Сабзавотлардаги фойдали моддалар ва фойдалиги

Сабзавотлар Сабзоватлар

Сабзавотларнинг фойдалиги

Сабзавотлар нафақат барча зарур витамин ва минералларга эга фойдали ва маззали озиқадир, балки бир қатор касалликларни даволашда самарали ноёб табиий дори дармондир.

Сабзавотларни унча хуш кўрмайдиган ва эмайдиганлар саломатликлари борасида муаммога эга бўлишлари хавфи катта. Бундай одамларга витамин, макро ва микроелементлар, клетчаткалар этишмайди, организми эса инфексияларга нисбатан кучсиз бўлиб қолади. Организмни турли касалликлардан ҳимоя қилиш, моддалар алмашинуви ва юрак-қон томирлари тизими фаолиятини сақлаш, умуман соғлом бўлиш учун овқатланиш тартибига эътибор қаратиб, сабзавотлар каби фойдали маҳсулотларни мунтазам танавул қилибтуриш керак.

Сабзавотларнинг фақатгина озиқавий афзалликларини гапиришнинг ўзи этарли эмас. Қадимдан сабзавотлар халқ табобатида доривор воситалар сифатида қўлланилган. Сабзавотлар мағзи, пўчоғи, гули, барглари,пояси, илдизи — барчаси доривор восита сифатида ишлатилади. Бу доривор воситаларни уй шароитида қилиш мумкин. Сизнинг экранингиздаги сахифа бу борада яхши қўлланма бўла олади. Унинг саҳифаларида энг кўп тарқалган сабзавотлар таърифланган, уларнинг организмга таъсири, у ёки бу касалликларда қўлланиши ҳақида маълумотлар берилган.

САБЗАВОТЛАР ТАРКИБИГА КИРУВЧИ ФОЙДАЛИ МОДДАЛАР

Сабзавотлар таркибига кирувчи ва уларнинг дориворлигини таъминловчи энг кўп тарқалган моддаларни кўриб чиқамиз.

Бу моддаларга минераллар (макро ва микроелементлар), витаминлар, моно ва полисахаридлар, флавоноидлар ва фитонсидлар киради. Бу моддалар моддалар алмашинувида иштирок этади, иммунитетни мустаҳкамлайди ва турли касалликларга қарши курашади.

МИНЕРАЛ МОДДАЛАР

Барча минерал моддалар икки катта гуруҳ га бўлинади: макро ва микроелементлар. Организмнинг минералларга кунлик эҳтиёжи

1-,2-жадвалда кўрсатилган.

1 -жадвал

ОРГАНИЗМНИНГ АСОСИЙ МАКРОЕЛЕМЕНТЛАРГА СУТКАЛИК ЭҲТИЁЖИ

Makroelementlar Sutkalik ehtiyoj (mg)
Kaliy 1850-5500
Kalsiy 800-1200
Natriy 1100-3300

ОДДИЙ САБЗАВОТЛАРДАН

Magniy 350-400
Fosfor 800-1200

ОРГАНИЗМНИНГ АСОСИЙ МИКРОЕЛЕМЕНТЛАРГА СУТКАЛИК ЭҲТИЁЖИ

Mikroelementlar Sutkalik ehtiyoj (mg)
Alyuminiy 49,1
Brom 0,8
Temir 18
Yod 0,1-0,2
Marganets 5-7
Mis 2-3
Selen 0,05-0,2
Ftor 3
Xrom 0,05-0,15
Sink 10-16

МАКРОЕЛЕМЕНТЛАР

Калий қоннинг кислота-ишқорли мувозанатини таъминлайди, нерв импулслари ўтказилишида иштирок этади, ферментлар ишлаб чиқарилишида қатнашади ва артериал қон босимини барқарор ушлаб туради.

Калсий кислота-ишқорли балансни меъёрлаштиради, қон томирлари деворларининг ўтказувчанлигини оширади, суяк тўқималарини мустаҳкамлайди.

Фосфор инсон ақлий фаолияти билан боғлиқ энергия алмашинуви жараёнида иштирок этади.

Магний суяк ўсиши ва мустаҳкамланишида,

углевод ва энергетик алмашинувда иштирок этади, нерв тизими нормал функсия юритишида зарур ҳисобланади.

Натрий буйрак фаолияти учун муҳим бўлиб, ошқозон шираси чиқарилишида иштирок этади. Ошқозон ости ферментлари ишлаб чиқилишини фаоллаштиради.

Олтингугурт ҳужайра ва гормонлар таркибига киради, организмнинг инфексия ва ра- диатсияга чидамлигини оширади.

Микроелементлар

Темир — бу гемоглобин, темир-оқсил бирикмаси ва ферментларнинг асосий таркибий қисми, ҳужайраларнинг кислород билан тўйинишини таъминлайди.

Мис коллаген синтезида иштирок этади, қизил қон таначалари ишлаб чиқилишига ёрдам беради ва организм томонидан темир ўзлаштиришини таъминлайди. Бу элемент қон томирлари, бириктирувчи тўқималарни мустаҳкамлайди. Мис моддалар алмашинувида иштирок этиб, С ва РР витаминлари ўзлаштирилишида ёрдам беради.

Марганетс оқсил, ёғ ва углевод алмашинувида иштирок этади, инсулин таъсирини кучай- тиради ва ортиқча холестеринни организмдан чиқаради.

Никел қон яратиш жараёни учун муҳим бўлиб, ёғ алмашинувида иштирок этади. Ҳужайраларни кислород билан таъминлашда, инсу- лин фаолиятини кучайтиради.

Алюминий бириктирувчи тўқималар ҳосил бўлишида ва суяк тўқималари регенератсиясида муҳим бўлиб, овқат ҳазм қилиш ферментлари фаолиятида иштирок этади.

Хром углевод алмашинувида муҳим бўлиб, юрак мушаклари, қон томирларини мустаҳкамлайди, қонда қанд миқдори меъёрда бўлишига ёрдам беради.

Кремний коллаген ишлаб чиқарилишида иштирок этади, бўғим ва тоғайларнинг қайишқоқлигини таъминлайди, қон томирлари нормал фаолияти ва тери ҳолати учун зарур.

Литий иммунитетни оширади, сув-туз алмашинувини бошқаради, нерв тизимини мустаҳкамлайди.

Ёд қалқонсимон бези нормал функсия юритишида талаб этилади, бу без томонидан ишлаб чиқиладиган гормонлар таркибига киради.

Синк — оқсил ва аминакислоталар синтезида муҳим минерал бўлиб, барча ҳужайра ва ферментлартаркибигакиради.Қоннингкислота ишқорли баланси ва нормал ҳолатини таъминлайди, инсулин ишлаб чиқилишида иштирок этади.

Селен терини қон билан таъминланишини яхшилайди ва саратон ҳужайралари тарқалишига тўсқинлик қилади.

Фтор калсий сўрилишини яхшилайди, тишларнинг нормал фаолияти учун муҳим минералдир.

Олтингугурт микроб ва паразитларни йўқ қилади, иммунитетни оширади, тери, соч ва тирноқдаги коллаген таркибига киради.

Оцените статью
Добавить комментарий

Яндекс.Метрика