Захарланиш Турлари Белгилари Ва Даволаш Хақида Маслаҳатлар

Захарланиш Zaharlanish Халк табобати

Захарланиш Турлари Белгилари Ва Даволаш Хақида Энг керакли Маслаҳатлар

Захарланиш дан сақланиш

Захарланиш: Баъзаҥ кутилмаган жойда Захар ичиб қўйиши мумкин, гоҳо қайнатилаётган қозонга ёки сирка солинган идишларга калтакесак, қорақурт ва чаён каби ёмон нарсалар тушиб қолади.

Чунки кўп ҳашаротлар шароб ҳидини яхши кўради ва унга тезда етиб боради, гоҳо улар шароб
идишларида ўлиб қолади, баъзан шаробни ичиб, идишга қусади.

Шунинг учун уй шиплари, катта дарахтлар таги ва серўт жойлардан эҳтиёт бўлиш керак.

Захар ўз кайфияти, сурати ва бутун жавҳари билан таъсир қилувчи бўлади. Биринчи хилт Захарлар «Денгиз
куёни» каби ўйиб еб, чирувчи ёки афюн каби қиздирувчи  ёки куйдирилган қўрғошин каби бадандаги нафас йўлларини тўсувчи бўлади.
Бутун жавҳари билан таъсир қилувчи Захарга келсак, бу Захарларнинг энг ёмонидир.

Баъзи Захарлар бир аъзонинг ўзига, масалан, қовуққа, ўпкага таъсир қилади. Захарнинг инсон мижозини ўзгартириши, бирор аъзони
қизитиши ё унга таъсир кўрсатиши тўғрисида гапирилганда, унинг бирор муддатдан кейин таъсир қилиши мумкинлиги кўзда тугилади.

Бундан терлаш ва Захарни тарқатиб юбориш орқали ёки унга қарши даво қилиш билан
қутулиб қолинади.

Билингки, увиштирувчи Захар жуда кучсиз ва бошқа жиҳатдан жуда кучли зарар қилади.
Қайси жиҳат ғолиб бўлса, ҳукм ўшанда бўлади.

Юрак иссиқ мижозли бўлса, бундай Захарларга қарши туради. Иссиқ бадан Захарнинг оғир жавҳарини суюлтиради,
артериялар эса ўзининг кучли ҳаракати билан эргашиб, сиқилган пайтларида тортади.

Шу сабаб бу хил Захар иссиқ баданларга кўпроқ зарар етказади, бунинг устига бу Захарлар бадан мижозига зид бўлади. Иссиқ мижозли Захарлар ҳақидаги сўз ҳам шундан иборат.

Чунки иссиқ микоз иссиқ Захарларга қарши туриб, уларни юракдан ҳайдайди ва қувватини тарқатади.
Лекин иссиқ мижозли бадан артериялари уларни тортади, натижада совуқ Захарлардагидек ҳолат юз беради.

Жолинус дейди: «Қуниюн, ақонит ёки бошқа бирон ўлдирувчи Захар одамни ўлдиради, аммо чуғурчуқларни ўлдира олмайди.

Захар чуғурчуқ баданидан таъсирланиб, озуқага айлангандан кейингина унинг юрагига етиб боради. Оқсилда
бадан йўлларининг кенглиги, ҳароратининг ва Захар тортувчи артериялар ҳаракатининг кучлилиги сабабли юракка тезроқ етиб боради.

Аммо таъсир қилувчи ва таъсирланувчи кувватлар ўртасидаги муносабатларни ҳам кўзда
тутиш керак».

Жолинуснинг айтишича, кекса аёллар олдин ақонитдан жуда озгинадан еб, кейин уни давом эттираверадилар. Ниҳоят таблатлари шунга ўрганади ва уни қўрқмасдан истеъмол қиладиган бўлиб қоладилар ҳамда ақонит уларга ҳеч бир зарар қилмайди.

Захар Турларини Билиш

Гоҳо Захарларнинг қайси турдан эканига қараб баданга фойда бўладиган маълумотлар олинади.

Агар ачишиш, шол бўлиш, ичбураш ва ўйиб ейиш каби ҳолат пайдо бўлса, Захарнинг зирних, маргимуш ва ўлдирилган симоб каби ўткир, тез ва иссиқ дорилар хилидан эканлиги билинади.

Агар қаттиқ алангаланиш, кўп терлаш, кўз қизариши, беҳузурлик ва ташналик, оғир уйқу, увишиш ва совуқ
қотиш пайдо бўлса, Захарнинг увиштирувчи нарсалар жумласидан экани маълум бўлади.

Кувват тушиши, совуқ тер, беҳушлиқдан бошқа ҳолат 1юз бермаса, бу бутун жавҳари
билан инсонга зидлашадиган Захарлардан бўлиб, эні ёмонидир.

Гоҳо уларнинг ҳидидан далил олинад… масилан, афюн ичган кишидан унинг ҳиди келиб туради. Ёки бирор аъзонинг ҳидидан, масалан «ақонит» чиритувчи за-ҳарлар ичилганда оғиз ҳидидан далил олинади.

Гоҳо қустириб кўриб, ичилган Захарга далил олинади. Захар ичган киши қустирилса, ичилган Захарнинг жавҳари кўзга ташланиши эҳтимолдан узоқ эмас. Ёки бузуқ ҳидининг мазасидан ҳам билинади.

Масалан, куйдирилган қўрғошин, ганч, қотган қон ва ивиган сутни кўриб билинади.

Захарланишнинг белгилари

Захарланган киши ўзидан кетса ва кўзи олайиб, кўз қорачиғи кўринмай қолса, унинг тузалиши қийинлашади.
Кўзи қизариб, тили осилиб қолса ҳам, пульс тушиб совуқ тер чиқса, ёмонлик белгисидир. Бу ҳолда камдан-кам киши тирик қолади.

Захарланишни даволаш

Захарланиш сезилиши биланоқ, унинг қуввати баданга ёйилишидан бурун тезда даволашга киришиш керак. Беморга илиқ сув ёки кунжут ёғи ва зайтун ёғи ичириб қустиради, бу тадбирни мумкин қадар кўпроқ қилиш лозим.

Ичирилаётган нарсаларга шивит ва буроқ қуввати ўтказилса, яхшироқ бўлади. Зайтун ёғига бироз ғоз ёғи қўшиб
ичирилади.

Айтиб ўтилган нарсалар ва бошқа моддалар ёрдамида қусиш учун улар билан биргалиқда кўпроқ илиқ сув
ва суюқ овқат ичириш яхшироқ бўлади.

Чунки булар қустирилган тақдирда ҳам Захарнинг қувватини синдириб, унинг устидан ғалаба қилади. Захарланган киши қусгандан кейин иложи борича кўп сут ичади.

Бу тадбир Захарнинг зарарини синдиради. Шунингдек, газанда ўт уруғи қайнатмасини сариёғ
билан қўшиб ичилса ҳам, қустириб ва ичини суриб, Захарни ҳайдайди.

Зиғир уруғи қайнатмаси, шунингдек, эритилган ғоз ёғи қўшилган ширин шароб ва ток ёғочи кулининг суви ҳам ичилади. Кусгандан азият пастга тушгани сезилса, ҳуқна қилдириш керак.

Агар бетоқатлик зўрайса, қустирадиган ва ични сурадиган нарса ичирилади.

Бундан ташқари турп уруғи, оқ ва қора мурч, узун мурч, арпабодиён, петрушка, зира ва бангидевона уруғининг ҳар биридан тўрт дирҳамдан, сунбулдан олти дирҳам олиб, асал билан қориштирилади ва сирка қўшиб, бир
боқила оғирлигида ичиб турилади.

Қизил кесакни сирка билан қўшиб ичирилса ҳам, шу каби таъсир кўрсатади. Захар ичган кишини ухлатмаслик, талвасага тушиб ўзини йўқотишга қўймасдан огоҳлантириб туриш.

Табиб кўргач, Захар хили маълум бўлса, турига қараб даво қўлланилади.

Бу хил аниқлаш икки йўсинда: бири Захарнинг қайси жинсда, иккинчиси қайси навидан эканига қараб билинади.

Захарнинг парчаловчи ўткир моддалардан экани билинса, унга қарши янги соғилган сут, қаймоқ, шунингдек, бодом ёғи ва сариёғ билан тайёрланган суюқ ҳалво ва ўткирликни синдирувчи ҳар бир нарса билан даво қилинади.

Унинг алангалантирувчи Захарлардан экани билинса, атиргул суви, кашнич суви ва шуларга ўхшаш нарсаларни ичириб совутилади.

Касалнинг бошқарувчи аъзоларига нарсалар қўйиб боғланиб, уларни вақт-бавақт совутиб турилади. Сигир қатиғининг совитилган айрони бундай ҳолларда жуда яхши фойда беради.

Агар Захарнинг увиштирувчи моддалардан экани билинса, кўпроқ саримсоқ истеъмол қилиш лозим. Унга
қарши тарёқ дориси, гўшт илиги ва сирка истеъмол қилдирилади.

Беморга кучли хушбўй нарсалар сепилади, унинг турган жойи шамоллатилади. Унга хушбўй кийимлар кийдирилади, назла ҳидлатиб, аксиртирилади, меъдасининг оғзи сиртдан ишқаланади, ва сочи олинади.

Қисқаси, Захарга қарши ичиладиган дорилардан мақсад Захарнинг ўткирлигини синдириш ёки жавҳарларини ўзгартириш бўлади.

Захарланиш га Қарши Дорилар

Захарга қарши дорилар Захарнинг юракка етишига йўл қўймайди. Улар Абу Жаҳл тарвузи, қизил кесак, тоғ арчасининг бужури ва самбитгули бу соҳада ажойиб ва тенг сиз дорилардир.

Шунингдек, дарахт пўкагидан икки дир ҳами сирка билан истеъмол қилинади.

— Ёввойи гулхайри, унинг уруғи, барги, зайтун ёғи билан бўйимодарон ичирилади.

Темиртиканнинг сиқиб олинган суви, сабзи уруғи, сассиқ каврак илдизи ва уруғи
жуда ажойиб дорилардан саналади.

Ёмон Замбуруғ Ва Қўзиқорин билан захарланиш

Замбуруғнинг захарли хилини истеъмол қилишдан хав флидир. Унинг зарарли хили зарарсиз деб танилган жой
ларда ўсмайди, балки ифлос жойларда, ҳашаротларнинг инлари олдида ва дарахтлар тагида битади.

Қораси, кўки ва товус рангларининг ҳаммаси ёмондир. Бунда забҳа, нафас қисилиши, қорин ва меъда дам бўлиши, ҳиқичоқ, ич бураб оғриши, ранг сарғайиши, пульс тушиши, қалтираш, беҳушлик ва совуқ тер пайдо бўлади, сўнг ўлдиради.

Қовурдоқ Ва Бузилган Гўшт билан захарланиш

Қандай гўшт бўлишидан қатъи назар, уни қовурилгандан кейин ўраб беркитиб кўймаслик, балки ҳаво тегиб
туриши учун очиқ қўйиш керак.

Чунки ўраб қўйилганда бу гўшт Захарликка айланиб, беҳузурлик ва ич кетишга сабаб бўлади. Уни еган киши, бир икки кун ақлини йўқотади, оғир ухлайди, баъзан ўлади.

Даволаш: Касалга беҳи қайнатмаси ва Гулсапсар қайнатмасига олма ширасини қўшиб, хушбўй сирка ичирилса, фойда қилади.

Бузилган сут ва унинг давоси 

Бу ачиб, чиришга ўтаётган сутдир. Ундан бош айланиши, кўнгил айниши ва меъда бураб оғриши пайдо бўлади,
баъзан ўлдирувчи ҳолат юз беради. Даволаш: Асал суви ёрдамида қусиш, кейин сирканинг ёлғиз ўзини ичиш керак.

Меъдадаги сут ивишини даволаш

Меъдадаги сут ивитувчи сабабдан ёки сутдаги илишга бўлган кучли қобилиятдан, гоҳо ивиб сут билан ичилган
панирмоя яьни қатиқдан қолади.

Бунинг натижасида совуқ тер, беҳушлик ва титроқли иситма юз беради. Агар сут
бирга ичилган, қатиқ сабабли ивиган бўлса, тезда бўғилишга олиб боради.

Меъдада сут ивиши қон ивиши каби ҳодиса бўлиб, бунда ҳам қон ивиш ва Захарланишда юз берадиган ёмон
ҳолатлар бадан совийди, пульс пасаяди, нафасни қисувчи бўғилиш юз беради ва беҳушлик пайдо бўлади.

Баъзан бундай кишининг қорни дам бўлади. Меъдасида сут ивиган киши шўр нарсалардан сақланиши керак, чунки улар сутнинг ивишини зўрайтиради.

Бундай ҳолатда сирканинг ёлғиз ўзини ёки сувга аралаштирилганини ичириш керак. 5 дирҳам қуруқ ялпизнинг қайнатма суви ичирилсин.

Бу ивиган сутни ўша заҳотиёқ тарқатувчи ажойиб доридир, бу жиҳатдан кучлилиги туфайли янги совиган сутни ивишга қўймайди ва уни суюлтиради.

Қатиқдан 1 мисқол (4,25 грамм) ичирилсин, у ивиган сутни эритади ва қусиш ёки ич суриш билан чиқариб юборади. Яна меъдада қон ивишига ҳам қаршилик қилади.

— Болдирғон ва олтингутурт дорилари ичирилади ёки бу иккаласидан баробар миқдорда олиниб, сиркага солиб
ичирилади. Анжир ёғочи кулининг қайнатмаси касал тузалгунча ичирилади.

Жинсий Алоқа Ҳақида 100 та Энг Қизиқарли Фактлар

Buyrakdagi ozishini, eli va shishini, qattiq shishlarini, yaralarini davolash

Оцените статью
Добавить комментарий

Яндекс.Метрика