла қондирилади. Танага овқат маҳсулотлари билан қуйидаги ноорганик моддалар: калий, хлор,

натрий, темир, мис, кальций, магний, марганец, йод, фосфор, рух тушиши зарур. Минерал моддалар қайси маҳсулот таркибида эканига қараб, унинг сўрилиши ҳам турлича бўлади. Масалан, ўсимлик маҳсулотлари (салат, шовул, исмалоқ)да бўладиган кальций тузлари танага яхши сингмайди, сут ва сут-қатиқ маҳсулотларидаги ана шу тузлар яхши ҳазм бўлади.

Соғлом одамлар ҳам, беморлар ҳам ҳар куни овқат билан 0,8 грамм кальций, 16 грамм фосфор, 0,5 грамм магний ва 15-20 миллиграмм темир олишлари лозим. Гепатит ва холециститда яллиғланиш жараёнини ка- майтириш учун баъзи ҳолларда ош тузи истеъмолини 5-6 граммгача камайтириш тавсия этилади (одатда соғлом одам суткада 15-20 граммгача туз истеъмол қилади). Бунинг учун овқатга туз солмай пиширилади.

Одам танасининг муҳим қисмларидан бири сув ҳисобланади. Катта ёшли одам вазнининг тахминан 70 фоизини сув ташкил этади. Танадаги барча жараёнлар сув иштирокида амалга ошади. Шунинг учун таомномада сув ҳам бўлиши даркор. Одатда соғлом одам бир кеча-кундузда ўрта ҳисобда, 1,2-1,5 литр суюқлиқ ичади.

Жигар, ўт пуфаги ва ўт йўллари касалликларида суюқлик миқдорини камайтирмаслик керак, чунки бу ўт концентрациясининг ортиб кетишига, танада азотли чиқиндилар кўпайишига ҳамда қонда ва тўқималарда алмашинувнинг зарарли маҳсулотлари йиғилиб қолишига олиб келади.

Суюқликни кам ичиш фақат жигар циррози бор беморларгагина тавсия этилади. Бунда, баъзан қорин бўшлиғида сув йиғилади (истисқо), агар бемор кўп суюқлик ичса, қорин бўшлиғидаги сув кўпайиб кетади.

ЖИГАР, ЎТ ПУФАГИ ВА ЎТ ЙЎЛЛАРИ КАСАЛЛИКЛАРИДА ОВҚАТЛАНИШНИНГ АСОСИЙ ТАРТИБЛАРИ

Жигар касаллигининг олдини олиш ва касаллик зўрайиб кетишига йўл қўймаслик учун тўғри овқатланиш қоидаларига қатъий риоя қилиш зарур. Жигар ва ўт йўлларининг барча касалликларида овқатланиш режимига амал қилиш катта аҳамиятга эга. Овқатни секин, яхшилаб чайнаб ейиш тавсия этилади; майдаланган овқат ҳазм шираларига яхши аралашади, шунда овқат яхши сингади. Кунига 4-6 маҳал, оз-оздан овқатланиш лозим. Шунда ҳар сафар овқат еганда ўт пуфагидан зўр бериб ўт ажралади ва ичакка тушади. Оз-оздан тез- тез овқатланиб турганда ўт димланиб қолмайди (ўт димланганда яллиғланиш жараёни зўраяди), бундан ташқари, ўт яхши ажралиб турганда жигардан баъзи зарарли алмашинув маҳсулотлари чиқиб кетади.

ЖИГАР, ЎТ ПУФАГИ ВА ЎТ ЙЎЛЛАРИ КАСАЛЛИКЛАРИДА

Узоқ вақтгача овқат емай юрганда ўт пуфаги ва ўт йўлларида ўт димланиб қолади. Оч юрган одам бирданига кўп овқат ейди-да, бу ҳазм аъзолари, жумладан, жигарга оғирлик қилади.

Овқатни қатъий белгилангап вақтда ейишнинг аҳамияти катта, шунда ҳазм ширалари вақтида ажраладн ва овқат яхши сингади. Кечқурун ухлашга ётишдан, камида 2-2,5 соат аввал овқатланиш лозим. Чунки уйқу пайтида ҳазм қилиш жараёни танадаги бошқа ички жараёнлар каби секинлашади, натижада овқат, айниқса, оқсилли таом яхши сингмайди. Овқатланишни (калория бўйича) кун мобайнида қуйидагича тақсимлаш мумкин: эрталабки биринчи нонушта соат 8.00 да — 20 фоиз, иккинчи нонушта соат 11.00 да — 15 фоиз, тушлик соат 14.00 да — 35 фоиз, кечки чой соат 17.00 да — 10 фоиз, кечки овқат соат 19.00 да — 20 фоиз бўлиши лозим. Кечқурун ухлаш олдидан бир стакан қатиқ, шарбат ёки кисель ичиш мумкин. Жигар Хакида Юкумли Гепатит

Овқатни қандай пишириб ейишни билиш керак?

Беморларга қовурилган гўшт, балиқ, қовурилган сабзавотлар, қовурма ёрмалар ва макаронлар ейиш тавсия этилмайди.

Шунингдек, совуқ ичимликлар, музқаймоқ ҳам мумкин эмас. Шифокор парҳез буюрганда беморда бирга кечаётган меъда-ичак йўли касалликларини, масалан, колит, гастритни назарда тутади (булар жигар касаллигида кўп учрайди). Парҳез таомлар қаторидан экстратив моддалар (гўштли қайнатмалар, қўзиқоринли, балиқли сардаклар), ўткир зираворлар, тузламалар чиқарилади, чунки улар жигарга таъсир қилади. Овқат ўсимлик клетчаткасига бой (сабзавотлар, мевалар) бўлиши лозим. Чунки клетчатка ўтнинг ичакка кўп тушишига ёрдам беради, холестериннинг йўғон ичак орқали чиқиб кетишини кучайтиради ва ични яхши юриштиради. Таркибида холестерин ва эфир мойи бўладиган озиқ-овқат моддалари — чеснок, пиёзни жуда кам ейилади, спиртли ичимлик ичиш асло мумкин эмас, ичкилик кўпинча гепатитнинг, сўнгра жигар циррозининг пайдо бўлишига асосий сабаб бўлади.

Беморлар сут оши, гўштсиз сабзавот шўрва, гўшт (мол гўшти, товуқ гўшти), қайнатиб пиширилган балиқ ейишлари мумкин. Булардан ташқари, сабзавотли гарнирлар, ёрмалар, макарон маҳсулотлари, тухумли овқатлар — тухум оқидан қуймоқ ва суфле тавсия қилинади.

Жигар Хакида Юкумли Гепатит: Сут-қатиқ маҳсулотлари — творог кунига 400 граммгача, сут (агар бемор сутни яхши кўтарса), қатиқ, кефир, сирнинг чучук навлари, қаймоқ тавсия этилади. Сливка, сариёғ ва барча турдаги хамир, овқатлар кўп ойилмайди (сут, тухум, ёғ солиб қорилгаи хамир маҳсулотларидан ташқари). Беморларга ошкўклар ва барча турдаги сабзавотлар (дуккаклилардан ташқари), лавлаги шовул, исмалоқ, яхши пишган мевалар (антоновка олмаси, клюква бундан истисно); чой, сутли чой, суюқроқ кофе, ширин мева шарбатлари, помидор суви ва ҳоказолар тавсия этилади.

ЮҚУМЛИ ГЕПАТИТ ВА ЎТКИР ХОЛЕЦИСТИТДА ПАРҲЕЗ

Юқумли ёки вирусли гепатитнинг ўткир даврида, ўткир холециститда ёки сурункали холецистит зўрайган даврда, шунингдек, меъда- ичак йўлида яллиғланиш жараёнлари (меъда катари, колит ва энтерит) бирга кечаётганда беморларга 5-парҳез столи тавсия этилади. Бундай парҳезни Собиқ иттифоқ Тиббиёт Фанлари академияси Овқатланиш институтининг парҳез клииикаси ишлаб чиққан.

Бундай парҳез жигар ва ўт йўлларининг меъёрий фаолиятини тиклашга имкон яратади, ўт ажралишини рағбатлантиради, жигар ҳужайраларида ёғ тўпланишини камайтиради,

шунингдек, жигарда гликоген йиғилишига ёрдам беради. Жигар Хакида Юкумли Гепатит

ЮҚУМЛИ ГЕПАТИТ ВА ЎТКИР ХОЛЕЦИСТИТДА ПАРҲЕЗ

Овқат меъда ва ичак шиллиқ қаватига механик таъсир қилмаслиги учун (бу аъзоларда яллиғланиш аломатлари бўлганда) карам, қора нон ейиш тавсия этилмайди, овқат эзилтириб пиширилади, бошқача айтганда, овқат озор бермайдигдн, мулойим бўлиши керак. Овқатни яхшилаб қайнатиб пишириш, сабзавотларни қирғичдан ўтказиб ейиш лозим.

Оцените статью
Добавить комментарий

Яндекс.Метрика