Витаминлар ҳақида энг керакли малумотлар

Vitaminlar Сабзоватлар

Витаминлар ҳакида

Витаминлар организмнинг нормал фаолияти учун муҳимдир. Бу моддаларнинг этишмаслиги турли касалликларга, ҳатто инсон нобуд бўлишига сабаб бўлиши мумкин.

ОРГАНИЗМНИНГ АСОСИЙ ВИТАМИНЛАРГА СУТКАЛИК ЭҲТИЁЖИ

Витаминлар

ОДДИЙ САБЗАВОТЛАРДАН

Витаминлар 1

Инсон саломатлиги учун энг муҳим бўлган витаминларни кўриб чиқамиз.

С витамини организмдаги барча тизимлар барқарор фаолияти учун зарурдир, иммуни- тетни оширади, онкологик касалликлардан, юрак-қон томирлари фаолияти бузилишидан сақлайди,

темир сўрилишига ёрдам беради, кучли антиоксидант ҳисобланади.

А витамини тўқималар регенератсиясида иштирок этади, тери ва соч қайишқоқлиги- ни таъминлайди, вақтидан олдин қариш- га тўсқинлик қилади, иммунитетни оширади, репропродуктив функсияни меъёрга келтиради,

кўриш фаолиятига ижобий таъсир қилади, антиоксидант ҳисобланади.

В витаминлари гуруҳи углевод алмашинувида иштирок этади, нерв тизимининг барқа- рорлигини таъминлайди, токсин моддалар фаолиятини тўхтатади, қон айланишини яхшилайди, организни қаришдан ҳимоя қилади.

Е витамини кучли антиоксидант бўлиб, организмнинг репропродуктив функсиясида му- ҳим рол ўйнайди, ҳон айланишини меъёрга келтиради, ҳалҳонсимон бези ишида иштирок этади,

ҳариш жараёнини секинлаштиради эа нерв тизими нормал фаолиятини таъминлайди.

Д витамини суякнинг нормал ўсишига ёрдам беради, калсий ва фосфор алмашинувини бошқаради, юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилайди, иммунитетни оширади.

Н витамини — энг фаол катализаторлар- дан бири. Оқсил, ёғ ва углевод алмашинувида иштирок этади, глюкозанинг синтез бўлишига ёрдам беради, ошқозон-ичаклар фаолиятида муҳим рол ўйнайди.

К витамини қоннинг нормал куйилишини таъминлайди, суяк тўқималари шаклланиишда иштирок этади, қон томирларини мустаҳкамлайди ва буйрак фаолиятини яхшилайди.

РР витамини ёғ ва углеводдан энергия ишлаб чиқилиши ҳамда, оқсилли алмашинувда муҳимдир.

Ҳужайранинг нафас олишини, ошқозон ости бези функсиясини яхшилайди, терининг нормал ҳолатини таъминлайди, асаб ва юракқон томир касалликларининг олдини олади.

МОНО — ВА ПОЛИСАХАРИДЛАР

Моносахаридлар

Моносахаридлар — бу органик бирикма бўлиб, углеводлар асосий гуруҳидир, қанднинг оддий шаклидир.

Улар тўқималарнинг қон билан таъминланишини кучайтиради, моддалар алмашинувини яхшилайди, жигар ва юрак қон томир фаолиятини меъёрга келтиради, диурезни оширади.

Бу моддаларсиз қандли диабет, инфексияли касалликлар, гепатит, ўпка шамол лаши ва бошқа бир қатор дардларни даволаб бўлмайди.

Полисахаридлар

Полисахаридлар — мураккаб юқори молекуляр углеводлар бўлиб, моддалар алмашинуви оқибатида пайдо бўладиган энергия манбаларидан бири.

Асосий полисахаридлар — бу клетчатка, крахмал ва инулин.

Клетчатка овқат ҳазм қилиш жараёнини тезлаштиради, организмдан токсин, чиқинди ва оғир металл тузларни чиқаради, моддалар алмашинуви ва ошқозон-ичаклар фаолиятини меъёрга келтиради,

турли касалликлар олдини олиш ва даволашга қўлланилади.

Крахмал юқори энергетик қимматга эга бўлиб, организм томонидан энгил ўзлаштирилади, қонда қанд миқдорини бошқаради ва иммунитетни оширади.

Инулин — юқори биологик фаол модда бўлиб, моддалар алмашинувини бошқаради, қандли диабет фонида ривожланадиган энергетик танқислик олдини олади,

глюкозани эритади ва қонда қанд миқдорини меъёрлаштиради.

Флавоноидлар — бу табиий биологик фаол бирикмалар бўлиб, қон томирларини мустаҳкамлайди, С витамини таъсирини кучайтирувчи седатив самарага эга.

Флавоноидлар яллиғланишга қарши хусусиятга эга бўлиб, онкологик касалликлар ривожланишининг олдини олади, организмдан зарарли моддалар чиқиб кетишини таъминлайди.

Фитонсидлар

Фитонсидлар — бу биологик фаол моддалар бўлиб, инфексияларга қарши курашда самаралидир. Улар касаллик чақирувчи микроорганизларни йўқотади, яра ва шикастланишларнинг битишига ёрдам

қилади, ошқозоничак ва юракқон томирлари тизими фаолиятини яхшилайди.

 

Оцените статью
Добавить комментарий

Яндекс.Метрика