Кон Босими Белгилари ва Юкори Кон Босимини Даволаш

Qon Bosimi davolash 2022 yil Халк табобати

Кон Босими Белгилари

Кон Босими даволаш: Кон босимининг ошиши — артериал гипертония тана босимининг патологик ўзгариши бўлиб, унда систолик (юқори) кон босими 140 миллиметр симоб устуни (мм.сим.уст.) ёки ундан юқорини, диастолик (қуйи) кон босими 90 мм симоб устуни ёки ундан юқорини ташкил этади. Кон босимининг ҳатто 10 мм симоб устунига ошиши ҳам юрак касалликлари хавфини 30 фоизга кўпайтиради.

Охир-оқибатда инсульт, инфаркт, стенокардия, кон томирларининг ишдан чиқиши каби касалликлар юзага келиши мумкин. Кон босими касаллигига кўпроқ ёши улғайган, кекса кишилар чалинади. Бу ҳол, айниқса, 55 ёшдан ошган эркаклар ва 65 ёшдан ошган аёллар орасида кўпроқ учрайди. Ушбу касалликнинг тарқалгани ёш ошиши билан боғлиқ ҳолда кўпайиб боради, яъни: 50 ёшлар орасида 10% га; 60 ёшлилар орасида 20% га; 70 ёшдан ошганлар орасида 30% га кўпаяди.

Бу кизик: Omikron Haqida Bolalarda Belgilari va Tasiri

 

Кон босимини аниқлашнинг қулай ва тезкор усуллари пайдо бўлиши томир фаоллиги (тонуси) физиологияси ва патологиясини ўрганишга кучли рағбат бағишлайди.

Кон босими ошишининг кўплаб касалликларда учраши тасодифий эмас. Бироқ ўтган асрнинг 20-йилларига қадар кон босимининг х,ар қандай ошиши буйрак касалликлари белгиси ёки атеросклероз кўриниши сифатида кўриб чиқилган эди.

Кейинчалик кон босимининг ошиши гипертониянинг бошқа кўринишлари — симптоматик (бошқа ички аъзолар касалликларида) бўлганларга қараганда кўпроқ учраши маълум бўлди. Кон босими касаллигининг бошланғич босқичларида буйрак томонидан органик ўзгаришлар йўқлиги белгиланди ва гипертонияга буйракнинг яширин касаллиги белгиси сифатида қарашга барҳам берилди.

Замонавий тиббиёт кон босими касаллигига асаб тизими, буйрак, эндокрин ва юрак-томир хасталиклари фаолиятининг мажмуи бузилиши сифатида қарайди.

Кон босимининг ривожланишига томирлар, юрак, буйракларнинг тузилишини қайта қуришга олиб келувчи ирсият, марказий асаб ва эндокрин тизимлар фаолияти кучли таъсир этади. Бу диагноз биринчи галда кўпроқ баъзи

шартли ўлчамдаги кон босими ошиши билан белгиланади. Бу ўлчам доимий бўлиб қолиб кетмайдн. Сўнгги пайтларда унинг камайиши, юқори кон босими мезонларига талабчанлик кузатилмоқда.

Гипертоник касалликнинг ривожланиши ҳам ички, ҳам ташқи омиллар таъсири туфайли рўй беради. Улар орасида семизлик (ёғ босиши), стресс, узоқ ҳиссий-эмоционал зўриқиш ва чекишни кўрсатиб ўтиш мумкин.

Кон босимининг ошиши юрак-томир фаолиятини тартибга солишдаги ўзгаришлар билан боғлиқ. Натижада тананинг прессор ва депрессор (кон босимини қўллаб-қувватлаб турувчи) механизмлари ўртасидаги физиологик мувозанат бузилади.

Гинертония касаллигида кон босими ошишида марказий асаб тизими томонидан кон айланишини тартибга солишнинг ўзгаришларига кўпроқ эътибор қаратилади, чунки у эндокрии безлар ва буйраклар билан яқиндан боғлиқ. Кон Босими даволаш: Бироқ артериал гипертониянинг шаклланишида ирсий мойиллик бирламчи омил ҳисобланади, у ҳужайра транспорт хизматлари ва ҳужайра мембрана тузилишларининг тарқалган бузилишларида намоён бўлади.

Бундан ташқари, гипертоник касаллик кон босимини тартибга солувчи бош мия қобиғининг функционал бузилишлари билан ҳам боғлиқ. Шундай қилиб, гипертония томирлардаги босимни тартибга солишда қайтарилувчи бузилишларни юзага келтирувчи касаллик ҳисобланади. Артериал босим ошишининг ўзи бу касалликнинг типик, ўзига хос белгиси ҳисобланса ҳам, ўз навбатида асаб айланмасининг бирламчи бузилиши оқибати ёки ифодаси ҳамдир.

Ismlar Manosi F harfiga O‘g‘il va Qiz Bolalar Uchun Eng Chiroyli TOP 300

Кон босими ошиши касаллиги ўзининг кейинги ривожланиши даврида томир деворларида ва муайян ички аъзоларда ўзгаришларга сабаб бўлади. Бу аъзолардаги иккиламчи ўзгаришлар патологик жараённи чуқурлаштиради. Натижада гипертоник касаллик асаб тизимини тартибга солишнинг бузилиши билан бошланиб, кейинчалик ички аъзолар ва тизимларнинг турли касалликлар билан оғришига олиб келади.

Артериал гипертония шифокорлар дуч келадиган энг кўп учровчи сурункали касалликлардандир.

Кон босими ошишининг ташхиси одатда систолик босим (юқориси) ошишини аниқлашга асосланади, бироқ диастолик босим (қуйиси) даражаси ҳам юрак-томир ўзгаришлари хавфи билан яқиндан боғлиқ бўлади. Кўпинча ёши улуғ кишиларда унинг ўзига хос шакли — алоҳида (изоляцияланиш) систолик гипрртонияни ажратиб кўрсатишади. Артериал босимнинг меъёрий кўрсаткичлари кон босимининг омтимал даражаси билан бир хил деб қарамаслик керак, чунки у беморлардаги одатдаги босимдан анчагина фарқланиши мумкин ва бир қатор омиллар билан белгиланади. Кон Босими даволаш

Кон босимининг даражаси жиддий кўрсаткич бўлса ҳам, гипертонияни баҳолаш учун етарли эмас, чунки у касалликнинг келиб чиқиши, нишон-аъзолар шикастланишига доир ахборот билан таъминламайди ва терапевтик аралашувлар тезкорлигини доимо ҳам белгилаб бермайди. Тўғри даволаш учун кон босими ошишининг эҳтимолий сабаблари, даражасини (умумий қабул қилинган тасииф бўйича) тўғри аниқлаб олиш лозим.

Артериал гипертония — кон босимининг меъёридан ортиши ҳозирги вақтда энг кенг тарқалган касалликлардан биридир. Ушбу китобда хасталик ҳақида маълумот, унинг ривожланиши, касалликнинг асосий кўринишлари ва хавф-хатар омиллари, уй шароитида даволаш, парҳез қилиш усуллари, ўзбек халқ табобатининг қимматли маслаҳатлари берилган. Китоб кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.

КОН БОСИМИ ҚАНДАЙ ОШАДИ

Артериал гипертония майда периферик кон томирчалари — артериолаларнинг тоник қисқариши оқибатидир. Майда кон томирчалар (артериолалар)ни тегишли қувурлар тизимида босимни белгилаб берувчи водопровод жўмрагига қиёслаш мумкин. Артериоланинг бирор бир торайиш даражаси диастолик босим даражасини белгилаб бериши лозим.

КОН БОСИМИ ҚАНДАЙ ОШАДИ

XIX асрда немис шифокори, гипертопия ҳақидаги таълимот асосчиларидан бири Фольгард икки хил — қизил ва оқ гипертония мавжудлигини таъкидлайди. Қизил гипертонияда (ёноқлар қизиллиги, бутун танага таралувчи ҳиссиётлар мўл-кўллигидаги қизил доғлар) тери остидаги томирларда кескин торайиш кузатилмайди. Энг майда томирларни кузатишда бундай ҳолатларда майда томирлар торайиши қайд этилмайди, аксинча, айрим қилтомирлар кенгайиши, юз ва кўкракда тери қизариши сезилади. Оқ гипертонияда эса тери, қўл-оёқлар оқариши кузатилади. Албатта, гипертоник касалликнинг келиб чиқишини фақат асаб касалликлари билан боғлаш тўғри эмас. Унинг келиб чиқишида бир нечта омиллар сабаб бўлиши ҳам мумкин:

  1. Мойиллик омиллари.

Кон Босими даволаш: Ирсий-оилавий мойиллик; ёш жиҳатлари; киши ҳаёти давомида орттирган, мия томонидан биринчи галда фуикционал, трофик (мия таъминланиши бузилиши), баъзан органик хусусиятдаги бузилишлар; буйрак, эндокрин безлар ва томир тизимлари томонидан юзага келган ўзгаришлар.

Б. Қўзғатувчи омиллар.

Ўткир руҳий-ҳиссий шикастланиш; тез-тез юз берадиган ва узоқ давом этадиган асабий зўриқишлар (кўпроқ турғунлик ҳолатидаги), ҳиссий можаролар ёки мия тўқималарини зўриқтирувчи доимий руҳий ҳорғинлик; мия шикастланиши; климаксдаги асабийлик.

  1. Патогенетик омиллар.

Прессор гормонлар — босимни тартибга солувчи моддалар (вазопрессин, норадреналин) фаоллигининг кучайиши; буйрак ишемияси (кон айланишининг пасайишини таъминловчи моддалар ва кислород етказиб беришнинг камайиши), ремин — гипертензин (буйракда ишлаб чиқарилувчи ва босимни оширувчи фаол модда) ҳосил бўлишининг кучайиши.

ЮКОРИ КОН БОСИМИНИ ДАВОЛАШДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР

  • Шафтоли қоқи билан олхўрини тенг миқдорда олиб, қайноқ сувда дамлаб ичилади.
  • Майда жўхори попугйни қайноқ сувда дамлаб, кунда уч маҳал бир ниёладан ичилади.
  • Исмалоқни қайнаган сувда уч дақиқа тутиб, кунжут ёғи аралаштириб, уч маҳал ейилади.
  • Янги турпни янчиб, сиқиб чиқарилган сувидан кунда икки пиёла ичилса, фойдали.
  • Олмани ювиб, сиқиб шарбатини олиб, 3 маҳал, 100 мл.дан ичилади.
  • Кунига бир дона банан еса, кон босими бир меъёрдасақланади.

Банан пўстини қайнатиб ичилса ҳам шундай.

  • Аччиқ анор шарбатини саҳарда ичса фойдали.
  • Сельдр илдизи билан жўхори попугини тенг миқдорда олиб қайнатиб, чой ўрнида дамлаб ичилади.
  • Олмаии 5 маҳал, 300-400 гр.дан узоқ вақт ейилади (бу усулии қўллаганда олмадан бошқа нарса емаслик керак).
  • Хар куни эрталаб ва кечда бир стакан соф асал суви ичилса, дуруст бўлади.
  • Узлуксиз 12 ҳафта саримсоқ еб турилса, юқори кон босими мўътадиллашади.
  • 15 r чилонжийда, 15 г олхўри, 15 г шафтоли қоқини бирга чилаб, суви ичилади.
  • Кўксултондан мувофиқ миқдорда еб борилади.
  • Ҳар куни бир-икки дона аччиқ анор истеъмол қилинади.
  • Зирк мевасидан еб турса ҳам яхши.
  • Лимон пўстини қайнатиб ичилса ёки кунда лимон ейилса, яхши бўлади.
  • Мувофиқ миқдорда беҳи ейилади.
  • 20 г тут шохини янчиб, қайнатиб ичилади.
  • Шогутдан ейилса ёки унинг шарбатидан кунига 30 мл.дан уч маҳал нчиб турилса ҳам фойдали.
  • Қовун ва тарвуз ейилади.
  • 5 г тарвуз уруғининг мағзи кунига уч маҳал еб турилади.
  • Олқот мевасидан янчиб, сувига гўшт солиб еса бўлади.
  • Мувофиқ миқдорда шафтоли ейилади ёки қоқиси қайнатиб ичилади.
  • Шафтоли мағзининг пўстини олиб, сутда дамлаб ичилади.
  • Чилонжийдани тамриҳиндий ёки дафна япроғи билан қайнатиб ичилади.
  • Шолғом тури баргини қайнатиб, суви ичилади.
  • Жўхори уни билан сутда умоч қилиб, кунда мувофиқ миқдорда ичилади.
  • Янги қовоқ ейилади ёки қайнатиб суви ичилади ёки кўк сомса қилиб ейилади.
  • Пўсти арчилган тарвузнинг этини сиқиб, сувини ҳар куни ичилади.
  • Хар куни аччиқсув ичилади ёки ерёнғоқ мағзини аччиқсувга 24 соат чилаб, ҳар куни эрталаб, 10 донадан ейилади.
  • Исмалоқ, шолғом, сельдр, ошкўкларнинг сиқиб чиқарилган сувини ҳар куни янги ивитилган қатиқ билан бирга ейилади.
  • Бир дона кунгабоқар косасига 20 дона чилонжийда қўшиб, икки пиёла сув қуйиб, паст оловда ярми қолгунча қайнатиб, сузиб, учга бўлиб уч маҳал ичилади.

Кунгабоқар баргини қайнатиб ичилади.

Бир ҳисса асални олти ҳисса сувда паст оловда қайнатиб, чой ўрпида ичилади.

100 г кўк мошга қўй ёки молнинг ўтидан кўмгудек солиб, қовуриб, талконлаб, шакар қиёми билан хамир қилиб, чилонжийда уруғидек қумалоқ ясаб, икки маҳал овқатдан кейин 5-8 дона ейилади.

  • Тозалаб туйиб, сиқиб суви чиқарилган 24 мл сельдр сувига икки қошиқ шакар аралаштириб, ҳар куни нонуштадан илгари ичилади.
  • Шакар аралаштирилган аччиқ сувга чиланган саримсоқни кунига овқатдан бурун бир-икки ейиш лозим. Чиланмадан мувофиқ миқдорда ичиш 15 кун давом эттирилади.

Юқори кон босими билан кальций камлиги ўзаро алоқадор бўлиб, ҳар куни уч пиёла қаймоқсиз сут ичилса, бадан учун 800 мл кальций етказиб берилади.

Юпқа ёйилган шилпилдоққа исмалоқ, ошкўк, сельдр, шолғом солиб тайёрланган овқатдан эрталаб ейилади. Кон Босими даволаш

  • Бир дона ғоз тухумини тешиб, ичига бир дона кабобаичин (хожу) солиб, тешикни хамирда ёпиб, димлаб пишириб, кунда бир донадан узмасдан етти кун берилади.
  • Мувофиқ миқдордаги ерёнғоқни сиркага чилаб, идишнинг оғзини беркитиб, бир ҳафта қўйиб, ухлашдан илгари икки-уч донадан ейилади.
  • Мувофиқ миқдордаги гуручга 10 дона чилонжийда, 30 г оқпиёз, 20 г сельдр илдизи қўшиб, шовла қилиб ейилади.
  • 500 г чилонжийдани 1,5 л сувда 1 л қолгунча қайнатиб, сувига 150 г шакар солиб, паст оловда қайнатиб қиём тайёрланади. Катталар кунда икки қошиқдан икки маҳал (кичиклар аҳволига қараб) ейилади.

Сельдр кўкининг 15 г уруғидан, чилонжийда — 30 г, жўхори попугидан 45 гр олиб, етарли миқдордаги сувда қайнатиб ичилади.

  • Чилонжийда билан буғдойдан 30 г.дан, ёнғоқ мағзидан 15 г., хом занжабил билан шумшадан 10 г., қуритилган занжабилдан 6 г олиб, чала туйиб, етарли сувда тўлиқ таъми чиққунча қайнатиб, суви ичилади.
  • 30 г олқот билан 250 г қуён гўштини (тўғралган) қозонда димлаб ппшириб, таъмини теигшаб ейилса, кон босимига даводир.
  • Овқатга ишлатадиган 750 мл аччиқсувга 150 г оқ шакар аралаштириб, наст оловда 500 мл суви қолгунча қайнатиб, 120 г юпқа тўғралган саримсоқни қайнаётган аччиқсувга солиб аралаштириб, ўтдан олиб, оғзини маҳкам ёпиб, иссиқ жойда бир сутка сақлаб, кунига уч маҳал бир қошиқдан ичилади.

* Чилонжийда, шафтоли қоқи, наша илдизи, жўхори попуги, бодринг уруғи, сариқ ўт кабиларни тенг миқдорда аралаштприб, қайнатиб, тўппасини сузиб ташлаб, суви ичилади.

Оцените статью
Добавить комментарий

Яндекс.Метрика