Меъда Мизож Касалликлари ва Белгиларини Даволаш 7та усули

Me’da Халк табобати
Mundarija
  1. Меъда Касалликлари ва Мизож Белгилари Даволаш 7 та усули Халк табобати
  2. Меъдадаги иссиқ шиш белгилари
  3.  Меъдадаги йирингли шишни даволаш
  4. Меъда ярасини даволаш Белгилари:
  5. Даволаш:
  6. Беҳузурлик ва меъда тинчсизлигини даволаш
  7.  Меъда ичида тўхталиб қолган қонни Ҳайдаш тўғрисида
  8. Меъдада Сутнинг Ивиб Қолиши
  9. Меъда Бузилишини Даволаш
  10. Меъда оғриғини даволаш
  11. Белгилари;
  12. Меъдани қуртлардан даволаш
  13. Корин дам бўлиши Белгилари:
  14. Хикичокни даволаш
  15. Белгилари:
  16. Меъданинг табиий мизожлари
  17. Меъданинг бузилган мизожини Даволаш
  18. Парҳезлари:
  19. Меъданинг бузилган иссиқ мизожини даволаш
  20. Меъданинг бузилган совуқ мизожини даволаш
  21. Меъданинг бузилган хўл мизожини даволаш
  22. Меъданинг бузилган қуруқ мизожини даволаш
  23. СОВУҚМИЗОЖҲАҚИДА
  24. Белгилари:
  25. Бузилган куруқ мизож
  26. Бузилган ҳўл мизож
  27. Бузилган иссиқ мизож белгилари
  28. Бузилган совуқ мизож белгилари.
  29. Бузилган хўл мизожнинг белгилари.
  30. Моддали мизож бузилиши белгилари

Меъда Касалликлари ва Мизож Белгилари Даволаш 7 та усули Халк табобати

Меъдадаги иссиқ шиш белгилари

Меъда да иссиқ шиш борлигига қаттиқ иситма, кучли ачишиш, ташналик, санчиб огриш ва меъданинг кўпчиши далодат беради. Иссиқ шиш кўпинча, ақл чалкашлигига ва мелапхолняга олиб келади. Бадан озиб, кувват кучсизланса, табиат юмшаб, ич кетиш ва кусиш кўпайса, иситма тушиб, пешоб камайса ва меъда бармоқ билан ушлаб бўлмайдиган даражада оғриса, шиш чиқиққа айланган бўлади. Меъда оғриғи билан бирга қўл-оёқ совиса, бу ёмон оқибатга олиб келади.

Давоси:

1. Етмакни 2 кун 1 маҳал ҳидлатилса, кучли кустиради.

2. Маккаи санони 3 куп 1 ош қошиқдан 1 маҳал капалаб, орқасидан қайпаган сув ичилса, ични суради.

3. Алоэга асал кўшиб тайёрланган дорини 10 кун 3 маҳал оч ҳолда 2 ош қошиқдан ичилса, шиш ва яллиғланишни тузатади.

4. Касаллик тузалгунча, парҳез овқатлар истеъмол қилинади.

5. Қора ёввойи зирани 3 кун 3 маҳал чойнакка 2 ош қошиқ ташлаб, 15 минут дамлаб, ҳаммаси бирдан ичилса, иситма тушади.

6. Меъда шишига анор гули, зиғир, қашқарбеда ва гулхайрилардан тенг баравар қўшиб, 10 кун 2 маҳал куюқ суртма қилиб боғланса, яхши фойда қилади.

7. 12 кун 3 маҳал 125 грамм итузум суви, 125 грамм сачратқи суви ва озгина арпабодиён сувини қўшиб, оч ҳолда 1 ош қошиқдан ичилса, шиш қайтади.

8. Аччиқ бодом ёғини ҳам 11 кун 3 маҳал 1 ош қошиқдан ичилса, меъда шишига яхши таъсир қилади.

 Меъдадаги йирингли шишни даволаш

Табибларнинг билимсизликлари сабабли кўпинча меъдадаги шиш кўпинча чиқиққа айланади.

  1. 1. Иссиқ шишли меъдани сиртдан ва ичдан мумкин бўладиган нарсалар билан совутиш керак, токи у йирингли шишга айланиб кетмасин. Агар у йирингли шишга айланса ва етилиш йўлига тушиб олса, ёки шишнинг якинда етилиши тахмин қилинса, янги соғилган сутни 17 кун 3 маҳал 100 граммдан сув қўшиб, кетма-кет ичилса фойда қилади.
  2. 2. Шишнинг катта ва кичиклигини бармоқ ботишига қараб, текшириб турилади, бемордаги бетоқатлик, эт увишиши ва оғриқ кучайиши ҳам кузатиб борилади. Беморга 15 кун 3 маҳал йўнғичқа ва темиртикан талқонларидан куюқ қилиб чой ичиш, фойда қилади.
  3. 3. Беморга қуруқ қоқигулдан 1,5 дирҳам, каноп уруғи ва сариқ йўнғичқанинг ҳар биридан бир дирҳам (3,975 граммдан) 14 кун 3 маҳал 1 чой қошиқдан капалаб, орқасидан 100 -200 граммдан сут ичилса, яхши фойда қилади.
  4. 4. Беморни иссиқ сувда чўмилтирилиб, анжирнинг суюқ қайнатма сувига ёки сариқ йўнғичқанинг қуюқ қайнатма сувига докани тўйинтириб, қорнига ёпиштириб, 11 кун 3 маҳал боғланса, яхши фойда қилади.
  5. 5. Шишнинг тешилиб оқаётганини қайт қилинаётган ва ичдан ўтаётган йиринг ва қондан билинади. Ана шу пайтда алоэ ва сачратқи қайнатмасини 15 кун 3 маҳал оч ҳолда 2 ош қошиқдан ичирилса, фойда қилади.

Меъда ярасини даволаш Белгилари:

Меъда яралари, ҳалсирашга, кўптерлашга, беҳушликка ва қўл-оёқнинг совишига олиб келади. Меъдада яра борлигига кўпинча, кекирикнинг сассиқлиги ва тилни куритадиган буғнинг кўтарилиши ҳам далил қилинади. Қизилўнгачдаги яранинг меъда оғзидаги ярадан фарқи шуки, яра қизилўнгачда бўлса, кекириш жуда кўпаяди.

Оғриқ орқа томонда икки курак ўртасида ва бўйинда — кўкрак бошида сезилади. Бу яранинг ҳолини ютилган нарсанинг томоқдан ўтиши аниқлайди, чунки нарса ўтаётганда қаерда оғриқ борлиги билинади. Ўтиб кетгач, оғриқ бироз босилади.

Агар яра меъданинг тагида бўлса, оғриқ енгил бўлади. Яра меъдада эканига огриқнинг ичаклар томонидан эмас балки юқоридалиги ҳам белги бўлади.

Даволаш:

  • 1. Қудрат норин қайнатмасини 15 кун 3 маҳал оч ҳолда 2 ош қошиқдан ичилса, яраларга фойда қилади.
  • 2. Алоэ сувига тоза асални тенг баравар кўшиб, 20 минут қайнатиб, парҳези билан 15 кун 2 ош қошиқдан ичилса, яралар тузалади.
  • 3. 18 кун 3 маҳал оч ҳолда 1 чой қошиқдан узум сиркаси ичилса, фойда қилади.
  • 4. 13 кун 3 маҳал ўсма чой қилиб ичилса, меъда ва буйрак беморларига фойда қилади.
  • 5. Исириқ қайнатмасини 21 кун 3 маҳал оч ҳолда 2 ош қошиқдан ичилса, меъда ва ичак яралари тузалади.

Беҳузурлик ва меъда тинчсизлигини даволаш

Гоҳо меъдада бехузурлик пайдо бўлиб, натижада бемор беқарор, бўлади бир ҳолатдан бошқа ҳолатга ўтишга мажбур бўлади. Баъзан бехузурлик билан хафақон ҳам бўлади бемор унинг нимадан келганлигини билмайди.

Баъзан ундан кейин кўз олдининг қоронғилашиши ва бош айланиши пайдо бўлади ва ранг ўзгаради. Буҳолат ҳақиқатда кўнгил айнишнинг бошланиши бўлиб, унда кўпинча кўнгил айнийди. Бунга кўнгил айнитувчи модда айниқса меъдага шимилган модда сабаб бўлади.

У модда шимилиб турар экан, бехузур қилади, агар у меъда оғзига тўпланса, кўнгилни айнитади. Бундан кейин меъда учун моддани ҳайдаш қийинлашади.

Гоҳо кустирувчи ва ични сурувчи дорилар таркибига кирган нарсалардан қолган ҳидлар ҳам беҳузур қилади. Шу вақтда 4 кун 3 маҳал беҳи ва узум ғўрасини тенг баравар эзиб, 20 минут қайнатиб, 50 граммдан истеъмол қилинса, фойда қилади.

Меъдада ачиб қайнайдиган ҳар бир мева масалан, ширин олма беҳузур қилади. Букўпинча иситма тутган пайтда иситманинг кўпайишига ҳам сабаб бўлади, иситмада фақат иссиқ сув ичиш лозим.

  • 1. Беҳузурлик қаттиқ бўлса, кўнгил айнийдиган доридан, седана талқонини 3 кун 3 маҳал 1 чой қошиқдан капалаб, орқасидан қайнаган сув ичилса, беҳузурлик ва кўнгил айниши тузалади.
  • 2. Агар бехузурлик ҳароратдан ёки иссиқ хилтдан бўлса, уни совитувчи ҳўл нарсалар, шу хўл нарсалардан тайёрланган суртмалар ҳамда аччиқ тарвуз илдизидан 20 грамм ва қизил атиргулдан 35 грамм аралаштириб, 2 кун 3 маҳал танага суртилса, тана ҳарорати тушади.
  • 3. Қовоқ пўчоғи 20 грамм, семизўт суви 45 грамм, арпа уни 40 грамм ва сиркадан 35 грамм олиб ҳаммасини аралаштириб, 5 кун 3 маҳал меъда устига суртиб, боғлаб юрилса, кўнгил айниши ва бехузурлик тузалади.
  • 4. Бехузурлик кўпайиб кетса, 7 кун 2 маҳал аччиқ тарвуз 30 грамм илдизини, қизил гулнинг 100 грамми сувига аралаштириб, 2 маҳал меъда ва жигар устига суртиб, боғлаб юрилса, фойда қилади.
  • 5. Арпанинг йирик талқонини айниқса, уни анор дони 300 грамм талқонига аралаштириб, сувда атала қилиб, 7 кун 3 маҳал 2 ош кошиқдан ичилса, беморга яхши таъсир кўрсатади.

 Меъда ичида тўхталиб қолган қонни Ҳайдаш тўғрисида

  1. Бунга қарши оқ индовдан 3 дирҳам (1 дирҳам 3,975 г) иссиқ сув билан ичилса, фойда қилади.
  2. 2. Агар қон ивиб қолган бўлса, беморга тоғ жамбил талқонини қуён панирмояси билан аралаштириб, 5 кун 3 маҳал 1 ош қошиқдан ичирилса, меъда ичида қотиб қолган қон юришади.

Меъдада Сутнинг Ивиб Қолиши

  1. Уни даволаш учун куён панирмоясини 5 кун 3 маҳал 1 ош қошиқдан ичирилса, фойда қилади.
  2. 2. 3 кун 3 маҳал йирик туз эритилганини ялпиз сувига тенг баравар қўшиб, аралаштириб, 1 ош қошиқдан ичилса, фойда қилади. меъда бузилиши ва ҳолсизланишнинг белгилари Бу белгилар юзнинг салқиши, нафас қисиши, бош оғирлиги, меъда оғриши, ҳиқичоқ, ланжлик, ҳаракатларнинг сустлашиши, ранг сарғайиши, қорин, ичакларнинг зарарланиши нордон ёки ўткир мазали тутунсимон сассиқ кекириш, кўнгил айниш, қусиш, ичнинг кучли кетиши ёки қаттиқ қабзиятдан иборат.

Меъда Бузилишини Даволаш

  1. Оғзига қўл тиқиб, қусиб ташлаб, 2 кун 1 маҳал 1 ош қошиқдан маккаи сано талқонини капалаб, орқасидан қайнаган сув ичилса, ични кучли суради. Рўза тутиш, мумкин қадар овқат емаслик, чидай олмаса, озгина овқат билан чегараланиш, бадантарбия қилиш, ҳаммомга тушиб туриш зарур. Ҳаракат қилинганда кўзғалишидан қўрқиладиган тўлиқлик бўлмаса, терлаш, агар шундай бўлишидан қўрқилса, уринмай тинч туриш ва узоқ ухлаш буюрилади. Сўнгра аста-секин овқат ва ҳаммомга ўтилади, бунда овқатнинг яхши ҳазм бўлиши белгилари кузатиб турилади.
  2. 2. Баъзан кўп ухлаш ва кўп ётишдан меъда бузилади. Чунки уйку ҳазм қилдириши жиҳатидан фойдали бўлса, ҳаракат чиқиндиларни ҳайдаши жиҳатдан ҳам фойдалидир. Кўпинча меъда бузилиши ва ҳақиқатан қорин очмай туриб, овқат ейиш натижасида меъдада куйиб ачишиш пайдо бўлади. Ундай кишиларга меъда бузилишини даволаш тадбири фойда қилади.
  3. 3. Уларга етмакқайнатмасидан 2 кун 2 маҳал 1 ошқошиқдан ичирилса, қайт қилиб ташлайди, меъдани тузатади.
  4. 4. Меъда бузилишини тузатиш учун 1 килограмм алоэни гўштмайдалагичдан ўтказиб, уни 2 литр сувда секин оғзини ёпиб, 1 соатдан ортикроқ қайнатиб, қолган сувини докадан сузиб, тенг барабар тоза асал қўшиб 20 минут қайнатиб, оч ҳолда 9 кун 3 маҳал 2 ош қошиқдан ичилса, бемор бегумон тузалади.
  5. 5. Иван ўсимлик барги талқонини 3 маҳал оч ҳолда чой қилиб ичилса, меъда касалига яхши фойда қилади. Пархезлари: 1. 100% тузалгунча, ҳамма қовурма овқатлар, палов, аччиқ, шўр, нордон, қовун ва совуқ нарсаларистеъмол қилинмайди. 2. Ҳамма овқатларнинг фақат ўсимлик ёғида тайёрланган қайнатмаси истеъмол қилинади.

Меъда оғриғини даволаш

Меъда оғриғи ё моддасиз мизож бузилиши сабабли ёки моддали мизож бузилиши, айниқса ачиштирувчи иссиқмизож сабабли пайдо бўлади. Яна бу оғриқлар тортиштирадиган ёки куйдириб ачиштирадиган елдан ёки иссиқ шишларда бўлганидек, шу иккала таъсирнинг бирлашуви сабабли ҳам юз беради.

Узлуксизликнинг бузилиши натижасида пайдо бўлади; узлуксизликнинг бузилиши гоҳо ўйиб еювчи яралардан пайдо бўлади. Айрим кишиларда меъда оғриши овқат еган пайтда бўлиб, усингиганидан кейин босилади. Бундай кишиларнинг кўпчилигида савдо хилти кўпайганда бўлади.

Айрим кишиларда оғриқ меъдага овқат кириши муддатининг охирида ўнинчи ёки шунга яқин соатда найдо бўлади. Айрим кисиларда эса огриқ сирка сингари нордон ва тушган ерини вижиллатиб-қайнатадиган бир нарса қусмагунча босилмайди; қусгандан кейин оғрик тўхтайди.

Баъзиларда овқат меъдадан тушиши билан оғриқ тўхтайди ва улар кусмайди. Биринчи хил беморликка талоқдан меъдага савдо куйилиши, иккинчисида эса жигардан меъдага сафро куйилиши сабаб бўлади. Иккала хилт ҳам оғримайди, чунки улар меъданингтагига тушади. Кейин улар овқатга аралашгач, биргалашиб кўтарилиб, меъда оғзига чиқади.

Баъзи кишиларнинг меъдасида кўп ейиш ва ҳақиқатда қорни очмай туриб овқатланиш сабабли, шунингдек, меъда бузилишидан келадиган тўлиқлик сабабли тоқат қилиб бўлмайдиган куйиб ачишиш пайдо бўлади. Елдан бўладиган меъда оғриқлари баъзан кучли бўлади. Баъзи кишиларнинг меъдасида оғриқ ёки қаттиқ куйиб ачишиш пайдо бўлади ва овқат егач, тўхтайди.

Бунга меъда бўп қолганда унга келувчи ачиштирувчи моддаларнинг куйиши сабаб бўлади. У моддалар ё нордон мазали савдо бўлади, ёки ўткир мазали сафро бўлади. Айрим кишиларда меъда сезгирлиги шу билан бирга меъдага, биз баён қилгандек, ўт хилтларининг куйилиши чидаб бўлмайдиган зўр оғриқ пайдо қилади, бу хил оғриқ баъзан хушдан кетказади.

Гоҳо совуқ сув ичишдан ҳам меъдада бетоқат қиладиган ва кишини чиниқтирадиган оғриқ пайдо бўлади. Баъзан юракка оғриқ бориб етиши сабабли киши тўсатдан вафот этиши мумкин, баъзан огрик куйига тушиб куланж касаллигини пайдо қилади.

Кишида меъда огриғи узоқ чўзилса, шиш пайдо бўлишдан кўрқиш керак. Меъда оғриғи ҳомиладор аёлларда «бачадон бўғилишдан» дарак беради, бунинг устига ҳомиладор аёлларда меъда оғзининг огриши ҳам кўп бўлади.

Кишида қорин оғриғи билан бирга унинг қошида қора доғлар ва боқиладек қора тошмалар пайдо бўлиб, кейин улар ярага айланса ва улар иккинчи кунгача ёки ундан кейинроққача туриб қолса, ёмон оқибатга олиб келади. У кишида қаттиқ уйқу пайдо бўлади.

Белгилари;

Меъданинг алангаланиб ачишуви кайфияти ўткир, иссик, аччиқ ва шўр модда борлигига далолат қилади. Ачишиш доимий бўлмай, вақт-вақти билан бўлиб турса, жигардан сафро моддаси куйилаётган бўлади. Бу хил ачишиш эса кунора тутиб турадиган иситма ва шу билан бирга ўнг томонда огриқ пайдо қилади.

Бу меъда оғриғида жигарни қоплаб турувчи парданинг ҳамкорлигига далолат қилади. Агар иситма босилиб, меъда ачишиши давом этса, бунда жигар чиқиндиларидан бирор модданинг меъдага куйилиши ёки бузуқ иссиқ мизож ёки меъдага ёпишган хилт сабаб бўлади. Меъда ачишуви алангасиз бўлса, нордон моддага белги бўлади.

Овқат егандан кейин бир неча соат ўтгач, пайдо бўладиган оғриқнинг савдо сабабли бўлишига сиркасимон нордон қусуқ келиши, кейин оғриқнингтўхташи ёки талоқнинг зарарланиб, ҳазмнинг ёмонлашиши белги бўлади.

Сафро сабабли бўладиган оғриққа сиркасимон кусуқнинг бўлмаслиги, ҳазмнинг тугал эмаслиги, сафро белгиларининг намоён бўлиши, жигарнинг иссиқ ҳолати далил бўлади. Елдан бўладиган оғриқда эса кекирик, ҳиқичоқ, қорин кулдираши, қовурға тоғайлари ва қориннингтортишуви белги бўлади.

OITS va OIV Haqida. Buni hamma bilishi SHart!

  • 1. Бузилган иссиқ мизождан бўлган меъда оғриғида 7 кун 3 маҳал оч ҳолда сигир қатиғи, ачиган айрон ичилса, тузалади. Беморга семиз товуқгўштлари, жўжа, мош, қовоқ ва семизўт, сирка билан майда балиқлар тавсия этилади.
  • 2. Агар беморда озиш, сўлиш аломатлари бўлса, кўпроқ иссиқ сув кўшилган суюқ узум сиркасини ичириш ва суюқ овқатлар бериш керак, (10 кун 3 маҳал) яхши таъсир қилади.
  • 3. Агар совуқ ва елдан бўладиган меъда оғриқлари бўлса, 7 кун 3 маҳал тариқ қиздириб қоринга боғланса, тузалади.
  • 4. Ел кўп бўлса 10 кун 3 маҳал 1 ош қошиқдан эски узум сиркаси ичирилса, бегумон тузалади.
  • 5. Меъда ёнида қамалиб қолган елдан бўлса, 9 кун 3 маҳал ёввойи қора зирани қовуриб, 1 ош қошиқдан капаланса, фойда қилади.
  • 6. Қоринда қотиш ва еллар кўп бўлса, 2 кун 1 маҳал 1 ош қошиқдан маккаи сано талқонини капалаб, орқасидан қайнаган сув ичилса, ични қаттиқ суради.
  • 7. Қоринда шиш бўлса, 11 кун 3 маҳал 1 ош қошиқдан зайтун ёғи ёки 50 граммдан укроп суви ичилса, фойда қилади.
  • 8. Овқатдан сўнг қўзғалиб сиркасимон модда кусиб ташлашга мажбур қиладиган оғриқни даволаш учун 12 кун 3 маҳал 1 ош қошиқдан эски узум сиркаси ичирилса, фойда қилади. Овқатлари: товада қовуриб пиширилган овқатлар, қайнатилган тухум ва асал каби иссиқ овқатлар билан меъдани иситиб кучайтириш лозим.
  • 9. Овқат егандан кейин бошланиб, кусиб ташлаш билан тўхтамайдиган оғриқ бўлса, 13 кун 3 маҳал овқатдан олдин 1 ош қошиқдан асал истеъмол қилинса, бемор тузалади.
  • 10. Яна қусишга қарши, седана ва арпабодиённи тенг баравар аралаштириб, 5 кун 3 маҳал оч ҳолда 1 чой қошиқдан капалаб, орқасидан қайнаган сув ичилса, тузалади.
  • 11. Меъдада огриқ ва қоринда ел бўлса, кўк писта пўсти 30 грамм ва қудрат норин талқонидан 300 граммини аралаштириб, 8 кун 3 маҳал оч ҳолда 1 ош қошиқдан капалаб. орқасидан қайнагап сув ичилса, фойда қилади.
  • 12. Жолинуснинг айтишича, 3 кун 3 маҳал товуқ меъдаси ички терисини қуритиб, талқонини 1 ош қошиқдан капалаб, орқасидан кайнаган сув ичилса, меъда оғриғи касали тузалади. Кўпинча меъда ачишувини қатиқ ва шунга ўхшаш нарсалар тўхтатади.

Меъдани қуртлардан даволаш

  • 1.Ошқовоқнинг қуритилган пўсти талқонини 2 кун 3 маҳал 1 ош қошиқдан капалаб, орқасидан қайнаган сув ичилса, қон окишини қолдиради.
  • 2. Семизўтнинг 60 граммини майдалаб, 7 кун 3 маҳал оч ҳолда қайнаган сувга солиб ичилса, меъда куртларини туширади.
  • 3. Петрушка уруғининг 500 граммини, 4 литр сувда 30 минут қайнатиб, 13 кун 3 маҳал 100 грамдан ичилса, меъдадаги яра тузалади қуртлар ўлади.
  • 4. Мойчечак гулини чой каби 15 кун 3 маҳал 10 минут дамлаб, иссиқ-иссиқ ичилса, меъда ярасини тузатади.
  • 5. Меъдада дард бўлса, товуқ шўрвасини ва ювилаётган гуруч сувидан 10 кун 3 маҳал 100 граммдан ичилса, фойда қилади.
  • 6. 10,5 грамм тиканли тоғ арчасининг уруғини янчиб, 5 кун 3 маҳал оч ҳолда 1 чой қошиқдан талқонини капалаб, орқасидан қайнаган сув ичилса, меъдадаги куртларни туширади. Парҳези: 5 кун фақат сув ва ҳўл мевалар истеъмол қилинади, холос.
  • 7. Тут томирининг 300 граммини 600 грамм сувда 20 минут паст оловда қайнатиб, 3 кун 3 маҳал оч ҳолда 50 граммдан ичилса, қориндаги қуртлар тушади.

 

Корин дам бўлиши Белгилари:

Агар ел ва қориннинг дамлиги овқат моддаси сабабли бўлса, ейилган моддани аниқлаш орқали билинади; бунда дамлик унча кўп бўлмайди; шу билан бирга икки ёки уч марта кекирилса, ундан кутулиш мумкин. Агар дамликнинг сабаби овқат устига сув ичиш ёки уни чайқалтирадиган даражада ҳаракат қилиш каби хато тадбир бўлса, дамлик шундан келиб чиқади. қусишнидаволаш Қусиш овқат истеъмолининг бузуқлигидан пайдо бўлади.

  • 1. Омила талқонини 6 кун 3 маҳал 1 чой қошиқдан капалаб, орқасидан қайнаган сув ичилса, юрак санчиши, юрак уриш ва кўнгил айнишлари тузалади.
  • 2. Седанани 9 кун 3 маҳал 1 чой қошиқдан капалаб, орқасидан қайнаган сув ичилса, зарда ва қусиш тузалади.
  • 3. 12 кун 3 маҳал аччиқ бодом талқонини қайноқ сувда 1 сутка ивитиб, докадан сузиб, оч ҳолда 2 ош қошиқдан ичилса, тузалади.
  • 4. 11 кун 3 маҳал боқила талқонини ҳам сиркани сувида 1 сутка ивитиб, докадан сузиб, 2 ош қошиқдан ичилса, бемор бегумон ўзгаради.
  • 5. Қалампирмунчоқва омилаталқонларини 10 кун 3 маҳал 1 чой қошиқ талқонига 2 ош қошиқ олма суви қўшиб ичилса, фойда қилади.
  • 6. Имконият борича беморни ухлатишга ҳаракат қилиш керак, чунки ухлатиш даволанишнинг асосидир. Бемор истасаистамаса унга гўшт сувини кўп доривор қўшиб ичириш фойдали тадбирдир. Гўшт сувига кўпроқ нонни майдалаб кўп ейиш тавсия қилинади. Беморнинг кўнгли айниши қолмаса, етмак талқонини ҳидлатиб қустириш керак. Кўнгил яна қайтадан айнимаслиги учун овқатни оз-оздан бериш керак.
  • 7. Занжабил, қалампирмунчоқ ва долчин талқонларидан тенг баравар кўшиб, 13 кун 3 маҳал 1 чой қошиқдан капалса, кусиш тўхтайди.
  • 8. Еган овқатни куса берадиган киши овқатига кўп кашнич кўшиб еса ва омила билан аралаштирилган асални 14 кун 3 маҳал ялаб турса, даво бўлади.
  • 9. Анор, татиш, жийда ва беҳи қайнатма шарбатларини 8 кун 3 маҳал оч ҳолда 100 граммдан ичилса, яхши ёрдам беради.
  • 10. Газак ўтидан 16 кун 3 маҳал чой қилиб ичилса ҳам, фойда қилади.
  • 11. Беҳи шарбатидан 5 кун 3 маҳал 3 ош қошиқдан ичилса, қусишидан ҳамда кекиришдан кутилишга фойда қилади.
  • 12. 200 грамм пистани туйиб, 400 грамм сувда 1 сутка қайноқ сувда ивитиб, 5 кун 3 маҳал 3 ош қошиқдан ичилса, кусиш тўхтайди…
  • 13. Хандон пистани 7 кун 3 маҳал 50 граммдан истеъмол қилинса, қайт қилиш ва кўнгил айниши тўхтайди.
  • 14. Агар қайт қилгингиз келса, 3 кун 3 маҳал қовун томиридан 2 дирҳам енг (бир дирҳам 2,975 г) фойда қилади. 15. Ялпизнинг қайси қисми бўлишидан қатъий назар, 5 кун 3 маҳал талқонини 1 чой қошиқдан капаланса, аъзолардан қон келишини тўхтатади.

Хикичокни даволаш

Белгилари:

Хикичок мураккаб ҳаракат бўлиб, меъда оғзида, ёки меъданинг ҳамма қисмида ёки қизилўнгачда юз беради. Агар бирор азият берувчи сабаб мавжуд бўлса, меъдада азият берувчидан қочиб ва унинг ҳайдайдиган кучли ҳаракатга қобилият пайдо қилиш учун йиғилиб, тиришади. Масалан, сакрамоқчи бўлган киши шундай қилади: уолдин кетига ташланиб, кейин сакрайди. Хикичок бир жиҳатдан ўпка ва қорин тўсиғида бўладиган ёмон хилтни ҳайдашга қаратилган йўтал ҳаракатига ўхшайди. Хикичок меъданинг ҳаддан ташқари қуруқлиги сабабли пайдо бўлади, чунки қуруқлик бир қадар тиришишга қараб, кишининг талаби эса ёйилишига қараб ҳаракат қилади. Табиат тиришиш билан келиша олмайди ва унга қарши туради. Бирор азият берувчи сабабдан меъда оғзида учиш пайдо бўлгани каби хикичок ҳам кўпинча азият берувчи сабаб туфайли меъда оғзида пайдо бўлади, айниқса меъда куруқ бўлиб, унинг огзи энг оз ачишишни ҳам кўтармайдиган бўлса, шу ҳол юз беради.

  • 1. Етмакталқонини 4 кун 1 маҳал бурунгатиқиб ҳидланса, қустиради. Хикичокқа қустириш энг фойдали чорадир; ҳар бир қаттиқ ҳаракат, силкиниш, баланд овоз билан қичқириш, ғазабланиш, шодлик, тўсатдан бўладиган қўрқиш, ҳаддан ташқари ғамгинлик, сескантириш учун юзга тўсатдан сув сепиш, кучли бадантарбия, отда юрш, кўзғалган йўтални оғзини ёпиб, тўхтатиб туриш ва ташналикка чидаш ҳам энг фойдали чорадир.
  • 2. Хикичок пайдо қилиб турган моддани қўпоришда 10 кун 3 маҳал назлани ҳидлатиб, аксартириш зўр таъсир қилади.
  • 3. Узоқ вақт нафасини ичга қамаб туриб ҳам хикичокни босадиган чоралардан ҳисобланади, чунки бу ҳароратни ҳаракатга келтиради. Уни тери тешикларига томон бориб ҳаво олиш учун ҳаракат қилдиради ҳамда ёпишқоқ хилтларни кўзғатади ва тарқатади.
  • 4. Эрмоннинг 200 граммини, 4 литр сувда 1 сутка ивитиб, эртаси 10 минут паст оловда қайнатиб, оч ҳолда 3 маҳал 2 ош темир қошиқдан ичилса, яхши таъсир қилади.
  • 5. Пақ-пақнинг 300 граммини, 4 литр сувда паст оловда 25 минут қайнатиб, оч ҳолда 9 кун 3 маҳал 100 граммдан ичилса, пешов орқали хчлтларни ҳайдайди, яхши фойда қилади.
  • 6. Алоэдан тайёрланган дорини 7 кун 3 маҳал 2 ош қошиқдан ичилса, хилтларни ахлат йўлига ҳайдаб, чиқариб юборади. Кучли хикичок ва кўнгил ағдарилишида фойда беради.
  • 7. Занжабилни 300 граммини, 3 литр ёмғир ёки булоқ сувида 1 сутка ивитиб, эртаси паст оловда 30 минут қайнатиб, 7 кун 3 маҳал 50 граммдан ичилса, хикичокқа яхши таъсир қилади.
  • 8. Бўйимодарон ва тоғ ялпизидан 200 граммдан олиб, 5 литр сувда паст оловда 25 минут қайнатиб, 5 кун 3 маҳал оч ҳолда 50 граммдан ичилса, яхши фойда қилади.
  • 9. Андиз талқонини, 11 кун 3 маҳал 1 чой қошиқдан капалаб, орқасидан қайнаган сув ичилса, жуда яхши фойда қилади.
  • 10. Аччиқ бодом ёғини 5 кун 3 маҳал 1 чой қошиқдан ичилса, яхши таъсир қилади.
  • 11. Бемортузалгунча, суюқовқатларважўжагўштларининг қайнатма шўрвасига хушбўй кашнич баргларини кўп қўшиб ичилса, яхши таъсир қилади.
  • 12. Айниқса, олхўрини 400 граммини, 3 литр сувда 30 минут паст оловда қайнатиб, 12 кун 3 маҳал оч ҳолда 50 граммдан ичилса, фойда қилади.
  • 13. Айниқса, олхўрини 500 грамм томирини майдалаб, 4 литр сувда 1 сутка ивитиб, эртаси 40 минут қайнатиб, 10 кун 3 маҳал оч ҳолда 50 граммдан ичилса, хикичок касали тузалади.

 

Меъданинг табиий мизожлари

  • Табиий иссиқ мизожнинг белгилари: қорамол, ғоз гўшти ва бошқа шу хил бошқа овқатларни яхши ҳазм қилиши ҳамда жўжа гўшти ва сут каби латиф ва енгил овқатларнинг бузилиши, энгиссиқ мизожли овқатларни яхши қабул қилиши ва ҳазмнинг иштаҳадан устунлигидир.
  • 2. Табиий совуқ мизожнинг белгиси: унда иштаҳадан камчилик бўлмайди, бироқ ҳазмда камчилик бўлади, бундай меъдада латиф ва енгил овқатлар ҳазм бўлмайди ва у энг совуқ мизожли овқатларни яхшироқ қабул қилади.
  • 3. Табиий куруқ мизожнинг белгиси: ташналик кўп бўлади, лекин бирор нарса ичиш билан уни қондириш мумкин. Кўп миқдорда ичилса, оғирлик қилади; ундай меъда энг қуруқ овқатни яхшироқ қабул қилади.
  • 4. Табиий хўл мизожнинг белгиси; ташналикнинг камчилиги, кўп ичишни енгил кўтара олиш ва ундан меъданинг оғир бўлмаслигидир. Бунда меъда энг суюқ овқатларни яхшироқ қабул қилади.

Меъданинг бузилган мизожини Даволаш

  • 1.Ҳулулни 500 граммини 3 литр сувда паст оловда 40 минут қайнатиб, 15 кун 3 маҳал оч ҳолда 50 граммдан ичилса, совуқ мизожли меъда шамоллашига фойда қилади.
  • 2. Иван ўсимлиги дарёлар ёки тоғлардан тушадиган сувларни икки қирғоқларида ўсади. Шуни 1 кг ни 6 литр сувда 30 минут қайнатиб ичилса, меъданинг совуқ хўл мизожидан келиб чиқадиган яраларига фойда қилади.
  • 3. Тоғ арчаси уруғи (300 грамм:), сунбула илдизи (350 грамм), петрушка уруғи (250 грамм) ва сассиқ каврак илдизи (250 грамм) талқонларига 1,5 килограмм тоза асал аралаштириб, 15 кун 3 маҳал 50 граммдан истеъмол қилинса, совуқ ва хўл мизождан келиб чиқадиган касалликларга яхши таъсир кўрсатади.

 

Парҳезлари:

Тузалгунча аччиқ, шўр, нордон ва қовурма овқатлар, қовун ва совуқ нарсалар истеъмол қилинмайди.

Меъданинг бузилган иссиқ мизожини даволаш

  1. Меъданинг қаттиқ алангаланишига 11 кун 3 маҳал кашничнинг 500 грамм сувига 50 грамм узум сиркасини аралаштириб, оч ҳолда 2 ош қошиқдан ичилса фойда қилади.
  2. 2. Сигир қатиғи сузмасини ҳам 12 кун 3 маҳал 200 граммдан ичилса, меъда алангаланиши тўхтайди. Совуқ сув, хўл мевалар, шафтоли, гуручли овқатлар, сирка билан хўл кашнич, ош-қовоқдан тайёрланган овқатлар берилади.
  3. 3. Меъданинг иссиқлигини камайтириш учун беморга совуқғализ овқатларни, масалан: янги балиқдан тайёрланган қайнатма берилса, жуда фойда қилади.

Меъданинг бузилган совуқ мизожини даволаш

  • Агар мизож бузилиши енгил бўлса, шиша колба идишда 50 грамм долчин, 50 грамм қора зира аралашмасини 1 литр сувда секин оғзини ёпиб, 20 минут қайнатиб, сузиб 7 кун 3 маҳал 2 ош қошиқдан ичилса, фойда қиладӣ. Овқатларига доимо мурч солиб истеъмол қилинади.
  • 2. Саримсоқни туйиб, 5 кун 2 маҳал қоринига суртиб, боғлаб юрилса, фойда қилади. 3. Сариқ йўнғичқа, петрушка ва гулхайри уругларидан тенг баравар олиб, туйиб, сувда 30 минут қайнатиб, оч ҳолда 13 кун 3 маҳал 50 граммдан ичилса, фойда қилади. Қўл-оёқларни иситиш тезда меъдани ҳам иситади.

Меъданинг бузилган хўл мизожини даволаш

  • 1.Бу касални шишувчи, парчаловчи, аччиқ ва ўткир мазали дорилар билан уларга тахир нарсаларни аралаштириб ишлатиш орқали даволанади. Яна орқасидан озгина узум сиркасини истеъмол қилиш ҳам керак. Овқатлари эса қуритувчи қовурилган ва кабоблардан иборат бўлади.
  • 2. Меъда хўллигини кетказиш учун 400 грамм арпабодиённи 3 литр сувда 30 минут қайнатиб, 10 кун 3 маҳал оч ҳолда 50 граммдан ичилиш лозим.
  • 3. 1700 грамм шакарни усти ёпилгунча сув солиб, эригунча қайнатилади, сўнг устига қизилгул талқонидан 500 грамм қўшиб, 30 минут қайнатилади. Бу гулқандни оч ҳолда 3 маҳал 50 граммдан истеъмол қилинса, меъда хўллигини кетказади.

Меъданинг бузилган қуруқ мизожини даволаш

  • 1. Беморни ҳаммомга кўпроқтушириш, иссиқ сувда ванна қилдириш шарт. Ванна суви 40 даража иссиқ бўлиши лозим, шунда сув тери тешикларини камайтиради.
  • 2. Ҳаммомдан чиққандан кейин 20 ҳафта латиф сутларни, 3 маҳал иссиқ ҳолда 2 ош қошиқдан ичилса, яхши фойда қилади.
  • 3. 2 кг алоэни гўштқиймалагичдан ўтказиб, 3 литр сувда 1,5 соат паст оловда қайнатиб, сўнг докадан сузиб, қолган сувига тенг баравар тоза асал қўшиб, 20 минут қайнатиб 3 маҳал оч ҳолда 2 ош қошиқдан ичилса, фойда қилади.

 

СОВУҚМИЗОЖҲАҚИДА

Белгилари:

Лаб ва тилнинг оқариши, қон камайиши, қон ҳаракатининг қийинлиги, шиллиқнинг кўпайиши, кам ташна бўлиш, рангнинг бузилиши, ич кетиши. Ранг баъзан кўкимтир қора ва баъзан писта рангга яқин сариқ бўлади. Яна пешобнинг оқлиги, қотиш сабабли қуюлиб шиллиқсимон бўлиши, томир уришининг сусайиши, очиқишнинг кучайиши ҳам бунга далил бўлади, чунки очиқиш фақатгина меъдага боғлиқ бўлавермайди. Ҳазмнинг камлиги ҳам унга далил бўлади. Жигар мизожи кучли даражада совиса, иштаҳа йўқолади. Ахлат бунда гоҳо қуруқ ва ҳидсиз бўлади, гоҳо тортиш кувватининг кучсизлиги сабабли хўл ва суюқ бўлади. Бироқ бундай аҳволнинг бошланиши ва пайдо бўлиши узоққа чўзилмайди ва ич кетиш кўпаймайди. Охирида қонга ўхшаш бир нарса чиқади. Гоҳо жигар совуқ мизож бўлганда, бир мунча муддатдан кейин иситма пайдо бўлади. Чунки ундай мизождаги суюқ қон ўзида пайдо бўладиган сасишга учрайди. Бу ҳолатни даволаш қийин, баъзан ичдан йиринг ўтади, кейин қуюлади ва қораяди. Гўшт ювиндисига ўхшаш ич ўтиш бошланишида иштаҳа жойида бўлса, бу ҳол мизож совуқлигига далолат қилади. Кейинчалик иштаҳа пасайса, бу ҳолга ҳилтларнинг бузилиши ёки иситма ва шунга ўхшаш бошқа нарса сабаб бўлади. Кўпинча иштаҳа ҳаддан ташқари кучли бўлади. Шу билан бирга қорин девори ҳам тиришади. Гоҳо бу хил мизожга кишининг одати, еган овқати, наҳорга, ёки ҳаммомдан сўнг, ёки жинсий алоқадан сўнг совуқ сув ичиши каби далил қилинади, чунки алангаланган жигар шу пайтда сувни тез ва кўп шимади. Оғизда нордонлик сезилади. Ахлат ҳўл бўлиб, баъзан қорамтир кўк бўлади, сариқ ва қизил бўлмайди. Гоҳо жигарнинг совуқ мизожиға бир оз муддатдан кейин иситма эргашиб келади, чунки бу мизождаги суюқ қон сасишга учрайди.

Бузилган куруқ мизож

Белгилари:

Оғиз ва тилнинг қуруқлиги, ташналик, томир уришининг қаттиқлиги ва пешобнинг суюқлиги. Бунда баъзан юз ранги қораяди. Агар савдо ёки сафро бўлса, уларни ҳақида ҳам олдин айтиб ўтилган белгилар далили бўлади. Бумизожга кўп ташна бўлиш ҳамда тилнинг ҳаддан ташқари қуруқлиги, баданнинг озиши ва табиий қотмаликдан кўра кўпроқ озгинлиги, рутубатли овқатларнинг ва рутубатли ҳавонинг ёқиши белги бўлади.

Бузилган ҳўл мизож

Белгилари: Бумизожга юзва кўзнинг салқиши, қовурға тоғайларининг бўшашуви, ташналикнинг камлиги, лекин ҳўлликни қайнатадиган даражада иссиқлик бўлса, ташналик кам бўлмайди. Тилнинг ҳўллиги ва рангининг оқлиги белги бўлади. Баъзан бу мизожда ранг бироз сариқ бўлади, аммо совуқликошса, рутубат кўпайса, ранг кўкимтир бўлади. Гоҳо рутубатнинг бўшаштириши сабабли бутун тана кучсизланади.

Бузилган иссиқ мизож белгилари

Агар бузилиш ҳаддан ташқари бўлмаса ва кувват тупмаса, ташналик белги бўлади, яна унга тутунсимон кекирик, сўлакнинг сассиклиги, танада совитувчи моддаларни пайдо қилиши, табиий ҳолатдаги меъдада куймайдиган латиф овқатларнинг куйиши ва бугта айланиши, ғализ овқатнинг одатдагидан кўра яхшироқ ҳазм бўлиши белги бўлади, бироқ ҳаддан ташқари бузилган бўлса, қувват тушади.

Бунга яна кўп ташна бўлиш кўпинча иштаҳасизлик, айниқса сафро моддасидан бўлган мизож бузилиши белги бўлади. Мизож бузилиши қувватларни туширса, ҳазм кучли бўлмайди. Баъзан шу мизожга оғриқли иситма ҳам қўшилади, кувват тушувидан олдин кучли очиқишни кўзғатади, бунга сабаб овқат моддаларининг тарқатилиши, меъдадаги ачишиш ва моддаларнинг сўрилиш йўли билан сингишидир.

Гоҳо шу очиқиш беҳушликка олиб келади, агар шу очликнинг муддати озроқ узоққа чўзилса, иштаҳа бутунлай йўқолади. Шупайтда сўлак оқиш ҳам кўпаяди ва буғлатиб тарқатувчи иссиқ сабабли сўлак оқиши тўхтайди. Агар меъдада рутубат бўлса сўлак кўпаяди, уни ғализ овқатлар босади.

Билингки, меъдаси «оловлик» кишининг қони оз, ёмон ҳидли ва ўткир бўлади. Бу қонга қарши бўлган органлар уни иситмайди ва у билан овқатланмайди, натижада озғин, томирлари серқон бўлади. Чунки қон томирларда йиғилиб қолиб, табиат уни ишлатмайди. Томирдан қон олинса, ёмон қон чиқади.

Бузилган совуқ мизож белгилари.

Меъданинг совуқлигига ейилган овқатнинг суст ўзгариши далолат қилади; ҳатто овқат қуйига тушмайди, ёки бир муддат кейин деярли ўзгармаган ҳолда қусиб ташланади. Мизож ҳаддан ташқари совуқ бўлса, ёйилган овқат асло ўзгармайди ва ҳазм бўлмайди.

Гоҳо бузуқ совуқ мизожга иштаҳанинг кучлилиги, ташналикнинг камлиги ва баён қилингандек илгари ҳазм бўлиб юрган ғализ овқатларнинг сингмаслиги ҳам далил бўлади.

Баъзан меъданинг бузуқ совуқ мизожи овқат ейилгандан бир неча соат ўтгач, тортишиш ва зўр оғриқ пайдо қилиш даражасига етади, бу белгилар ҳар куни сиркасимон суюқликни кусиб ташлаш билангина босилади, бу кўпинча истисқога ва ҳазм бўлиш натижасида пайдо бўладиган ич кетишга олиб келади.

Меъданинг мизожи совуқ бўлган кишининг рангида тажрибали кишидан яширинмайдиган сариқлик ва оқлиқлик юз беради, жувона бунинг энг яхши дориларидандир. Гоҳо мизожнинг зарарларига мия ҳамкорлик қилиб елдан бўладиган бош оғриғи, қулоқ шанғиллаш ва шунга ўхшаш ҳолатлар пайдо бўлади.

Меъдадаги бузуқ совуқ мизож иссиқ туб мизож билан дуч келиб қолса, қорин кулдираши, дамланиш, куруқлик ва ташналик кўпаяди. Бунинг давоси: овқатдан олдин тилчани ҳўллайдиган миқдорда оз-оздан 20 кун 3 маҳал 1 ош қошиқдан узум сиркаси ичилади.

Бузилган хўл мизожнинг белгилари.

Бу мизожда кам ташна бўлиш, рутубатли овқатлардан нафратланиш, уларнинг зарар қилиши, оз ва куруқ овқатнинг фойда қилиши белги бўлади. Яна бунга сўлак ва оғиз сувининг кўплиги ҳам далолат қилади, агар бу ҳол очликда юз берса, кўпинча меъдадаги ҳарорат ва рутубатга далил бўлади, гоҳо ҳароратнинг ўзидан ҳам шундай бўлади.

Айрим кишиларда меъданинг оғзида ҳўллаб турувчи рутубат бўлади. У киши ҳар вақт бирор нарса еганидан сўнг ўрнидан қўзғалса, қусиб ташлагундай бўлади. Шу ҳол меъда кучсизлигининг белгиси бўлади. Бу нарса меъда бўшлигида ва овқат еганда ҳам бўлаверади. Олдинги ҳол эса фақатгина овқат еганда пайдо бўлади.

Моддали мизож бузилиши белгилари

Моддали мизож бузилишига кусиш, кекириш ва ахлат, айниқса унинг ранги ва унга аралашган нарса ҳамда пешоб ва унга аралашган нарсалар белги бўлади. Суюқ, иссиқ ва йирингсимон моддага кўнгил айниш, ташналик, меъдадаги ачишиш ва алангаланиш далил бўлади.

Ғализ овқатистеъмол қилинса, кўнгилайнийди. Шунингдек, модда меъдага шимилмаган бўлса, лекин меъданинг энг чукурига жойланиб турса, кўнгилни айнитмайди, агар у овқатга аралашса, меъда юзасига чиқиб тарқалади ва меъда оғзига келиб кўнгилни айнитади.

Меъда бўшлиғига куйилиб ҳали шимилмаган моддага куйидаги нарса далил бўлади: киши асал ёки ширин сув каби тозаловчи нарсани ичса, моддани чиқариб кўрсатади; шимилган модда чиқариладиган нарсалардан танилмайди, балки юқорида айтиб ўтилган бошқа далиллардан билинади.

Далилларнинг асосийси кўнгил айнишидир, чунки у моддага далил бўлади. Агар фақатгина ўқчиқ бўлса, модда меъдага ёпишган ва шимилган бўлади. Модданинг жинсига ташналик далолат қилади, ташналик модданинг иссиқлигига ёки шўр ва буроқлигига ҳам далил бўлади.

Агар ташналик иссиқ сув ичиш билан босилса, умодда шўр балғам, босилмаса, сафро бўлади. Буни яна оғиздаги маза ва қусиб ташланадиган нарсадан ҳам билиш мумкин. Кўнгил айниш билан бирга ташналик ҳам бўлса, бу ҳам ўша моддаларга белги бўлади.

Ташналикнинг бўлмаслиги, модданинг совуқ эканига белги бўлади. Иштаҳанинг тушиб кетиши, мазаси ўткир нарсаларни тусаши ёпишқоқ шиллик модда тўпланганлигини билдирувчи далилдир. Бемор шундай овқатни еса қорни дам бўлади, тортишади ва кўнгли айнийди.

У фақат кекириш билан тинчийди. Қорин деворларининг учиши меъдада ва унинг ёнверида ёмон модда тўпланганига далил бўлади. Бу кўпинча тутқаноқ ва меланхолияга олиб келади. Ҳазм кучсиз, дамланиш кўп, васваса ва одамдан қочиш бўлиб туриб, иштаҳанинг кучли бўлиши меъдага куйилаётган модданинг савдо эканидан далолат беради.

Вақти-вақти билан ич, кусуқ ва ахлатдан бурун сувига ўхшаш хилт чиқиши модданинг назла эканига далил бўлади.

Оғизда аччиқлик ёки шўрлик сезилмасдан ташна бўлиш, гўё бир нарсанинг меъдадан кўтарилаётган ё тушаётгандек туюлиши ва шу билан бирга оғизда ва меъдада, бошда ҳаддан ташқари рутубат ва алангаланиш бўлиши модданинг хўллигига ва унинг қайнаб зарар етказувчи эканига далил бўлади.

Оцените статью
Добавить комментарий

Яндекс.Метрика