Хашоратлар нинг Зарарлари Ва Даволашнинг Айрим Усуллари Хакида

хашоратлар Hashoratlar Халк табобати

Хашоратлар нинг зарарлари ва даволашнинг айрим усуллари хакида

Хашоратларни хайдаш ҳақида

Хашоратлар яқинлашмаслиги учун дориларни даҳлиз ва деразаларга суртиш керак.
Тутатиладиган дориларга келсак, ўтнинг тутуни, ҳашаротларни ҳайдайди.

Гулсапсар илдизи ҳам шундай. Анор новдалари бу соҳада ажойибдир. Тоқ туёқли ва жуфт туёқли ҳайвон туёқлари, мўй сочлари, ялпиз тугатилса ва ёйилса, фойда қилади.

Седана ва мумдан бир бўлакдан, эчки юнги ва туёғидан ҳар биридан ярим бўлакдан олиб майдаланади ва ётадиган хонага тутатилади. Шунда ҳамма хашаротлар қочади.

Пашша ва чивинлар хашоратлар ни ҳайдаш

Седана кечаси тугатилса, пашша ва чивинлар ўлади. Шунингдек, олтингугурт, сассиқ тикан, қорамол тезаги,
исириқлар қўшиб тутатилади ҳамда ўрин ва деразаларга қўйилади.

Седана қайнатмаси ёки исириқ қайнатмаси, газак ўти қайнатмаси уйларга сепилса, пашша ва чивинлар
ўлади.

Сичқонни хашоратлар ни хайдаш ва ўлдириш

Куйдирилган қўрғшин, бангидевона уруғи, карам илдизи, темир чирки, заъфаронларни қоғозга ўраб, керакли жойларга ташланса, сичқонлар ўлади.

Эркак сичқонларнинг терисини шилиб олиб, уйга қўйилса ёки уни бичиб ёхуд думини қирқиб қўйилса сичқонларни ҳайдайди. Териси шилиб олинган кучлироқ сичқон ўлигини осиб қўйилса ҳам қолганлари қочади.

Хашоратлар билан тишланган жойни даволаш

Тишлашнинг энг ёмони оч махлуқ томонидан тишланишдир. Тишланганни даволамоқчи бўлган киши тишланган жойга зайтун ёғига ботирилган латта қўйиши ёки ўша жойни зайтун ёғининг ўзи билан ишқалаши керак.

Агар бу билан мақсадга эришилмаса, тоза асал, пиёз ва бошқаларни оғизда чайналган ҳолда қўйиб боғланса, фойда қилади.

Куйдирилган қўрғошин суртмаси ҳам шундай. Ёввойи ясмиқ уни боғланса ҳам, жуда яхши бўлади.

Агар табиб тишлаган жойда бузилиш борлигини кузатса, аввало, қон олиш ёки қортиқ қўйиш ёки тортувчи
дори ёрдамида у жойни тозалайди ва то йиринглагунча қўйиб қўяди.

Агар йиринг сабабли чириш мавжуд бўлса, тишлашдан етган зарар туфайли қўлланилган тортиш ва тозалащ етарли даражада кучли бўлмаганини билдиради.

Агар бузилиш бўлмаса, табиб шишга қарши тадбир кўради ва ярани битиради.

Ҳайвонлар чаққанига қарши яхши малҳамлардан бири қора малҳам бўлиб, зарарли нарсани тортиб чиқаргандан
ҳамда сув ва намакоб билан ювгандан кейин ишлатилади.

Агар инсон томонидан қаттиқ тишланган бўлса, ўша жойга бир кеча-кундуз пиёз, туз ва асал қўйилади, сўнгра
ёғ, асалари муми, зайтун ёғлари қўшилган малҳам тайёрлаб, қўйиб боғланади.

Шунингдек, сирка, пиёз ва асал билан қориштирилган анор ҳам яхши фойда беради.

Баъзан тишланган киши рўза тутган ёки чиришга қобилиятли дорилар, айниқса, ясмиқ еган бўлса, ёмон ҳолат
юз беради.

Бунда тишланган жой, зайтун ёғи билан артиб ташланади ва асал билан арпабодиён илдизи ёки сирка
билан боқила уни қўйиб боғланади ва бу янгилаб турилади.

Шунингдек, сирка ёки зайтун ёғи то оқаргунича куйдириб, асал билан туз ва сақич боғлаб қўйилади. Жароҳат
устига шивит уруғи ва карам гули сепилса, фойда қилади.

Ургимчак хашоратлар  чақишини даволаш

 

Ургимчак чаққан кишининг қорнида кўк ел пайдо бўлади, эти увишиб, туки ҳурпайиб, қўл-оёқлари совийди, эрлик олати қўзғалади.

Бу кишиларга 3 маҳал оч қоринга 1 чой қошиқдан кун бўйи оз-оздан сирка билан седана, қуруқ газак ўт талқони сирка билан кўшиб ичирилади.

Коракурт чақишини даволаш

Буларни даволашда ҳам Захарни тортиш, сўриб олиш, ҳашарот чаққан жойга тузли иссиқ сув қўйиш ва ванналар
оғриқни тез тўхтатувчидир.

Чунки қорақурт чаққан кишилар ваннага тушсалар, оғриқлари пасаяди, ваннадан чиқсалар қайтадан оғриқ бошланади. Демак, уларни ҳар 2 соатда ҳаммомга тушириб туриш керак.

Ушбу сифатли дорилар ичирилади: оқ мурч, гулсапсар илдизи, назла ўти, қора зира, ёввойи жинжак, анор пўсти, долчин, мия елими, ковул шираларининг ҳаммасини қориб, 3 маҳал оч қоринга бир мисқол (4,25 грамм)дан ичирилади.

Корақурт чакканга қарши тажриба қилиб синалган қора зира, чинор дарахтининг барги ва пўстлоғи, қоқигул уруғи,
қора нўхат, бўйимодарон уруғи, шивит уруғи, юлғун уруғи, гулҳамишабаҳор сувларидан қайси биридан бўлса ҳам, 3 маҳал 2 дирҳамдан оч қоринга ичириш керак.

Яна ёнтоқ, долчин, сирка, ғоз шўрваси, зарчўба илдизининг қайнатмаси бундай касалларга ичириладиган яхши мураккаб дори саналади.

Арпа, зира, долчин, петрушка уруғларининг ҳар биридан икки дирҳамдан олиб, асал билан қориштириб, 3 маҳалдан оч қоринга ярим чой қошиқ миқдорида эски сирка билан ичилса, касал шифо топиб кетади.

Захарланиш Турлари Белгилари Ва Даволаш Хақида Маслаҳатлар

Жинсий Алоқа Ҳақида 100 та Энг Қизиқарли Фактлар

Оцените статью
Добавить комментарий

Яндекс.Метрика