Кукрак ОгришиВа Унинг Холатлари Даволаш (10 Усуллари)

Кукрак давоси Халк табобати

Кукрак ва унинг ҳолатлари

Қукрак — сут пайдо қилиш учун яратилган аъзо бўлиб, туғилган бола то (гавдаси) пишиқланиб, қувватга киргунча, қатгиқ ва тиғиз овқатни ҳазм қилишга қобилиятли бўлгунича ундан озиқланади.

У вена, артерия ва нервлардан таркиб топиб, оралиғидаги бўшлиқларни безсимон оқ тусли сезгисиз эт тўлғазиб туради.

Кукракнинг қондан ҳосил бўладиган нисбати жигарнинг каймусдан ҳосил бўладиган нисбати кабидир, чунки уларнинг ҳар бири ҳам суюқликни табиат ва ранг жиҳатидан ўзига мослайди: жигар оқ каймусни қизил қонга айлантиради, кукрак безлари эса қизил қонни сугга айлантиради.

Кукрак ҳужайраси бўйлаб тарқалтан вена, артерия ва нервлар майда толаларга шохобчаланади ва улар ўралиб бачадон ораларида тўқилиб турган томирлар орқали бўладиган ҳамкор томирлар анатомиясида ўрганилади.

Сhaqaloq va Yosh Bolalarni Parvarishi (1 yoshgacha) va Emizishni

Кукракнинг сутни камайтириш ва унинг кўп оқишини тўхтатиш

Сут ҳаддан ташқари кўпайса, кукракни оғритади, шиширади ватурли касалликларни келтириб чиқаради. Гоҳо ҳомиладорлик бўлмай туриб унда сут йиғилади.

Айниқса, ҳайз қони қамалиб қолганда модца камлиги сабабли бачадондан ҳайдалиб чиқишга куч тополмай, қайтиб кукракка бориб, сутга айланганда шундай бўлади.

Бу ўринда сут дегани асли сутсимон суюқлик, яъни сутга айланмаган қондир. Мавлоно Жалолиддин Румий айтадилар:

Муҳлат истар сутга айлангунча қон…

Яъни қоннинг ҳақиқий сутга айланиши учун 9 ой вақт керак. Баъзан эркаклар балоғатга етиб кукраклари катта лашганда, сутсимон суюқлик йигилади. 

Аёллар кўкрагида сутнинг камайишига асосий сабаб шишириб ёки кучли тарқалиб ё бўлмаса кучли қиздириб қуритувчи нарсалардир; ҳамма совитувчи нарсалар балғам мижозли аёлларда қонни камайтиради.

Совитадитан дориларга ясмиқ, гул ёғи ва сирка билан қўшилган боқила уни киради.

Иссиқлик дорилар эса газак ўти, унинг уруғи, айниқса, тоғ газак ўти ёки тоғ мурчи ва ўнинг уруғи каби нарсалардан иборат.

  • Тоғ қора райҳони, зира, айниқса, тоғ зирасининг 400 граммини 4 литр сувда 20 дақиқа паст оловда қайнатиб, 3 маҳал оч қоринга 50 граммдан ичилса, она сутини камайтиради.

 

  • Зиранинг 100 граммига 300 грамм сирка қўшиб, ,10 дақиқа паст оловда қайнатиб, 3 маҳал (кукракка) суртилса, шундай таъсир кўрсатади.

 

  • Иссиқлик суртма дорилардан бири: узум сиркаси қўшилган каврак елимининг 50 граммига 100 грамм сирка аралаштириб, 3 маҳал кукракка суртилса, яхши таъсир қилади.

 

  • Карам илдизини янчиб, 10 кун мобайнида 2 маҳал кукракка қўйиб боғланса, фойда қилади.

 

  • Ясмиқ уни, боқила уни, заъфарон ва туздан 3 граммдан олиб, совуқ сув аралаштирйб, 10 кун 3 маҳал суртилса, сут қурийди.

Кукракда сутнинг ивиб қолиши

Сут қуритувчи иссиқлик, қотирувчи совуқлик сабабли кўкрақца ивийди; шу иккала ҳолатнинг ҳар. биридаги аломат юқорида айтилган нарсалардан маълум.

  • Зайтуннийг 30 грамм ёғига 10 грамм мумиё аралаштириб, кукракка 3 маҳал суртилса, сутнинг ивишига йўл қўймайди. Иссиқтан бўлган ивишга қарши совуқ шишлар ва совуқ ёғлардан мол ёғининг 50 граммига 10 грамм мумиёнй аралаштириб, 3 маҳал кукракка суртилса, сут ивишига тўсқинлик қилади.

 

  • Итузум япроғи сувини 3 маҳал суртилса, фойда қилади.

 

  • Итузум барги, карам баргини туйиб, аралаштириб, 3 маҳал боғланса ҳам, фойда қилади.

 

  • Доимо йссиқ сув билан ювиб турилса, совукдан бўлган ивишларни қолдиради.

 

  • Арпабодиён талқонини 3 маҳал бир ош қошикдан капаланса, сутнинг ивишига тўсқинлик қилади.

 

  • Мойчечак, шивит, бўйимодарон, сариқ ёввойи йўнғичқа қайнатмасини 3 маҳал 50 граммдан ичилса, сутни кўпайтиради. Ҳамма дорилар ҳам шундай (таъсир кўрсатади).

 

  • Араб хурмо нонини сув билан сиркага қўшиб, кукракка 2 маҳал боғланса, фойда қилади

 

  • Ялпизни сирка ва узум шароби билан қўшиб 2 маҳал боғланса, яхши фойда қилади.

 

  • Кўкрақка чувалчангларни янчиб боғланса ҳам, яхши фойда қилади.

 

  • Кўлоб зираси, петрушка уруғи, қизил тасма суви бирга қўшиб суртилса, сут тиқилмасига фойда қилади.

 

  • Лавлаги суви, буғдой ва седана аралашмаси қўйиб боғланса, сут ивишига фойда қилади.

 

  • Карам сувини 3 маҳал оч қоринга 50 граммдан ҳўплаб ичирилса ҳам жуда фойдалидир.

 

  • Асалари қора мумининг тариқ катталигидай 10 донасини еса, бола эмизаётган аёллар кўкрагидаги суТ ивиб қолмайди.

Кукракда сутнинг туриб қолиши, ачиши, тортилиши ва унинг лат ейишини давоси

Бу ҳолатлар қуйидагича даволанади.

  1. 50 грамм лавлагини олиб, етилиб пишгунгача қайнатилади, кейин 100 грамм нон ушоғи бақила талқони ва кунжут ёғи билан аралаштирилиб, бир кеча боғлаб қўйилади. Фойда қилади. Даволаш муддати 10 кун.
  1. Кунжут билан асал ёки кунжут, сариёғ ва асал аралаштириб , 1 кунда 2 марта қўйиб боғланса, фойда қилади.
  2. Агар шунга керакли ун ёки боқила уни аралаштирилиб, бир кунда 3 марта қўйиб боғланса ,фойдалироқ бўлади.
  3. Кукракни 10 кун иссиқ сув билан компресс қилиш; уни иссиқ сув буғига, айниқса, зиғир, сариқ йўнғичқа, гулхайри ёки уларнинг уруғи ва мойчечак қайнатилган сув буғига 30 дақиқа тутиш ҳамда қўйиб боғланадиган дориларнинг оғирлигини кўтармайдиган аёлларнинг кўкрагига ўша сувларни суртиш ёки қўйиб боғлйш фойдалидир.
  4. Агар кукрак лат еган бўлса, унга мана бу таркибдаги қўйиб боғланадиган дори фойда қилади: мош уруғини янчиб, юлғун қайнатмаси суви билан қориб ишлатганда фойда қилади. Даволаш мудцати — 10 кун, 3 маҳалдан.

Кукракдаги иссиқ шишлар, кукрак учи оғриқлари

Шишнинг бошланишида юқорида эслаб ўтилган қайтарувчи дорилар ишлатилади. Даволаниш шундан иборат: қайтарувчи дориларга суюлтирувчидан бироз аралаштирилади.

Масалан:

  1. Зайтун ёғини иссиқ шишга 2 маҳал компресс қилинса, фойда қилади.
  2. 100 грамм қудратноринни 300 грамм ёмғир ёки булоқ сувида доканй тўйинтириб 2 маҳал ёпиштириб, устини салафан ва латта билан боғлаб қўйилса, шишлар қайтади.
  3. Дорилар таркиби мана бундай: боқила уни 30 грамм ва янчилган қашқарбеда 30 грамм, кунжут ёғидан 100 грамм қўшиб, ширин сув билан аралаштдриб, 2 маҳал қўйиб боғланса, шиш қайтади.
  4. Шунингдек, янчилган нон 30 грамм, арпа уни 30 грамм ва боқила уни 30 грамм, сариқ йўнғичқа 30 грамм, гулхайри 30 грамм, тухум сариғи 30 грамм, заъфарон 30 грамм — ҳаммасини қўшиб, булоқ сувида атала қилиб, 2 маҳал суртилса, шишлар кетади.
  5. Яна янчилган 300 грамм зиғирни 400 грамм узум сиркасига аралаштириб, 2 маҳал боғлаб қўйилса, яхши фойда беради.

Оғриқнинг бошланишида компресс қилинмайди. Агар компресс қилинса, латиф ра совуқ моддани кетказиб, қуюғини қолдиради. Бу эса хатодир.

Кукракда балғамдан бўладиган совуқ шишлар

  1. Бундай шишларга 300 грамм янчилган петрушкани 300 грамм ёмғир ёки булоқ сувида атала қилиб, қўйиб боғланса, фойда қилади.
  2. Мойчечак талқонини ҳам атала қилиб, 2 маҳал қўйиб боғланса, совуқ шишга фойда беради.

Кукракнинг қаттиқлашуви, балоғатга етган пайтда кўтарилиши

  1. Кукракдаги сиртқи шиш қотишга мойил бўлса, унинг бошланиш пайтида 300 грамм гуручни узум сиркасида ивитиб 10 кун 2 маҳалдан қўйиб боғланса, фойда қилади.
  2. Эскирган узум сиркаси чўкмасини 10 кун 2 маҳалдан суртилса, яхши фойда қилади.
  3. Кукракда бўладиган тугунчак ва безларга келсак, уларга шафтолининг ҳўл баргини ва газак ўтининг ҳўл баргини бирга янчиб қўйиб, 10 кун 2 маҳалдан боғланса, энг яхши дори бўлади.
  4. Агар у нарсалар балоғатга етишда (кукракнинг) туртиб чиқишида қолган бўлса ёки ундан кейин пайдо бўлиб, дориларнинг тарқалишига бўйсунмаса, шифокорга мурожаат этиш лозим.

Кукракдаги йирингли шиш давоси

  1. Кукракда йирингли шиш пайдо бўлса, уни етилтирадиган яхши дорилардан бири ушбудир: зиғир, кунжут, гулсапсар ‘илдизи, қўй тезаги, каптар тезаги ва табиий сода, шўралардан бўлакларини олиб, бир хил микдорда қора мол почасининг илиги билан қўшиб 2 маҳал суртиб, 10 кун боғлаб юрилса, яхши фойда қилади. (Баъзи ҳайвон ва қуш тезакларидан табиби ҳозиқнинг руҳсати билангина фойдаланиш мумкин.)
  2. Йирингли шишларга 10 кун тут шиннисини 2 маҳал суртиб боғлаб юрилса, фойда беради.

Кукрак яралари давоси

  1. Кукрак ярасига қорамол бошининг ҳаммасини майдалаб, куйдириб, кулини 15 кун 3 маҳалдан яраларга сепиб, боғлаб қўйилса, тузалади.
  2. Канакунжут ёғини 15 кун 3 маҳалдан суртиб горилса, фойда қилади.

Кукракни кичик ва тиғиз ҳолатда сакдаш, унйнг осилиб туришининг олдини олиш

  1. Кукрак, айниқса, бўшашганда 300 грамм мозини 3 литр сувда бир кеча қолдириб, 25 дақиқа паст оловда қайнатиб, 20 кун 2 маҳал каноп латтани совутилган мози сувига ботириб боғлаб қўйилса, фойда қилади.
  2. 300 грамм тоза тупроқ, 300 грамм асал ва 300 грамм узум сиркаси аралаштирилиб, 20 кун 2 маҳалдан суртиб боғлаб юрилса ҳам, фойда қилади.
  3. 200 грамм қора гов зира талқони, 300 грамм гулсапсар — илдизи талқони, 350 гр асални 500 грамм қайноқ сув билан қориб, совигач, дока билан кукракка 5 кун 3 маҳал суртиб боғланса ёки сассиқ алаф ва каврак елимини ўтда эритиб, 9 кун 3 маҳал суртиб боғланса, осилиб туриш тузалади.
  1. 200 грамм зайтун ёғи ва сурмадек қилиб янчилган аччиқтошнинг 50 граммини аралаштириб, 5 кун қурғошин ҳовончага солинса, қўрғошин ўша таркибга бироз сингади. Ушбу аралаШмани 10 кун 3 маҳалдан кукракка суртиб боғланса, кукрак осилиб туриши ўзгаради.
  2. Шунингдек, 250 грамм тоза тупроқ, 350 грамм тоза асал ва 250 грамм етилган мози талқони. Ҳаммасини аралаштириб, 15 кун 3 маҳалдан суртилса, кукрак таранглашади.

Кукракни тиғиз сақлашни истаган аёлларга қуйида баён қилинган дорилар яхши таъсир қилади.

  1. Кукракка, айниқса, бўшашган кукракка, доимо каноп латтани совитилган мозининг қайнатма сувига ботириб қўйиб, 10 кун 3 маҳалдан боғлаб қўйилса, таранглашади.
  2. Зира, гулсапсар илдизи, асал ва сувдан таркиб топган дорини кукракка 3—4 кун 3 маҳал қўйиб боғланса, фойда қилади.
  3. Каврак ва каврак елимининг қайнатмасига латгани тўйинтириб, 10 кун 3 маҳал боғлаб қўйилса, фойда қилади.
  4. 200 грамм зайтун ёғига 30 грамм аччиқгош талқони аралаштириб қўрғошиН ҳовончага солинса, шу дорини 15 кун 3 маҳалдан кукракКа суртиб юрилса яхши фойда қйладй.
  5. Тоза тупроқ ва етилмаган тохи тоши талқойини асал бййан кўШиб, 15 кўн 3 маҳалдан суртилса, кукрак Тузалади.
Оцените статью
Добавить комментарий

Яндекс.Метрика