Буйрак Ва Сийдик Йўллари Касалликларида Қўлланиладиган Йигма Чойлар

Kasalliklarida Qo‘llaniladigan Yigma CHoylar Халк табобати

Буйрак Ва Сийдик Йўллари Касалликларида Қўлланиладиган Йигма Чойлар

Касалликларида Қўлланиладиган Йигма Чойлар

  1. Арча (меваси) — 3 қисм; дорнхона укропи (меваси) — I қисм; силлиқ ширинмия (илдизи) — 1 қисм.

Қайнатма тайёрлаш учун 100 г майдаланган ва аралаштирилган ўсимлик маҳсулотлари қайнаб турган I литр сувга солинади ва қайнаб турган сув устида 20 дақиқа ушлаб турилади, кейин совитилади, докадан сузилади ва сийдик ҳайдаш учун кунига 3 марта, 1/3, 1/4 стакандан ичилади, Ўткир кечадиган буйрак ва сийдик йўллари касаллигида ва ҳомиладорликда тавсия этилмайди.

  1. Бўёқдор рўян (илдизи) — 2 қисм; дала анониси (илдизи) — 1,5 қисм; оқ қайин (барги) — 1 қисм; ортосифон (барги) — 1,5 қисм; қирқбўғин (ўти) — 1 қисм; доривор мойчечак (гули) — 1,5 қисм; полиз шнвити (меваси) — 1,5 қисм.

Қайнатма юқорндаги йиғма сингари тайёрланади ва буйрак-тош касаллигида кунига 3-4 марта, ярим ёки чорак стакандан ичилади.

Бу кизик: Buyrak Va Siydik Yo‘llari Kasalliklari Davolash O‘simliklar bilan

ток

Касалликларида Қўлланиладиган Йигма Чойлар: Ток баргининг янгилигида тайёрланадиган турли таомлар (ток дўлма) кишига қувват бағишлайди. Меъда фаолиятини яхшилайди, овқат осон ҳазм бўлишида ёрдам беради.

Ток баргининг янгилигида тайёрланадиган

Ток баргларининг қиймаси яра ва жароҳатларга қўйилса, улар тез эт олади.

Ёш ток новдаларининг шарбати ичилса ёки чайнаб шимилса, милкларни мустаҳкамлайди, иштаҳани очиб, кўнгилни равшанлаштиради.

Узум уруғларидан тайёрланадиган қайнатма (1:10 нисбатда) сийдик ҳайдовчи восита ҳисобланади.

Узум ғўрасининг суви, нордон узум навлари оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватларининг ва муртак безларининг яллиғланишида иштаҳа очувчи, ҳароратни туширувчи омил сифатида ишлатилса, майизидан сийдик ҳайдовчи ва енгил сурги сифатида фойдаланилади.

Узум сиркаси қонни суюлтиради, иштаҳани очиб, овқатни енгил ҳазм бўлишига ёрдам беради.

Ўрта Осиё халқ табобатида янги ток барглари ва новдалари хафақон (гипертония) ва қанд хасталигига эм бўлувчи табиий омил сифатида истеъмол қилинади.

Манбаларда келтирилишича, кузда ток кесилганда оқиб чиқадиган сув-шарбати истеъмол қилинса, буйрак ва қовуқдаги тошларни майдалайди. Шунингдек токнинг «кўз ёшлари» сўгалларни йўқотишда ёрдам беради, қонталашларни кетказади.

Қуритиб майдаланган ток баргидан 2-4 г дан истеъмол қилиб турилса, бачадондан қон кетишини тўхтатади.

Замонавий тиббиёт амалиётида узум мевалари ва шарбати жигар, буйрак, ўпка касалликлари, ниқриз, камқонликда, юқумли касалликлардан кейин, қувватбахш амал сифатида тавсия этилади. Шунингдек, у овқатни х,азм қилади, модда алмашинувини тартибга солади, асаб тизимини тинчлантиради.

Узум жигарга ором бағишлаб, ўт ҳайдайди, бавосилдан чекиладиган азиятни енгиллаштиради, ичдан қон кетишини тўхтатади, юракка дармои бағишлайди.

Узум шарбатидан олинадиган шинни аъзоларга қувват беради.

ШАФТОЛИ

Касалликларида Қўлланиладиган Йигма Чойлар: Шафтоли қадим-қадимдан табиблар томонидар бир қатор хасталикларни даволашда тавсия этилган. Чунончи, шафтоли мевалари одам аъзоларини зарарли моддалардан тозаловчи омил сифатида тавсия этилган, сийдик ҳайдовчи восита сифатида буюрилган.

Шафтоли қадим-қадимдан табиблар

Ширинча (диатез) хасталигида шафтоли данагини қиздириб мағзи туйилиб, сув билаи намланган х,олда баданга ва юзга суртилган.

Халқ табобатида шафтоли меваси овқатни ҳазм қилдирувчи, қайт қилишни тўхтатувчи, сийдик ҳайдовчи восита сифатида тавсия этилади.

Шафтоли қоқисидан енгил сурги сифатида фойдаланиш мумкин. Бунинг учун 1 стакан шафтоли қоқисини 1 л қайноқ сув билан дамлаб, яхшилаб ўраб қўйилади. Тахминан 10 соатлардан кейин, шарбатдан 1 стакандан илиқ ҳолида ичиб турилади.

Халқ табобатида шафтолининг янги баргларининг суви ва қайнатмаси бод, бош оғриғи ва меъда-ичак касалликларига даво сифатида буюрилади.

Шафтоли баргидан тайёрланадиган обзан (ванна) гуш (экзема)га даво бўлади.

Шафтоли гули ва ёш барглари шираси болалардаги гижжаларни туширишга ёрдам беради.

Халқ табобатида буйрак ва қовуқдаги тошларни нуратиш учун шафголи, қовун, тури уруғларидан 24 г.дан олиб, 1 г тоза асал ва 20 г шакар билан қўшиб дори тайёрлаб, ҳар куни наҳорга истеъмол қилиб туриш тавсия этилади.

Шафтоли ва ундан тайёрланган маҳсулотлар таркибида калий моддаси бўлганлиги туфайли, юрак-томир тизими касалликлари билан оғриган беморларнинг овқатланиш рациони (тартиби)га киритилади. Шафтоли тана салқишининг олдини олади.

БОДОМ

Касалликларида Қўлланиладиган Йигма Чойлар: Халқ табобатида ширин бодом мағзининг қанд билан аралашмаси дармопсизлик, нафас қисиши, бош айланиши ва қуруқ йўталга даво бўлади. Бодомни шакар билан истеъмол қилинса, зиқнафас, зотилжам ҳамда кон қусишга фойда қилиши билан бирга, кесилгап, шилинган, тимдаланган, сидирилган, қирқилган жойларга, ичак яралари, қовуқ яраларини тузалишига ёрдам беради, уруғлариинг миқдорини кўпайтиради, кишини семиртиради. Чучук бодом ички аъзоларни тозалайди, мияни пешлайди, айниқса, новвот билан истеъмол қилинса пиҳоятда фойдалидир. Бодом кўзнинг кўриш хусусиятини мустаҳкамлайди, томоқни юмшатадп, кўкракка фойда беради.

Халқ табобатида ширин бодом 1

Аччиқ бодом мағзини мусаллас билан қўшилгани эшакеминп даволашда ишлатилади.

ЖИЙДА

Касалликларида Қўлланиладиган Йигма Чойлар: Жийда меваси киши аъзоларида туз-сув мутаносиблигини сақлаши, одамнинг фикрлаш қобилиятини яхшилаши билан эътиборга моликдир.

Умуман, жийда барглари, мевалари, гуллари, новдаларидан тайёрланадиган доривор омиллар халқ табобатида яллиғланишга қарши, буруштирувчи, гижжаларга қарши восита сифатида ишлатилади. Ичкетар, энтерит, колит, гастрит, иситма хуруж қилганда бу ўсимликнииг қисмларидан тайёрланган қайнатмадан фойдаланилади. Жийда меваларидан қайнатма тайёрлаш учун 50 г жийда меваси устига 1,5 л қайноқ сув қуйиб, паст оловда 15-20 дақиқа қайнатилади. Оловдан олиб, 1 соат давомида дамлаб қўйилади, сўнг сузиб олинади. Мазкур қайнатмани овқатдан кейин, 2 ошқошиқдан, куиига 3-4 маҳал ичиш тавсия этилади.

Ismlar Manosi R harfiga O‘g‘il va Qiz Bolalar Uchun Eng Chiroyli TOP 300

УЗУМ

Касалликларида Қўлланиладиган Йигма Чойлар: Ўлкамизда узумнинг турли навлари бўлса- да, унинг шифобахш хусусиятидан кўпчилик хабардор эмас. Халқ табобатида узум билан қовуқ, буйрак, жигар, юрак меъда-ичак йўли касалликлари даволанади.

Узум ииқриз (подагра), бавосил касалликларини даволашда ижобий натижа беради, қон тўхтатиш, ўт ва сийдик ҳайдаш хусусиятига эга.

«Махзан-ул-адвия» китобида қайд этилишича, узум кучли озиқа берувчи неъмат, танада қонни яхшилайди, қаттиқ нарсаларни юмшатади. У нафас йўллари ва ўпканинг ҳароратини яхшилайди, семиришга мойиллик яратади, буйракда ёғ ҳосил бўлишига ёрдам беради.

Узум майизи қувватбахш озуқа бўлиб, қон кўпайишига ёрдам беради. Майиз оғир хасталикларни (безгак, шамоллаш билан боғлиқ касалликлар) бошидан кечирган кишилар учун жуда фойдали ҳисобланади.

А.Алтимишевнинг берган маълумотларига қараганда, майиз билан пиёз ширасидан тайёрланган қайнатма томоқ бўғилишини даволашда ижобий натижа беради.

Узум одам аъзоларида модда алмашинувини яхшилайди, ёпишқоқ балғам кўчишига ёрдам беради.

Узумни тинка қуришида, кўз тинишида, камқонликда, ўпка силида, зотилжам; зиқнафас, ошқозон-ичак касалликларида истеъмол қилиш тавсия этилади.

Халқ табобатида ток баргнинг шираси кўзни равшанлаштирувчи омил сифатида тавсия этиладн.

Ток баргидан тайёрланган дамлама бод касаллигига эмлик қилади.

ХУРМО

Касалликларида Қўлланиладиган Йигма Чойлар: Ҳозирда ўлкамизнинг қарийб, барча вилоятларида хурмо дарахти ўстирилмоқда. Маълумотларга қараганда, хурмо меваси ниҳоятда фойдали бўлиб, шунингдек кексалар учун енгил ҳазм бўлувчи неъмат ҳисобланади.

Тожиклар хурмо мевасини қуритиб ва уни туйиб буғдой уни билан қўшиб нон ёпадилар. Бундай нонлар мазали бўлиши билан бирга қувватбахш бўлиб, камқонликка дармон бўлади.

Кавказ халқлари хурмо меваларининг қуюлтирилган шарбатидан «хурма-дошаб» ҳосил қиладилар. У ўз навбатида хафақон, камқонликда даво бўлиб, юқори нафас йўлларининг шамоллашида балғам кўчирувчи беозор омил ҳисобланади.

Ичбуруғга мойиллиги бор одам хурмонинг сархил меваси ёки мева қоқисини истеъмол қилиши тавсия этилади.

Йирингли жароҳат, яраларга (чипқон, сизлоғич) хурмо меваларининг юмшоқ қисми пўстлоғи билан қўйилади.

Агар хурмо меваларини бўлаклаб қуритилса, ўзининг туруш мазасини йўқотади. Хурмо парҳез неъмат сифатида қон айланиш тизимига, жигар, ўт чиқарувчи йўлларга, шунингдек дармонсизликда фойдали ҳисобланади.

Хурмо таркибида салмоқли миқдорда йод моддаси бўлганлиги туфайли буқоқ хасталигига даво бўлади.

ОЛХЎРИ

Олхўри меваларининг нави жуда кўп ва уларнинг хосиятлари анчагина. Қадим-қадимдан олхўри иштаҳа очувчи, ични юмшатиб, қабзиятдан халос қилувчи неъмат ҳисобланади.

Олхўрининг чулиси (шарбат) енгил сурги бўлиши билан бирга, сийдик ҳайдовчи омил ҳисобланади.

Олхўри баргининг майдалангани ёки қуруқ барглари буғлатилган ҳолда йирингли яра ва жароҳатларга қўйилса, уларнинг тузалишини тезлаштиради.

Олхўри меваси гемоглобинни кўтаради.

Қора олу навли олхўри қон босимини тушириш, унинг таркибидаги калий тузлари одам аъзоларидаги ортиқча сув ва ош тузини чиқариб ташлаш хусусиятига эга. Шу сабабли уни буйрак касалликларида ҳам тавсия этилади.

Олхўри меваларини сурупкали қабзиятда, зарда қайнаганда, атеросклерозда, буйрак касалликларида, бод, ниқриз, сийдик ҳайдовчи омил сифатида, иштаҳа очувчи, қорин оғриғини қолдирувчи восита сифатида тавсия қилинади.

Жайдари олхўрининг гули енгил сурги, сийдик ҳайдовчи ҳамда терлатувчи омил сифатида ишлатилади. Шунингдек, гулидан тайёрланган дамлама хафақон хасталигида тавсия этилади.

гилос

Касалликларида Қўлланиладиган Йигма Чойлар: Гилос меваси чанқоқни қолдириш хусусиятига эга.

Халқ табобатида гилос қувват бағишловчи неъмат сифатида тавсия этилади ҳамда гулидан бод касаллигини даволашда фойдаланилади. Аниқланишича, ҳақиқатдан ҳам гилос гули таркибида салицилат кислота бор экан.

Анъанавий табобатда гилосни камқонликда (гипохромли анемия) истеъмол қилиш тавсия этилади, Чунки гилос таркибида кўп миқдорда темир моддаси бор.

Гилос буйрак, жигар ва ичаклар фаолиятини яхшилайди.

Гилос қон айланишини яхшилайди. Бироқ уни кўп истеъмол қилинса, қорипни дам қилиши мумкин.

нок

Нок кўп хосиятли табиат неъмати. Абу Али ибн Синонинг таъкидлашича, нок меъда

мушакларини мустаҳкамлайди. Унинг меваси ва қоқисини яра ва жароҳатларга боғланса, улар дарҳол битади.

Халқ табобатида нок қоқиси қайнатмаси чанқоқ, йўтал, ичбуруғни қолдиришда тавсия этилади.

Нок шарбати ва мевасидан тайёрланган қайнатма сийдик йўлидаги тошларни ҳайдаш хусусиятига эга.

Табиблар нокни қувват бағишловчи неъмат сифатида тавсия этадилар.

Нок қўрғошин ҳамда симоб билан заҳарланганда зарарсизлантириш хоссасига эга.

Нок таркибида арбутин моддаси бўлганлиги туфайли анъанавий тиббиётда жуда қадрланади. Уни жигарда ҳамда сийдик йўлида тош пайдо бўлишидан муҳофаза этувчи беозор неъмат сифатида тавсия этилади.

Абу Али ибн Сино жайдари нок жароҳатларни эт олдирувчи, меъдани мустаҳкамловчи, чанқоқ қолдирувчи, ўтни (сафрони) тинчлантирувчи омил сифатида тавсия этган.

Ҳозирги замон тиббиёти амалиётида нок мевасининг қайнатмасидан сийдик-тош касалликлари ҳамда юрак-қон томир тизими касалликларини даволашда, шунингдек яллиғланишга қарши, ўт-сафро ҳайдовчи восита сифатида фойдаланилади.

Болалариинг ич кетишида, шунингдек овқат ҳазм қилиш аъзолари фаолияти бузилганда нокли елимшак (кисель) истеъмол қилиш тавсия этилади. Ярим стакан қуритиб майдаланган иок қоқиси ва 2 ошқошиқ сули ёрмаси 2 стакан сувда қайнатилиб ярим стакандан наҳорга ичилади.

Халқ табобатида нок қоқисидан тайёрланган қайнатма шамоллашда, безгак тутганда, йўталганда, ич кетишида тавсия этилади.

Нок қилтомирларни мустаҳкамлаш хусусиятига эга.

Йўталда, бўгилиш ҳолларида қайнатиб ёки буғда пишириб истеъмол қилннган нок ижобий самара беради.

БЕҲИ

Беҳи меваси доривор омил сифатида жуда қадрланади. Табиблар беҳини қайнатиб пиширилганини ошқозон-ичак касалликларини даволашда қўллаб келганлар.

Беҳи юрак ҳапқиришида, ич кетганда фойдали таъсир кўрсатади.

Кўзи оғриган одам беҳи уруғини қайнатиб, тайёрланган қайнатма билан кўзини ювса шифо топади. Муртак безлари яллиғланганда шу қайнатма билан тамоқ чайилса, яхши фойда беради. Шунингдек, тери куйганда ҳамда тсри

ёрилганда ушбу қайнатма ташқи муолажа сифатида ишлатилади.

Агар юрак-қон томир тизимида салқиш содир бўлса, сийдик ҳайдовчи восита сифатида беҳи уруғидан тайёрланган дамлама тавсия этилади.

Беҳи меваси темир моддасига бой бўлганлиги боис (20-30 мг/кг) камқонлик билан оғриган кишиларга тавсия этилади. Беҳи шарбати ҳам парҳез ичимлик ҳисобланади.

Беҳидан тайёрланган мураббо ичак яллиғланишида қўлланилади.

Халқ табобатида қандли диабет ҳамда хафақон хасталиклари билан оғриган беморларга енгиллик туғдириш учун беҳи барглари ҳамда мурғак новдаларидан қайнатма тайёрлаб ичилади.

РАЙҲОН

Райҳон экилмайдиган ҳовлилар бўлмаса керак. Абу Али ибн Сино райҳонни таърифлаб: «Уни янчиб ёки ёғини олиб, малҳам қилиб бавосилга суртилса, фойда қилади», дейди. Шунингдек, райҳон суртмаси кўзнинг лўқиллашига фойда қилиши, юракка далда бериши, суви қон туфлашга фойда қилиши, сутни кўпайтириши, ични тўхтатиши, сийдик ҳайдаш хусусиятини кўрсатиб ўтган.

Болгар халқ табобатида райҳондан гайёрланган қайноқ дамлама бнлан буйрак, қовуқ, сийдик йўллари шамоллашида, тумов, бодомча безлари яллиғланганда ва безгак хуружини даволовчи омил сифатида фойдаланилади.

Райҳоннинг сирка ва озгина туз билан қайнатмаси тиш оғриғини қолдиради.

Райҳон баргларининг шарбати ўрта қулоқ ииринглашида яхши фойда беради.

Райҳон таркибидаги эфер мойлари сурункали меъда яллиғланишга қарши омилдир. Шу билан бирга райҳон сийдик йўли касалликларини даволашда тавсия этилади. Бундан ташқари райҳон йўталда, қизамиқда фойда қилади.

Қуюқ-суюқ таохМларга ошкўк сифатида ишлатиладиган райҳон иштаҳани очиб, овқатни енгил ҳазм бўлишига ёрдам беради.

Х,аким Давоий Ал-ўилоний садарайҳонни шундай таърифлайди:

Садарайҳон табъи недур, диққат қил,

11ссиқликда ўрнин икки дея бил.

Рутубатдан холи эмасдир доим,

Шодлик берар, ундан ўзгаради ҳол.

Суви ҳайдар кимки тупурса қонлар, «Хавқ» дейдилар тибда уни ёронлар.

Бадан ичра кириб қилганда асар, Чаён чақса асло қилмагай зарар.

ЖАМБИЛ

Жамбил сийдик ва тер ҳайдовчи, овқатни яхши ҳазм қилдирувчи омил сифатида, изтиробли йўтал ва тумовга қарши, ичбуруғ, меъда катарида, бош оғриғи, ичак фаолиятининг бузилишида тавсия этилади. Бунинг учун 3 чой қошиқ майдаланган жамбилни 2 стакан сув билан тайёрланган дамламаси ичилиши лозим.

Халқ табобатида жамбилни тиришиб қолишга қарши ти нчланти рунчи омил сифатида, шунингдек қизамиқ, меъда санчиқлари, талваса, томир тортишишида истеъмол қилиш тавсия этилади.

Офтоб уришдан сақланиш, чанқоқни бостириш учун жамбилли айрон истеъмол қилинади. Уй шароитида айрон тайёрлаш учун 200 г сузма, 500 г қайнатиб совутилган сув, 1 чой қошиқ майдаланган жамбил, райҳон, кўкпиёз, зарурати бўлса бир оз туз солиб обдон аралаштирилади ва ичилади.

КАНАКУНЖУТ

Канакунжут ёғидан ўз ўрнида тадбиркорона фойдаланилса, у бир қатор хасталикларга шифо бўлади. Жумладан, сўгалларни кетказиш учун кечқурун ётишдан олдин 20 дақиқа давомида канакунжут ёғи сўгалга «едиртирилиб» суртилади.

Канакунжут ёғидан бир қошиқ истеъмол қилинса, ични равон қилиб, зарарли хилтлардан тозалайди.

Агар янги туғилган гўдакнинг киндиги тезда тузалмаётган бўлса, унга канакунжут ёғи суртиб турмоқ лозим.

Канакунжут ёғи ҳафтасига бир марта киприкларга суртилса киприклар тез ўсади.

Аёлларнинг кўкрак безига канакунжут ёғи суртилса, сут ажралиши кўпаяди.

Агар гўдакнинг сочи секин ўсаётган бўлса, унинг бошига канакунжут ёғи сингдириб суртилади. Одатда бундай муолажа ҳафтасига икки марта қўлланилиб, кечқурун суртилган ёғ эрталаб ювиб ташланади.

ГУНАФША (БИНАФША)

Баҳор даракчиси бўлган бинафшанинг ҳам хосиятлари ўзгача. Чунончи, бинафша, айниқса, унинг илдизларидан тайёрланган қайнатма ўпка касалликларидаги изтиробли йўталда, шунингдек кўк йўталда ижобий натижа беради. Бунинг учун 2 г. бинафша илдизига 200 г. сув сув қуйилиб 15 дақиқа енгил алангада қайнатилади. Тайёр бўлган шарбатдан ош қошиғида 2-3 қошиқдан, кунига 3 маҳал ичилади. Муртак

безларининг яллиғланиши, грипп хасталикларида қайнатма билан оғиз чайилади.

Бннафша илдизларидан тайёрланган қайнатма буйрак ҳамда қовуқдаги тош ва қумларни эритишда ижобий натижа беради. Бунинг учун бинафша ўти, шунингдек илдизидан 2 ошқошиқ олиб, 2-4 стакан қайноқ сув билан 20 дақиқа дам едирилади. Қайнатма шарбатидан 2-3 қошиқдан, кунига 3 маҳал ичилади.

Бинафша қайнатмаси ўпка эмфиземасида, бод ҳамда сийдик тута олмаслик ҳолларида фойдали таъсир кўрсатади.

Бинафша гулбарги ва бандининг шарбатига 3 мисқол (1 мисқол — 4,25 г.) шакар қўшиб истеъмол қилинса, одам сафродан халос бўлади, ичакларнинг фаолияти яхшиланади, йўтал таскин топади, томоқнинг қичишига барҳам беради.

Қўтирни қувади гунафша ёғи, Хўл-совуқ, наф этар табга ҳар чоғи.

Зотилжам учун ҳам манфаати бор, Кўз оғриқ, йўтал ҳам топади қарор. Орқа тешик учун фойдаси бордир, Томиру пай шишса манфаат ёрдур. Кўкракнинг ичини қилар мулойим, Меъдани иссиқдан тозалар дойим. Барча иссиқ шишга чапланган замон, Гулу барги ила қувар бегумон.

МАККАЖЎХОРИ

Маккажўхори ёғининг ҳам шифобахшлик хислатлари бор. Овқатланишдан олдин 1 ошқошиқдан маккажўхори ёғидан истеъмол қилинса, зиқнафас (астма), пичан иситмаси; шақиқа (мигрен) каби нохуш дардларда ёрдам беради.

Агар тери қазғоқланганда, шунингдек қуруқ гушда (экзема) маккажўхори ёғидан нонушта ҳамда кечки овқатланиш олдидан 1 ошқошиқ ичиб турилса, ижобий натижа беради.

Агар лаблар пўрсилдоқ бойласа (ангионейротик экзема), ёхуд юз шишиб кетса ёки манглай салқиганда, ҳар куни 3 маҳал овқатлангандан кейин, 1 ошқошиқдан маккажўхори ёғи ичиш тавсия этилади.

Маккажўхори ёғидан кунига 3 маҳал, 1 ошқошикдан истеъмол қилиш соч толаларининг бақувват бўлишига, бош терисининг озиқланишига, сочларнинг ипакдек майин бўлишига ёрдам беради. Бунинг учун бир-икки ой мобайнида макка ёғидан кунига 3 маҳал, 1 ошқошиқдан, овқатлангандан кейин истеъмол қилиш тавсия этилади.

Маккажўхорининг попуги кўпгина хасталикларга даво ҳисобланади. Жумладан, у сийдик йўлидаги тош касалликлирида малҳамлик қилади, ўт пуфаги хасталикларида

(холцистит, холангит каби), сариқ касалларида, шунингдек қон тўхтатувчи беозор омил сифатида фойдаланилади. Бунинг учун 1 ошқошиқ майдаланган макка попуги ярим чойнак сувда l соат қайнатилади, шарбатидан кунига 4—5 маҳал, 1-2 ошқошиқдан ичилади.

ҚАРАФШ-СЕЛДИР (СЕЛДЕРЕЙ)

Қарафш-селдир ҳар бир хонадонда ишлатиладиган ошкўклардан биридир. Қарафш халқ табобатида асабни тинчлантирувчи, лавшага, яллиғланишга қарши дори, безгак хуружини қайтарувчи, сийдик ҳайдовчи беозор табиат неъмати ҳисобланади.

Қарафшнинг барги ва илдизидан тайёрланган дамлама иштаҳа очувчи, овқатни ҳазм килдирувчи, қабзиятга чек қўювчи, қориннинг дам бўлишига ҳотима берувчи дори сифатида тавсия этилади.

Қарафшнинг мевасидан (уруғи) нафас олиш қийинлашганда ва нафас йўллари касалликларида фойдаланилади. Шунингдек, қарафш меваси астма (нафас қисиши) касаллигида ва ҳиқичоқ тутишида ҳамда қайт қилишга қарши доривор сифатида ишлатилади.

Қарафшнинг дамламаси тери касалликларидан темиратки ва эшакемини даволайди, у билан йпрингли яралар ювилади.

Қарафш илдизмеваларининг дамламаси иштаҳа очади, кўнгил айнишини босади, ҳайзни маромга солади.

Маълумотларга қараганда, қарафш илдизмевалари буйрак касалликларида, тоқ безларининг шамоллашида, эшакем, ниқриз, қўтир, жинсий заифликда фойдалидир. Шунингдек, илдизмева оғриқ қолдирувчи, сийдик ҳайдовчи омил сифатида ҳам тавсия этилади.

Қадимда табиблар қарафш шарбатини сув ёки сирка билан суюлтирилганини қайт қилишни тўхтатувчи восита сифатида ишлатганлар.

Қарафш сийдик ажралишини кўпайтириб, танадаги зарарли моддалар (шлак)нинг чиқиб кетишига омилкорлик қилади.

Қарафш асаби ниҳоятда бўш, тез чарчайдиган кишиларга, бод касаллигига ижобий таъсир кўрсатади.

Қарафш одамнинг умумий тонусини оширади, жисмонан қувват бахш этиб, ақлий меҳнатга иштиёқни орттиради.

Қарафшнинг илдизи ҳамда баргларининг дамламаси истисқо (водянка), қабзият, жигар ва буйрак касалликлари, ниқриз, эшакем (аллергик тошма) ҳамда тери касалликларида (дерматитлар) енгиллик берувчи беозор воситаларга киради.

Юрак-қон томир тизими касалликларида 1 ошқошиқ майдаланган қарафш илдизига I стакан қайноқ сув қу йиб, оғзи яхши ёпиладиган идишда 4 соат дамлаб қўйилади, сўнгра дамлама сузиб олиниб илиқ ҳолда ярим дамланган чойдан компресс сифатида фойдаланилса, қуёш нуридан куйганда, оғриқ азиятига малҳамлик қилади.

ЗИРА

Халқ табобатида зира уруғи меъда-ичак йўли фаолиятини кучайтирувчи, иштаҳа очувчи, қорин дам бўлишига хотима берувчи; шунингдек, сийдик ҳайдовчи омил сифатида тавсия этилади.

Зирали таомлар истеъмол қилинганда семириб кетишга мойиллик камаяди.

Халқ табобатида зиранинг қовуриб янчилган уруғи тоза асалга аралаштирилиб, буйрак ва қовуқдаги тошларни нуратиш, пес хасталигининг авж олмаслиги учун истеъмол қилинади.

Қора зира эса халқ табобатида кенг қўлланилади. Жумладан, зира уруғининг қайнатмасини камқонликда, меъда оғриганда, ичбуруғда, сурункали жигар касалликларида, она сути камлигида, қабзиятда истеъмол қилиш тавсия этилади.

Абу Али иби Сино қора зиранинг мевасини юрак безовталанишини тўхтатувчи, ҳиқичоқ қолдирувчи, ел ва i ижжа ҳайдовчи, овқатни ҳазм бўлишига ёрдам берувчи дори сифатида тавсия этган.

Халқ табобатида қора зира қайнатмаси бачадон касалликларини даволашда қўлланилади, уни кўзга қувват бағишловчи дори сифатида ҳам ишлатилади.

Нрофессор А. Д. Турованинг берган маьлумотларига қараганда, зира иштаҳани очибгина қолмай, меъда атрофидаги нохуш оғриқлардан, силлиқ мушаклар спазмасидан халос қилади, ичак, бачадон, қовуқ, сут безларининг фаолиятини оширади. Уй шароитида қора зирадан дамлама тайёрлаш учун 1 ошқошиқ қора зира 200 г қайноқ сувда 30 дақиқа ёииб қўйилади. Шарбатидан I ошқошиқдан, кунига 3-4 маҳал ичилади.

ДАФНА (ЛАВР ЯПРОҒИ)

Х,ар оир хонадонда дафна (лавр) барглари бўлиши табиий. Абу Али ибн Сино дафнани кўн касалликлар давоси эканлигини қайд этиб ўтади. Жумладан, дафна камқувватликда, фалажда яхши наф беради, шунингдек жигар оғриғи, бош огриғи, қулоқ шанғиллаши, юқори нафас йўлларининг шамоллашида ижобий нагижа кўрсатади.

Дафна барги ва ёғи бош оғриғи ва қулоқ оғриғини қолдиради, қулоқиинг эшитиш қувватини оширади, шанғиллашини йўқотади. Дафнали ёғ фалажланган жойга суртилса, енгиллик беради. Дафнали ёғни тайёрлаш учун унинг қуруқ баргидан 30 г олиб, унга 200 г кунгабоқар ёғи қўшиб «дамлаб» қўйилади. Мазкур дафнали ёғ миозит, артрит ва невралгия каби касалликларда ҳам суртма сифатида фойдаланилади. Тангачали темираткини бартараф қилиш учун дафна баргидан 20 донаси 400 г сувда 10 дақиқа қайнатилади. Қайнатма совутилгач сузиб олинади. Шарбатини бир куннинг ўзида учга бўлиб ичиш ва бу муолажани 5-7 кун давом эттириш тавсия қилинади.

Янчилган дафна кишини аксиртиради, назла ҳайдаб, мияни тозалайди.

Дафна мевасидан ажратиб олинган ёғ гуш (экзема)га малҳам, қўл-оёқ оғриғини қолдирувчи омил сифатида тавсия этилса, меваларидан асабни мустаҳкамловчи восита сифатида фойдаланилади.

Тангачали темиратки хавф солмаслиги учун суюқ-қуюқ таомларга дафна баргларини солиш фойдадан холи бўлмайди.

ҚОРАҚАНТ ВА ҚОРАҒАТ

Қорақант ёки зирк ҳар бир хонадонда ишлатиладиган зираворлардан ҳисобланади. Қорақант асаб касалликларда, (томоқ оғриганда, кўкйўтал) қорағат мевасининг сархили ёки шарбати тоза асалга аралаштириб истеъмол қилинади.

Хафақон дардида қорағат меваларининг сархилидан 100 г.дан истеъмол қилиш фойдали.

Қорағат барги ва унинг ёш новдаларидан тайёрланган қайнатма билан тери сили, ширинча ва диатез касалликларига чалинган болаларни чўмилтирилади. Қорағат баргларидан тайёрланган дамлама ниқриз (подагра) билан оғриган беморлар учун даво ҳисобланади.

Қорағат меваларининг шарбатидан кунига ош қошиғида (2-3 ош қошиғида 3 маҳал) ичилса, шунингдек мевасидан тайёрланган қайнатма ёки елимшакдан (кисель) истеъмол қилинса, ошқозон яраси, ахилия (меъда шираси бўлмаганида), энтерит каби касалликларда фойда қилади.

Қорағат баргидан дамлама-чой тайёрланиб ичилса кандли диабет, бод, ниқриз, лимфа безлари сили; цистит; буйрак-тош касаллиги ва шамоллаш билан боғлиқ касалликларда дардга енгиллик беради.

Қорағат куртаклари билан меваларини мусалласга солиб, дамлаб ичилса, сурги сифатида таъсир кўрсатади, агар шакар сепиб истеъмол қилинса, кишининг кайфияти кўтарилиб, руҳи тетиклашади.

Қорағат гулидан гайёрланган қайнатма жигар касалликлари, бавосил, аёллар касалликлари, буқоқда маълум даражада даволик қилади.

Қорағат юрак-томирлар тизими, меъда-ичак йўли ишини яхшилаб, аъзоларнинг ҳимоя кучини яхшилайди, қилтомирлар ўтказувчанлигини камайтириб, марказий асаб тизимидаги қўзғалиш жараёнларини сусайтиради.

Қон кетишига мойиллиги бор беморларга, шунингдек, атеросклероз, хафақон, юқори нафас йўлларининг яллиғланиши, аллергия, аиемия билан оғриган беморларга қўшимча даво сифатида ҳамда енгил сурги тариқасида қорағатнинг сархил ва қуритилган меваси, мева ва баргларидан тайёрланган қайнатма- дамламалар тавсия этилади.

Изтиробли бош оғриғи ҳамда меъда кислоталилиги камайганда қорағат меваси шарбатидан чорак стакандан, кунига 3 маҳал ичиш тавсия этилади.

Оцените статью
Добавить комментарий

Яндекс.Метрика