Кандли Диабет Қандай Касаллик ва уни даволаш усуллари

Qandli Diabet Qanday Kasallik va uni davolash usullari Халк табобати

Кандли Диабет Қандай Касаллик

Кандли Диабет даволаш: Кандли диабет ёки илгарги ном билан аталганда Кандли сийиш, модда алмашинуви, асосан углевод алмашинуви бузилишига олиб келадиган инсулин етишмовчилиги билан боғлиқ хасталиклардан биридир. Мазкур касаллик нохуш омиллар (руҳий изтироб, меъда ости бези касаллиги, мунтазам равишда пала-партиш овқатланиш ва б.) таъсири остида ривожланади. Бу борада ирсиятнинг ўрнини ҳам инкор этиб бўлмайди.

Касаллик моҳияти тананинг аъзолар ва тўқималар овқат билан тушган қанд моддасини йиғиш қобилиятининг бузилишидан иборат. Сингимаган қанд қоига тушади ва сийдикда пайдо бўлиб, сийдик орқали ташқарига чиқарилади.

Меъда ости безида панкреатик оролчалар номини олган оролчалар бўлиб, уларии биринчи бўлиб тасвирлаган олим шарафига лангерганс оролчалари дейилади. Оролча ҳужайраларида, инсулоцитларда, танада қанднинг сингишига имкон берадиган инсулин гормони ишлаб чиқарилади. Худди шу инсулин етишмаслиги Кандли диабетнинг бевосита сабабчиси ҳисобланади. Инсуляр аппарат фаолият бутун нейроэндокрин тизими билан боғланган ва унинг бирор қисмидаги бузилишлар бу аппарат вазифасининг бузилишига олиб келиши мумкин.

Бу Кизик: Жигар Хасталикларига Оид Тавсиялар ва Даволаш усуллари

Аслида, яъни меъёрий ҳолатда қанд сийдик билан ажралиб чиқмайди. Сийдик ҳосил бўлиши жараёнида қанднинг каналлардаги бирламчи сийдикдан қайта сўрилиши рўй беради. Қондаги қанд миқдори анчагина ошганда тескари сўрилиш жараёни бузилади ва сийдикда қанд пайдо бўлади. Сийдик орқали катта миқдорда қанд ажралиши тананинг сувсизланишига, кучли ташпаликка сабаб бўлади. Натижада қаид танага сингимайди ва унинг ҳаёт фаолиятида етарлича қатнашмайди. Тана тўқималар ва аъзолардаги оқсиллар ва ёғлардан энергия ресурсларини сафарбар қилади, бу тобора ориқлаб кетишига олиб келади. Кандли Диабет даволаш

Кандли диабетнинг қуйдаги клиник босқичлари фарқ қилинади:

  • диабет олди босқичи;
  • яширин (латеиг, субклиник) диабет;
  • яққол (клиник) диабет.

Клиник манзараси. Беморларда ташналик ошиши, иштаҳа кучайиши, кўп сийишдан (суткалик сийиш миқдори меъёридан апча ошади), тери қичишидан нолийдилар. Умумий дармонсизлик орта боради, тана массаси камаяди. Периферик томирлар тўри кенгайиши туфайли тери қопламлари пушти ранг тус олади, аксарият терида чипқонлар (қичишда тирналиш сабабли) пайдо бўлиб, булар сувсизланиш оқибатида терининг озиқланиши бузилишидап вужудга келади. Бундай беморларда атеросклеротик жараёнлар ёғ алмашинувининг бузилиши муносабати билан одатдан кучлироқ ривожланади, шунинг учун диабет кечишини юрак тож томирлари (миокрад инфаркти юз бериши эҳтимол) ва мия томирлари (инсульт) зарарланиши кўринишидаги атеросклероз белгилари оғирлаштириш мумкин.

Кукрак ОгришиВа Унинг Холатлари Даволаш (10 Усуллари)

Кандли диабет лаборатория ташхисининг асосий маълумотлари сийдикда қанд пайдо бўлиши — глюкозурия, сийдик нисбий зичлигининг ошиши, қонда қанд миқдорининг кўпайиши — гипергликемия ҳисобланади.

Диабет оғир-енгиллигига қараб, 3 та даражага бўлинади: енгил, ўртача, оғир. Енгил даражада углеводларни ортиқча миқдорда истеъмол қилингандагина унинг қондаги миқдори кўтарилади ва у сийдикда пайдо бўлади. Ўртача даражасида бемор Кандли диабетга хос юқорида санаб ўтилган шикоятлардан нолийди. Қонда қанд миқдори ошганлиги қаид қилинади, ҳаттоки ҳамиша сийдикда қанд бўлади. Диабетнинг оғир даражаси бўлган ҳолларда беморлар меҳнат қилиш қобилиятини йўқотадилар. Уларда диабетлик оғир беҳушлик ҳолати иайдо бўлиши эҳтимол.

Диабетлик оғир беҳушлик ҳолатининг клиник манзараси. МНС бузилиши қайд қилинади, дармонсизлик, бош оғриғи найдо бўлади, аввал қўзғалиш, кейии уйқусизлик вужудга келади, бемор қусади, шовқинли нафас олади, ҳушидап кетади. Териси пушти ранг, қуруқ, артериал босими пасайган. Кўз соққаларини бармоқ билан босиб кўрилганда юмшоқ. Бемор оғзидан ацетон ҳиди келади. Сийдик те к ш и р ил га нда қанд миқдори кўплигидан ташқари, ацетон ва В-оксимой кистота топилади. Танада ёғлар жадал парчаланганда кўп миқдорда ёғ кислоталари, масалан стеарин кислота ҳосил бўлади. Кандли диабетда бу кислоталар соғлом одамларда бўлгандек, карбонат ангидрид гази ва сувга парчаланмай, балки ацетон, В-оксимой кислота ва бошқа ацетон таначалар ҳосил бўлиш босқичида тутилиб қолади. Кандли Диабет даволаш Ўз вақтнда овқат ейилмаганда, инсулин миқдори ошиб кетганда гипогликемик беҳушлик ҳолати ривожланади: тери ушлаб кўрилганда нам бўлади, кучли дармонсизлик, трсмор (бармоқлар титраши) ривожланади. Ўз вақтида ёрдам кўрсатилмаган тақдирда бемор ҳушидан кетади.

Давоси. Кандли диабет танада инсулин етишмаслигига боғлиқ бўлгани сабабли даволаш танага инсулин юборишга асосланган. Касалликнинг енгил даражасида инсулин қўллангунча диетотерапия (нарҳезбоп овқатланиш) ўтказилади (диета №9). Парҳезни диабетнинг бошқа даражаларида (ўрта ва оғир даражасида) ҳам тайинланади.

Кандли диабетда парҳезнинг суткалик энергитик қийматини қуйдагича аниқланади. Кундузги овқат рациони энергия қимматини иш характерига ва сарфланадиган энергия ҳажмига кўра белгилаиади. Агар Кандли диабет бўлган бемор ўрнида ётиш режимида бўлса (оғир формаси, ўртача оғирликдаги бирор касаллик қўшилиб келган айрим ҳоллари), бу ҳолда 1 кг тана массасига 104,6-125,5 кЖ зарур бўлади. Бемор ишини давом эттириб юрган енгил формасида ўртача оғирликдаги бўладиган шахс I кг тана массасига тахминан 209,2 кЖ олади. Диабетли бемор рационида оқснллар, ёғлар, углеводлар ва витами нларнинг физиологик миқдорлари бўлиши керак.

Қар бир ҳолда 1 кг оқсиллар ёки углеводлар тахминан 16,7 кЖ, I г ёғлар эса ўрта ҳисобда 37,7 кЖ беришини назарида тутиб, овқатланишнинг энергетик қиммати ҳисобланиб чиқарилади. Масалан, тана массаси 60 кг бўлган, Кандли диабетнинг енгил формаси билан касалланган бемор ўртача оғирликдаги жисмоний ишни бажаради. Бир суткада у 25 104 кЖ олиши керак. Бу рационда углеводлар — 7531 кЖ, оқсиллар — 3138 кЖ, ёғлар -1883 кЖ (углеводлар 450 г, оқсиллар тахминан 180 г ва ёғлар 50 г)ни ташкил қилади. Диабетнинг енгил формасида диетотерапия бемор аҳволини инсулин қўлланмасдан яхшилашга ёрдам беради.

Инсулин парҳез овқат билан даволаш натижа бермаган ҳолларда тайинланади.

Ismlar Manosi S harfiga O‘g‘il va Qiz Bolalar Uchun Eng Chiroyli TOP 300

Инсулин билан даволаш услуби қуйидагича: 3-5 г глюкозани (ўрта ҳисобида 4 г) ўзлаштириш учун I ТБ инсулин зарур деб ҳисобланади. Шунга кўра талаб этиладиган инсулин миқдорини ўзлаштирилмаган қанд деб аталадиган, яъни сийдик билан ажраладиган қанд 3 % ни ташкил этади, бинобарин, сийдик билаи ажратилган ўзлаштирилмаган қанд миқдори 120 г.ни ташкил этади (ҳисоб миқдорини назарида тутган ҳолда ҳисобланади. Масалан, бемор бир суткада 4 л сийдик ажратади, сийдикдаги қанд миқдори қуйидаги пронорциядан чиқарилади: 100 мл сийдикда — 3 г қанд бор, 4000 мл да — 120 г). Бундан ташқари, инсулин тайинлашда сийдикни

бутунлай «қандсизлантириш»нинг мақсадга мувофиқ эмаслигини назарда тутиш лозим, суткалик сийдик миқдоридаги қанд миқдори овқатдаги умумий қанд қимматининг 5% идан ошмаслиги керак. Овқат билан истеъмол қилинадиган 60% оқсиллар ва 10% ёғлар углеводларга айланиши мумкинлигидан овқатнинг қанд қиммати номини олган қиммати беморнинг суткалик рационидаги углеводларнинг умумий миқдоридан, 60% оқсиллар ва 10% ёғлардан ташкил топади. Мазкур ҳолда овқатнинг қанд қиммати 480 г.ни ташкил этади, деб фараз қилайлик, демак, суткалик сийдик миқдоридаги умумий қанд миқдоридан 24 г.ни (480 г.нинг 5%) айирамиз ва шу тариқа мазкур бемор учун зарур инсулин миқдори ҳисобини 96 г ҳисобидан (120 г — 24 г) бажарамиз, яъни инсулин бирликлари сони 96:4 = 24 (ТБ)га тенг.

Кандли Диабет даволаш Инсулин одатда овқатдан 20-25 дақиқа олдин тери остига юборилади. Кўп сонли инъекциялар қилишнинг олдини олиш мақсадида ҳозирги вақтда инъекциялар учун кристалик инсулин билан бир қаторда таъсири узайтирилган инсулин дори-дармон воситалари: протамин-рухин-сулин, инсулин- рух-суспензия ва бошқалардан фойдаланилмоқдаки, буларнинг одатдаги инсулинга қараганда қатор афзалликлари бор.

Буидай дори-дармон воситалар бирмунча узоқ вақт 12-24 соат мобайнида ўз таъсирини кўрсатади.

Кандли диабетни даволашда инсулин билан бирга таблетка кўринишидаги дори-дармон воситалар: сульфонил-мочевина унумлари (бутамид 1 г.дан кунига 2 марта, бу — карбон 0,5 — 1 г.дан кунига 2 марта, манинил — 5 мг.дан кунига 2 марта) ва бигуанидлар (адебит 0,1 г.дан, кунига 2-3 марта, буформин-ретард — 0,1 г.дап, кунига 2-марта, диформин-ретард — 0,85 г.дан кунига 2 марта тайинланади) қўлланилади. Диабетга қарши барча воситалар овқатланишдан кейин тайинланади.

Диабетли беморлар учун меҳнат ва турмуш режимини тўғри ташкил қилишнинг аҳамияти катга (эмоционал ва руҳнй изтироблар йўқлиги, парҳезга, овқат ейиш вақтларига қаттиқ амал қилиш ва б.)

Диабетик беҳушлик ҳолатини даволаш: диабетик беҳушликда зудлик билан 100 ТБгача (тери остига) инсулин юборилади. Уни венага қуйиш ҳам мумкин. Агар беморнинг аҳволи яхшиланмаса, инсулин юборишни беморни оғир беҳуш ҳолатдан чиқаргунча давом эттирилади (30-40 ТБдан ҳар 1-2 соатда). Кейинчалик инсулин шу беморга белгиланган схема бўйича тайинланади. Беморларга 50-100 ТБ инсулин юборилганда айни вақтда венага

20 мл 40% глюкоза эритмаси тайинлаш зарур. Тананинг сувсизланишига қарши курашиш учун изотоник натрий хлорид эритмаси тери остига юборилади (1,5-2,5л).

Инсулин дозаси ошириб юборилганда гипогликемик ҳолат ривожланади. У кескип дармонсизлик, қаттиқ очлик сезиш, оёқ-қўллар титрашида намоён бўлади ва беҳуш ҳолатга олиб келиши мумкин (тери оқарган, кўз соққалари тонуси ошган).

Гипогликемик беҳушлик ҳолатини даволаш: беморни оғир беҳушлик ҳолатидан чиқариш учун баъзан унга бир стакан ширин чой беришнинг ўзи кифоя қилади. Агар бемор ҳушдан кетган бўлса, венага глюкоза юбориш зарур (50 мл.гача 40% эритма).

Парвариши. Бемор стационардан чиққандан кейин уйида тери ости инсулин инъекцияларини (баъзан мустақил) қилишни давом эттиради. Беморга бу муолажани тўғри бажаришни ўргатиш лозим.

Кандли диабети бўлган бемор овқатни қатъий белгиланган соатларда ейиши, овқат ейишнинг инсулив инъекциялари билан боғлиқ ҳолда олиб борилишига аниқ риоя қилиши керак. Бемор диабетик беҳушлик ҳолатининг ҳам, гипогликемик беҳушлик ҳолатининг ҳам аломатларини билиши ва у пайдо бўлганда ўзи ҳамиша ёнида олиб юрадиган қанддан бир чақмоғини оғзига ташлаши керак. Диабет билан хасталанган ҳар бир беморга терининг йирингли касалликлари профилактикасини қунт билан таъминлаш керак, чунки диабетда уларга мойиллик бўлади. Кандли Диабет даволаш Бемор ваннада иссиқ сув билан совунлаб чўмилиши, ич кийимларини, айниқса ёзда бадан териси кўп терлайдиган пайтларда мунтазам алиштириб туриши керак.

КАНДЛИ ДИАБЕТ КАСАЛЛИГИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ШИФОБАХШ ЧОЙЛАР

Қанд касаллигида қўлланиладиган гиёҳлар: оққайин, дўлана меваси ва барги, маржон дарахти, узум меваси, гилос меваси, нок, қора анжир илдизи, парманчак меваси, далачой ўти, қулмоқ барги, тиллабош ўти, карам, газанда ўти, маккажўхори попуги, маккажўхори дони, лимон, қариқиз томири, пиёз, беда, малина барги, сабзи, қалампирялпиз барги, арпа дони, қоқи ўти, ёнғоқ, петрушка, зубтурум, эрмон, ажриқ илдизи, мойчечак гули, салат, ернок, бўймадарон гули, сачратқи илдизи, қорақиз ўти қирқбўғин ўти, ловия пўсти, черника меваси ва барги, тут барги, наъматак меваси, олма, сули дони.

КАНДЛИ ДИАБЕТ КАСАЛЛИГИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ШИФОБАХШ ЧОЙЛАР

  1. Парманчак барги — 5,0 г; газанда ўти — 3,0 г; қирқбўғин ўти — 5,0 г; валериана илдизи — 5,0 г.

1 л қайноқ сувга тайёрланган йиғмалар солинади, совутилади ва кунига 0,5 стакандан, овқатдан сўнг, ҳар 4 соатда ичилади.

  1. Брюссел карами истеъмол қилинади.
  2. Галега ўти — 5,0 г; ловия қобиғи — 5,0 г; черника барги — 5,0 г; оққайин барги — 0,5 г.

1 ошқошиқ йиғмага 400 мл қайнатилган сув солинади. 10 дақиқа давомида қайнатилади. Кун мобайнида 0,5 стакандан, бир хил миқдорда ичилади.

  1. Галега ўти — 5,0 г; ловия қобиғи — 5,0 г; оқ тут барги — 5,0 г; маккажўхори попуги — 2,0 г; қалампирялпиз барги — 10 г.

3 ошқошиқ йиғмага 500 мл қайноқ сув солиниди, 6 дақиқа қайнатилади. Сўнгра совутилиб, 3 маҳал, баравар миқдорда, овқатдан 20 дақиқа олдин истеъмол қилинади.

  1. Галега ўти — 5,0 г; черника меваси барги — 5,0 г; қоқи ўти — 5,0 г.

1 ошқошиқ йиғмага 300 мл иссиқ сув солинади, қайнатилади. 0,5 стакандан, 3 маҳал, овқатдан 20 дақиқа аввал истеъмол қилинади.

  1. Газанда ўти — 10 г; пиёз пўсти — 2 ошқошиқ; петрушка ўти — 2 ошқошиқ; ёнғоқ меваси — 10 дона; лимон меваси — 2 дона.

Гиёҳлар ва мевалар яхшилаб майдаланилади ва салат тайёрланади. Ёнғоқ меваси майдалан иб, салатга сепилади ва аралаштирилади. Газанда ўти қайнатилади ва салат билан аралаштирилади.

  1. Маккажўхори сўтаси уни — 100 г; ёнғоқ мағзи — 10 дона; малина меваси шарбати — 50 г; гилос меваси шарбати — 50 г; қизилгул барги — 2 ошқошиқ.

100 г маккажўхори уни 0,9 л сувда 1 соат қайнатилади. 2 ошқошиқ гилос ёки малина шарбати, 3 ошқошиқ янчилган ёнғоқ мағзи, 1 ошқошиқ тут барги солинади, таъбга қараб туз солинади. 300 г аралашмани 3 маҳал, овқатдан аввал истеъмол қилинади. Даволаш курси — 10 кун.

  1. Apua дони — 1 ошқошиқ; газанда ўти — I ошқошиқ; эрмон ўти — I ошқошиқ; маржон дарахти меваси — 1 ошқошиқ; қариқиз илдизи — 1 ошқошиқ; черника барги — 1 ошқошиқ; зиғир уруғи — 1 ошқошиқ; қора андиз илдизи — 1 ошқошиқ; қоқи ўти барги — 1 ошқошиқ.

Барча гиёҳлар яхшилаб майдаланилади ва аралаштирилади. 0,5 л қайноқ сувга 2 ошқошиқ йиғма солинади. 100 мл.дан, кунига 3 маҳал истеъмол қилинади.

  1. Арпа дони — 100 г; сули дони — 100 г; лимон моваси — 10 дона.

Гиёҳлар яхшилаб аралаштирилади. Йиғмага 2 л совуқ сув солинади, 1 кеча дамланади. 30 дақиқа қайнатилади ва 10 томчидан лимон шарбати солинади. Кун бўйи сув ўрнига истеъмол қилинади.

  1. Ёнғоқ барги.

Чой: 1 стакан қайноқ сувга 12 ошқошиқ барг солинади ва 15 дақиқа қайнатилади.

  1. Ловия қобиғи — 20 г; арслонқуйруқ барги — 10 г; дўлана гули — 10 г; оққайин шарбати — 1 л.

Сув ҳаммомида йиғманинг барчаси 5 соат дамланади. 0,5 стакандан, овқатдан аввал истеъмол қилинади.

  1. 1 стакан қайноқ сувга 1 ошқошиқ сачратқи илдизи солинади. Термосда 5 соат дамланади. 0,5 стакандан, 3 маҳал, ҳар кунига истеъмол қилинади.

Эслатма: Сачратқи қондаги қанд миқдорини пасайтириш хусусиятига эга.

  1. Сачратқи барги — 4,0 г; қариқиз илдизи — 3,0 г; тиллабош ўти — 3,0 г; арслонқуйруқ барги — 3,0 г; дўлана меваси — 3,0 г; оққайин

барги — 2,0 г; қалампирялпиз барги — 2,0 г; буйрак чойи — 2,0 г; наъматак меваси 2,0 г.

400 мл қайноқ сувга 2 ошқошиқ йиғма солинади. 10 соат дамланади. Иссиқ ҳолатда овқтдан 20 дақиқа аввал истеъмол қилинади.

  1. Сачратқи ўти — 100 г; қариқиз барги — 100 г; газанда ўти барги — 100 г; қайнатилган картошка — 200 г; ерқалампир — 30 г; кўкпиёз — 30 г; ўсимлик ёғи — 40 г.

Витаминли салат тайёрланади Туз, гармдорп таъбга қараб солинади. Қариқиз баргининг майдалангани 3,0 г қайноқ сувга солинади, салат билан бирга аралаштирилади. Мазкур хасталикда таом сифатида қўлланилади.

  1. Сачратқи илдизи — 2,0 г; баргизуб барги — 2,0 г; бўймадарон барги ва гули — 2,0 г; далачой ўти — 6,0 г; тиллабош ўти — 2,0 г.

4 ошқошиқ йиғмага 2,0 л қайноқ сув солинади. 1 соат дамланади. Овқтдан 0,5 соат олдин истеъмол қилинади.

  1. Далачой ўти — 2 қисм; макка попуги — 4 қисм; қариқиз илдизи — 5 қисм;

қалампирялпиз барги — 1 қисм; ёнғоқ барги — 3 қисм; черника ўти — 3 қисм; наъматак меваси — 2 қисм; наъматак илдизи — 2 қисм.

Гиёҳлар барчаси яхшилаб майдаланилади ва аралаштирилади. Ҳар кеча 5 ошқошиқ йиғма 1 л қайноқ сувга термосга солинади. Кандли Диабет даволаш Бир кеча дамланади. 1 стакандан, кунига 3 марта истеъмол қилинади.

  1. Заманика илдизи — 20 г; қорақиз илдизи — 20 г; қирқбўғин ўти — 20 г; қорақиз ўти — 20 г; қалампирялпиз ўти — 10 г; мойчечак гули 10 г.

0,54 л қайноқ сувга 2 ошқошиқ йиғма солинади. 5 соат термосга дамланади. 3 маҳал, овқатдан аввал истеъмол қилинади.

  1. Газанда ўти — 2,0 г; қорақиз илдизи — 2,0 г; арча ғуддаси — 2,0 г; мойчечак гули — 2,0 г; зиғир уруғи — 1,0 г; қоқи ўти илдизи — 1,0 г.

2 ошқошиқ йиғмага 400 мл қайноқ сув солинади. 10 дақиқа давомида қайнатилади, 15 дақиқа димланади. 0,5 стакандан, 3 маҳал, овқатдан олдин истеъмол қилинади.

  1. Қоқи ўти барги — 10 г; газанда ўти — 10 г; қирқбўғин ўти — 10 г; далачой ўти барги — 10 г.

1 ошқошиқ йиғмага 300 мл иссиқ сув солинади. 5 дақиқа қайнатилади. 0,5 стакандан, кунига 3 маҳал, овқатдан олдин истеъмол қилинади.

  1. Оқ ва қора халила, заъфарон, кардамон, япон мушмуласи, рўян томири, мумиё.

Ҳаммасидан 10 г.дан олиниб, аралаштирилади ва 2,0 г.дан, кунига 3 маҳал, овқатдан олдин истеъмол қилинади.

  1. Анор дарахтининг пўсти, долчин, узунмурч, кардамон, сано барги, рўян томири, янон мушмуласи, арча ғуддаси, қора халила, темиртикан, гулхайри идизи, зирк меваси, мумиё. Ҳар биридан 5,0 г олиниб, аралаштирилади ва кунига 2,0 г.дан истеъмол қилинади, кетидан сув ичилади.

Эслатма: Бу дамлама, кўнинча, қонни тозалашда қўлланилади.

  1. Анор дарахти, занжабил, узунмурч, заъфарон.

Ҳар биридан 5,0 г.дан олиб, яхшилаб майдаланилади ва 2,0 г.дан, 3 маҳал истеъмол қилипади.

  1. Мускат ёнғоғи, узунмурч, маржон дарахти пўсти, илдизи, долчин, қора анжир илдизи, парпи илдизи, зира, кариандр, кардамон.

Х,ар биридан 5,0 г.дан олиниб, яхшилаб аралаштирилади. 2,0 г.дан, кунига 3 маҳал, сув билан биргаликда, овқатдан олдин истеъмол қилинади.

  1. Заъфарон, қора халила, дўлана меваси гули, олманинг майдалангани, қора аижир илдизи, кариян илдизи, арслонқуйруқ ўти, мўмиё, анор дорахти пўсти, кардамон, беҳи меваси.

Ҳар биридан 5,0 г.дан олиниб, яхшилаб арлаштирилади, 2,0 г.дан, овқатдан 0,5 соат олдин истеъмол қилинади.

Эслатма: Иммунитетни оширишда ҳам қўлланилади.

  1. Далачой ўти — 10 г; мойчечак гули — 10 г; ловия қобиғи — 10 г; қирқбўғин ўти — 10 г; чермика ўти — 10 г; наъматак меваси — 10 г.

2 ошқошиқ йиғмага 0,5 л сув қўшилади. Кандли Диабет даволаш

  1. Далачой ўти — 3 қис.м; дўлана меваси — 3 қисм; маржон дарахти гули — 2 қисм; денгиз карами — 2 қисм; зиғир уруғи — 1 қисм; зубтурум барги — 3 қисм; қорағат меваси; ловия қобиғи — 5 қисм; черника барги — 2 қисм; наъматак меваси — 2 қисм.

Аралашма тайёрланади. 12 соат димланади. 0,5 стакандан, 3 маҳал, овқагдан олдин истеъмол қилинади.

ҚАНД КАСАЛЛИГИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ЙИҒМАЛАР

Бу гиёҳлар жигарнинг гликоген ишлаб чиқариш қобилиятини яхшилайди, қандда қанд миқдорининг камайишига ёрдам қилади, қувватини кучайтиради.

  1. Далачой ўти — 10 г; аралия илдизи — 10 г; мойчечак гули — 10 г; ловия қобиғи — 10 г; қирқбўғин — 15 г; чермика меваси — 10 г; наъматак меваси — 20 г.

2 ошқошиқ йиғмани 0,5 л қайноқ сув билан биргаликда термосга солинада. 1 кеча дамланади. 0,5 стакандан, 3 маҳал, овқатдан олдин, 3-4 ҳафта давомида истеъмол қилинади.

  1. Далачой ўти — 50 г; оққайин ўти — 50 г; пармак барги — 50 г; қоқи ўти, илдизи — 50 г; ловия қобиғи — 50 г; черника барги — 50 г.

4 ошқошиқ йиғмани 1 л қайноқ сув билан бирга термосга солинади. 1 кеча дамланади. 0,5 стакандан, 3 маҳал, овқатдан 20 дақиқа аввал истеъмол қилинади.

  1. Далачой ўти — 10 г; дўлана меваси — 15 г; маржон дарахт — 10 г; пармак барги — 15 г; зиғир уруғи — 15 г; қалампирялпиз барги —

15 г; зуптуруп барги — 15 г; қорақиз барги — 15 г; ловия қобиғи — 15 г; черника барги — 15 г; наъматак меваси — 20 г.

Гиёҳлар яхшилаб аралаштирилади, сўнгра 3 ошқошиқ йиғма 0,5 л қайноқ сув билан биргаликда термосга солинади. 1 кеча дамланади. 0,5 стакандан, 3 маҳал, овқатдан 30 дақиқа аввал истеъмол қилинади.

  1. Далачой гули — 25 г; қоқи ўти — 25 г; ловия қобиғи — 25 г; черника барги — 25 г.

3 ошқошиқ йиғма термосга солиниб, устидан 0,5 л қайноқ сув қуйилади. 1 кеча дамланади. Иссиқ ҳолатда 0,5 стакандан, 3 маҳал, овқатдан 30 дақиқа аввал истеъмол қилинади.

  1. Далачой ўти — 2 қисм; маккажўхори попуги — 4 қисм; қариқиз илдизи — 4 қисм; қалампирялпиз барги — 4 қисм; ёнғоқ барги — 4 қисм; черника барги — 4 қисм; наъматак меваси -4 қисм.

3 ошқошиқ йиғмани термосга солиб, устидан 0,5 л қайноқ сув қуйилади ва бир кеча дамланади. Эртасига 0,5 стакандан ичилади.

  1. Далачой ўти — 3 қисм; дўлана меваси — 3 қисм; маржон дарахт — 3 қисм; нарманчақ барги — 2 қисм; ламинария — 2 қисм; зиғир уруғи — 1 қисм’ қалампир.ялпиз барги — 2

қисм; зубтурум барги — 3 қисм; қорағат барги — 3 қисм; қорағат меваси — 3 қисм; ловия қобиғи — 3 қисм; чермика барги — 3 қисм; наъматак меваси — 2 қисм.

Йиғма тайёрланади ва истеъмол қилинади. Кандли Диабет даволаш

  1. Игнр илдизи — 2 ошқошиқ; ширинмия илдизи — 4 ошқошиқ; аралия илдизи — 1 ошқошиқ; элеутерокок илдизи — 2 ошқошиқ; қора андиз илдизи — 3 ошқошиқ; олтиптомир илдизи — 1 ошқошиқ.
  2. ошқошиқ йиғма 1 л иссиқ сув билан биргаликда термосга солинади. 10 соат дамланади. 0,5 стакандан, куннга 6 маҳал, овқатдан 30 дақиқа аввал истеъмол қилинади.

ТИБЕТ ХАЛҚ ТАБОБАТИДА КАНДЛИ ДИАБЕТНИ ДАВОЛЛШДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ГИЁҲЛАР

ТИБЕТ ХАЛҚ ТАБОБАТИДА КАНДЛИ ДИАБЕТ

  1. Оқ ва қора халила, заъфарон, кардамон, мўмиё, япон мушмуласи, рўян илдизи.

Эслатма: Бу доривор ўсимликлар Кандли диабетнинг барча турларида қўлланилади.

  1. Аиор дарахти пўсти, долчин, узунмурч, кардамон, сано барги, руян илдизи, япон мушмуласи, арча гудлдси, оқ ва қора халила, темиртикон ўги, гулхайри илдизи, зирк илдизи мўмиё, куркума.

Ҳар биридан 10 г.дан олиб, яхшилаб аралаштирилади. 10 г йиғма 5 маҳал, 2,0 г.дан иссиқ сув билан бирга ичилади.

Бу дамлама, айниқса, қонни тозалашда асқотади.

  1. Анор дарахти пўсти, долчин, кардамон, қалампирмунчоқ, заъфарон.

Ҳар биридан 10 г.дан олиб, яхшилаб аралаштирилади, 2,0 г йиғма иссиқ сув билан биргали кда ич илади.

Кандли диабетнинг барча турларида истеъмол қилинади, қон томирларини тозалайди, қон айланиш ҳамда ошқозоп фаолиятини яхшилайди.

  1. Жавз ёнғоғи, анор дарахти пўсти, узунмурч, маржон дарахти пўсти, селдар дарахти пўсти, ичир илдиз пояси, занжабил, парпи томпри, қораилдиз илдизи, зира, кашнич илдизи, кардамон.

Ҳар биридан 10 г.дан олиб, яхшилаб аралаштирилади. 2,0 г йиғма сув билан, 0,5 стакапдан, 4 маҳал истеъмол қилинади.

  1. Кардамон, занжабил, ош тузи, узунмурч.

Ҳар биридан 10 г.дан олиб, яхшплаб аралаштирилади. Овқатдан олдин 1,0 г.дан иссиқ сув билан бирга ичилади. Кандли Диабет даволаш

  1. Кардамон, мўмиё, оқ ва қора халила, заъфарон, арча ғуддаси.

Ҳар биридан 10 г.дан олиб, яхшилаб аралаштирилади. Овқатдан 30 дақиқа аввал 0,5 г.дан истеъмол қилинади.

  1. Заъфарон, оқ ва қора халила, олма илдизи, парпи томири, қора анжир илдизи, арслонқуйруқ ўти, мўмиё, анор дарахти пўсти, кардамон, беҳи.

Ҳар биридан 10 г.дан олиб, яхшилаб аралаштирилади. 0,5 г йиғма иссиқ сув билан бирга овқатдан аввал истеъмол қилинади.

  1. Оқ ва қора халила, заъфарон, кардамон, мўмиё, рўян илдизи, арча ғуддаси.

Ҳар биридан 10 г.дан олиб яхшилаб аралаштирилади. 0,5 г.дан, кунига 3 маҳал, овқатдан аввал ичилади ҳамда Кандли диабетда истеъмол қилинади.

  1. Оқ ва қора халила, қариқиз ўти, қалампирмунчоқ, жавзо ёнғоғи.

Ҳар биридан 10 г.дан олиб яхшилаб аралаштирилади. 0,5 г йиғма кунига 3 маҳал, овқатдан аввал, иссиқ сув билан бирга ичилади.

Оцените статью
Добавить комментарий

Яндекс.Метрика