Буйрак Ва Сийдик Йўллари Касалликлари Даволаш Ўсимликлар билан

Buyrak Siydik Yo‘llari Kasalliklari Халк табобати

БУЙРАК ВА СИЙДИК ЙЎЛЛАРИ КАСАЛЛИКЛАРИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАР

Буйрак Сийдик Йўллари Касалликлари: Маълумки, буйрак одам ва ҳайвон танасида модда алмашинуви, кимёвий, биокимёвий ва бошқа жараёплар натижасида ҳосил бўладиган кераксиз, айримлари тапа учун зарарли бўлган қолдиқ моддаларни ташқарига чиқарувчи асосий аъзо ҳисобланади. Шунинг билан бир қаторда, буйрак ички муҳитнинг доимийлигини таъминлашда, сув-туз, электролитлар ва бошқаларнинг бир меъёрда бўлишида қатнашади.

Буйрак фаолияти тананинг ҳолатига, қабул қилинган сув миқдорига, юрак-қон томир тизимининг ва бошқа аъзолар физиологик ва патологик ҳолатларига боғлиқ. Айниқса, буйрак, юрак ва жигар айрим касалликларга чалинганда сийдик ажралиши камайиб, танада суюклик ва унинг таркибида турли салбий таъсирларга эга моддалар йиғила бошлайди. Бунда ўзига хос шишлар ва бошқа ўзгаришлар пайдо бўлади.

Бу Қизиқ: Буйрак Тош Ва Сийдик Йўллари Касалликлари Даволаш

Гломерулонефрит буйрак касалликларидан биридир. Бу хасталикда бирламчи сийдик фильтрация йўли билан майда қон томирлардан ҳосил қилинадиган мальиигиев коптокчаларининг аутоаллергик яллиғланишидир. Нефроз касаллиги эса буйрак паренхимасидаги зарур тўқима ҳужайраларининг емирилиши натижасида юз беради. Булардан ташқари, сийдик йўлларида тош пайдо бўлиши ҳам буйрак фаолиятини издаи чиқариши мумкин. Ушбу касалликларда буйракнинг сийдик ажратиш фаолияти бузилиб, танада сув йиғила бошлайди ва шишлар пайдо бўлади. Бундай ўзгаришлар юрак фаолиятининг сурункали етишмовчилигида ҳам бўлиши мумкин. Бунга сабаб юрак ички пардасинипг (эндокард) ревматик яллиғланиши (ревмаэндокардит) бўлиб, у юрак порок хасталигини келтириб чиқаради. Натижада юрак фаолияти секин-аста сусайиб боради, танада қоп айланиши секиилашади. Тана ва тўқималарнинг қоп билан таъминланиши камаяди. Буйрак Сийдик Йўллари Касалликлари Шу жумладан, буйракда ҳам қон айланиши камаяди ва сийдик ажралиши сусаяди. Натижада қон таркибидаги сув тўқималарга ўтиб, шишларни келтириб чиқаради. Булар юрак шишлари дейилади. Бунда, айпиқса, жигар кўпроқ талафот кўриб, у катталашиб, шишиб кетади.

ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

Дарҳақиқат, жуда кўп ўсимлик турлари шифобахш, яъни дори-дармонлик хусусиятига эга. Хўш шундай экан, уларнинг қувват берувчи кучлари нималарга боғлиқ? Гап шундаки, ўсимликлар шундай бир мураккаб органик моддаларни, яъни биологик фаол моддаларни синтез қилади. Инсон у яратган жараёнлар олдида ҳозирча ортда қолмокда.

Жигар Хакида Юкумли Гепатит Жигарнинг Тузилиши Ва Вазифаси

Ўсимликлардаги биологик фаол моддаларнинг сони, миқдори ҳамда сифати, уларнипг шифобахшлик хусусиятларини, яъни дори-дармонлик қобилиятларини белгилашда энг муҳим омил ҳисобланади.

Ўсимлик хом ашёларидан дори-дармоп тайёрлашда доривор аҳамиятга эга бўлган оқсиллар, ёғлар, карбонсувлар, алколоидлар эфир мойлари, сапонинлар, флавоноидлар ва бошқа биологик фаол моддалар муҳим аҳамият касб этади. Бу моддаларнинг айримлари ҳақидаги маълумотларни баён этамиз.

Алколоидлар ўсимликларнинг турли аъзоларида тўпланадиган азот сақловчи ва ишқор хусусиятига эга жуда мураккаб органик бирикмалардан ташкил топган моддалардир. Бу моддалар ўзига хос физиологик таъсирчанлик хусусиятига эга. Алколоидлардан морфин, папаверин, хинин, кофеин, кодеин каби турли хил дори-дармонлар ишлаб чиқаришда хом ашё вазифасини ўтайди.

Флавоноидлар органик моддаларнинг гетероциклик бирикмаларидан ташкил топган бўлиб, ўсимлик аъзоларида асосан сариқ бўёқ (пигмент) ҳолида учрайди, баъзан гликозидлар, глюкоза, рамноза, гапактоза ва бошқа қанд моддалари кўринишида бўлади. Буйрак Сийдик Йўллари Касалликлари Улар спазмолитик (сиқилиш) ва балғам кўчирув (ташлатув)чи таъсирга эга, яллиғланиш ҳамда ўн икки бармоқли ичак жароҳатларини даволашда юқори самара беради . Айрим флавоноидлар — руцин ва кверцетинлар қилтомирларни мустаҳкамлаш ҳамда қон томир деворчаларининг зичлантириш қобилиятига эга бўлади.

Гликозидлар ўсимлик аъзоларида энг кўп тўпланадиган жуда ҳам мураккаб тузилишга эга бўлган моддалардан ташкил топган. Улар намлик ва ферментлар таъсирида иккига парчаланади, яъни қандли гликозид ва қандсиз агликон компонентларга бўлинади.

Гликозидлар инсон танасига таъсир этиш хусусиятига қараб юрак-қон томир тизимига таъсир этувчи, терлатувчи, аччиқ, сапонинли гликозидлар ва антрагликозидларга бўлинади. Юрак-қон томир тизимига таъсир этувчи гликозидлар бошқа моддалардан фарқли ўлароқ ўз таъсирини тўғридан-тўғри юракка ўтказади. Аччиқ ликозидлар эса ошқозон-ичак йўлларининг иш қобилиятини оширади, иштаҳани очади ҳамда овқат ҳазм бўлишини яхшилайди. Улардан тайёрланган дори- дармонлар билан атеросклероз хасталиклари даволанади. Буйрак Сийдик Йўллари Касалликлари Шунингдек, қувватлантирадиган, шамоллашнинг олдини оладиган, гормонал, нейротроп ҳамда гонадотроп таъсир этиш қобилиятига эгадир. Булардан ташқари, бу дори-дармонлар сурги ҳамда сийдик ҳайдовчи восита сифатида ишлатилади.

Сапонинлар ўсимликларнинг барча аъзоларида бўлиб, уларнинг миқдори ҳамда 

сифати ўсимликларнинг ривожланиш даврларига қараб ўзгариб туради. Ўсимлик вегетациясининг охирида илдиз ҳамда туганакларида сапонин миқдори жуда юқори бўлади. Сапонинлар кўпирувчанлик хусусиятига эга бўлиб, гликозидлар гуруҳига киради. Улар гидролизланганда қанд ҳамда сапонинларга парчаланади.

Сапонинлар таъсир кучига эга бўлиб, бурун, лаб ва кўз атрофидаги ҳужайра ҳамда тўқималарни яллиғлантиради. Улар кўзни ёшлантириб, қизартиради, баъзан аллергия беради. Сапонинлар қизил қон таначалари (эритроцит)ларни парчалайди, яъни гемолизлайди.

Сапонинлардан тайёрланган дори-дармонлар табобатда балғам кўчириш, сийдик ҳайдаш мақсадларида ишлатилади.

Эфир мойлари ўсимликларнинг ҳамма аъзоларида тўпланадиган бир қанча моддаларнинг мураккаб бирикмаларида ҳосил бўлган, генетик жиҳатдан ўзаро узвий боғланган, учувчанлик хусусиятига эга бўлган органик моддалар йиғиндисидир. Эфир мойларининг бирикмаларига углеводород, спирт, альдегид, кетон, фенол, лактон, эфир, хинин кислота, азотли бирикмалар ва бошқа бир қанча моддалар киради. Ҳозиргача эфир мойларининг ЮООдан ортиқ бирикмалари аниқланган. Ялпиздан олипган эфир мойининг таркибида 107, ёронгулникида (анжабор, гераньхолмовая) 270 компонент борлиги ҳисобга олинган. Эфир мойлари ялпиз, тоғрайҳон, райҳон, кийикўт, лимонўт, шеролғин, лимонда, шувоқ, эвкалипт, лавр ва бошқа бир қанча ўсимликларнинг асосан баргларида, атиргул, итбурун, маврак, маржонгул, жасминларнинг гулларида, терак, қайин дарахтларининг куртакларида, арпабодиён, зира, қоразира, ёввойи сабзи, аччиқ бодомларнинг уруғ ва данакларида, лимон, мандаринларнинг мева пўстида, андиз, қора андиз, гулсафсарнинг илдизларида гўпланади. Айни пайтда ер юзида учрайдиган ўсимликларнинг 2500 турида эфир мойларининг борлиги аниқланган. Ўзбекистонда эса 650 тур ўснмлик таркибида эфир мойларини сақлаши ҳисобга олинган.

Х,ар йили жаҳон мамкатларида қимматбаҳо хом ашё берадиган 75 тур ўсимликдан 40 минг тонна атрофида эфир мойлари олинади. Илмий табобатда қоразира, арпабодиён, ялпиз, райҳон, цитрус, каби ўсимликлардан олинадиган дори- дармонлар билан турли хасталикларни даволайдилар. Айниқса, улар оғриқнп қолдириш, асаб тизимини тинчлантириш, ошқозон ичак фаолиятини яхшнлашда кенг ишлатилади. Баъзи эфир мойлари асосида тайёрланган дори-

дармонлар балғам ташлатувчи, антисептик бактериоцидлик хусусиятларига эга бўлса, айрим турлари (ялпиз) инсон танасини совутади, тинчлантиради.

Витаминлар мураккаб органик бирикмалардан ҳосил бўлиб, ўсимликларнинг барча аъзоларида сақланади, Витаминлар лотин ҳарфлари ва сонлар билан белгиланади. Улар ташқи муҳит таъсирига жуда чидамсиз бўлиб, тез бузилади, парчаланади ҳамда ўзининг фойдали хусусиятларини йўқотади. Масалан С, Р, В 1, В 2, В 6, Рр, II ва бошқа пантотенат витаминлар қайнаган сувда тез парчаланади ҳамда шифобахшлик хусусиятини йўқотади.

А, К, Д, Е витаминлари қайнаган сувда тез парчаланмайди ёки бузилмайди, аммо ёғларда парчаланади, таъсир қувватини йўқотади.

С, В, А витаминлари кислород таъсирида бузилади, В2 витамини эса таъсирга ч ида мли р о кди р.

Витаминлар инсон тўқималари учун доимий ва зарур бирикмалардан ҳисобланиб, модда алмашинуви жараёнида фаол иштирок этиш билан бир қаторда, инсон танасининг турли касалликлардан ҳимояланиш қобилиятини оширади. Қон томирларининг деворчаларида холестерин тўпланишига йўл қўймайди. Қон таркибини доимий сақлаб туришда муҳим аҳамият касб этади. Инсон вужудида витаминлар етишмаса, турли хил витаминоз касалликлари пайдо бўлади.

Бўёқ моддалар. Ўсимлик аъзолари турли пигментларни, яъни бўёқларни сақлайди. Уларга хлорофилл, флаваноид, антоциан, каротиноид ва бошқалар киради.

Хлорофил яшил бўёқ бўлиб, ўсимлик аъзоларининг яшил қисмларида учрайди. Бу моддалар хлорофилл «А» ҳамда хлорофилл «Б»га бўлинади. Хлорофилл сувда парчаланмайди, аммо ёғда парчаланади.

Антоцианлар бинафша рангдан тортиб, то қизил ранггача бўёқ кўринишини беради. Антоцианлар флавоноидлик гликозидлар ҳисобланади, гидролизланиб, қанд ҳамда агликон-антоцианидга парчаланади. Улар ўз навбатида, керацианин, энин ва ботанинларга бўлинади, Антоцианлар сувда узлуксиз эрийди, қиздирилса ёки қайнатилса тез бузилади, яъни ранги ҳамда хусусиятини йўқотади.

Антоцианлар ўсимликларнинг гули, меваси ҳамда уруғларида кўпроқ бўлади.

Илмий тиббиётда кверцетин ва рутин моддаларидан тайёрланадиган дори-дармонлар кўпроқ қўлланилади. Улар юрак қон-томир, қон кетиш, ошқозон яраси, қон босимини ошиши каби хасталикларга қарши ишлатилади.

Таннид айрим ўсимликларнинг барги, меваси, пўстлоғи, илдизи ҳамда туганакларида тўпланади. Бу модда ўсимлик ҳужайра ширасида эриган ҳолда учрайди. У бошқа моддалар билан бириккан ёки айрим ҳолда бўлади. Ўсимлик тўқималари ўлгандан сўнг ҳужайра деворчаларига шимилади. Таннид тери кўнлаш (чармлаш) саноати учун асосий хом ашё ҳисобланади.

Бу модда илмий тиббиётда ошқозон-ичак касалликларининг олдини олувчи бактерицидли модда тариқасида ишлатилади.

Аччиқ моддалар (азотсиз мураккаб моддалар) терпенли бирикмалардан ташкил топган бўлиб аччиқ таъмга эга. Бу моддалар таъсирида ошқозон шираси кўплаб ишлаб чиқарилади, овқат яхши ҳазм бўла бошлайди, иштаҳа очилади. Айниқса, бу хасталикка чалинган беморлар учун муҳим аҳамият касб этади.

Кумаринлар, айниқса, соябонгулдошларга оидўсимлик аъзоларида тўпланадиган биологик фаол моддалардир. Бу моддалар цисортооксикор кислоталардан ташкил топган, Кумаринларнинг таъсир қуввати турлича бўлиб, тиббиётда энг кўн ишлатиладиганлари фурокумаринларга оиддир. Бу моддалар ультрабинафша нурларга нисбатан тананинг сезувчанлик хусусиятини оширади, қон томирларини кенгайтиради.

Фурокумаринлар тери хасталикларини даволашда қўлланиладиган дори-дармон воситаларини ишлаб чиқаришда асосий хом ашё манбаларидан ҳисобланади.

Органик кислоталар ўсимликнинг ҳужайра ширасида учрайди. Ўсимликнииг барча аъзоларида айниқса, меваларида олма, лимон, вино шовул, чумоли, аскорбин, баъзан хинин ва линолен кислоталари ҳолида бўлади.

Танадаги органик кислоталар модда алмашинувида иштирок этади. Шира ишлаб чиқарадиган безларнинг ишчанлигини оширади. Ўт суюқлиги ва панкреатик ширанинг ажралишига таъсир кўрсатади.

Органик кислоталар бактерицидлик хусусиятига эга. Шу сабабли ҳам турли микробларни қириб ташлайди. Натижада инсон танасига хасталикларни юқтирмасдан яхши таъсир этади.

Органик кислоталар иштаҳани очади, овқат ҳазм бўлишини яхшилайди.

Ферментлар ўсимлик тўқималарида пайдо бўлади. Улар меваларда кўпроқ тўпланади ҳамда модда алмашинуви жараёнида фаол иштирок этади. Ферментлар деярли оқсил моддалардан ҳосил бўлади.

Танада содир бўладиган кимёвий реакциялар ферментлар иштирокида ўтади. Шунингдек, ферментлар маълум моддаларнинг реакцияга киришишини тезлаштиришда катализаторлик ролини ҳам ўтайди.

Ферментларга таъсир кўрсатадиган ҳарорат 40″С дан юқори бўлмаслиги лозим. Агар ҳарорат бу кўрсаткичдан юқори бўлса, ферментлардаги оқсиллар коагуляция ҳолига тушади. Натижада ферментлар катализаторлик хусусиятини йўқотади.

Фитонцидлар ўсимлик аъзоларида тўпланиб, микроорганизмларни қириб юбориш хусусиятига эга бўлган мураккаб тузилишдаги органик моддалардан ҳисобланади. Бу моддаларни ўсимлик антибиотиги ёки фитонцидлари дейилади.

Фитонцидлар алкалоид эфир мойи, антоциан кўринишларида бўлиши мумкин. Ўсимликлардан айрим фитонцидлар тоза ҳолда ажратиб олинган. Масалан, аллицин фитонциди саримсоқдан ажратиб олинган бўлиб, аплин аминокислоталаридан ташкил топган. У бактерицидлик хусусиятига эга. Фитонцидлар бактерияларни қириб ташлайди ёки ўсиши ҳамда кўпайишига имкон бермайди.

Ўсимликлардан олинган фитонцидлар тиббиётда антибиотиклар сифатида ишлатилади. Айниқса, юқумли касалликларни даволашда қўлланилади.

Крахмал полисахаридларга мансуб бўлиб, мураккаб тузилишга эга. У танани тетиклаштиради ҳамда қувватини оширади. Тирик жисмда ундан глюкоза ҳосил бўлади.

Крахмалдан илмий тиббиётда ошқозон-ичак ҳамда тери касалликларини даволашда қўлланиладиган дори-дармоплар тайёрланади. Шунингдек, крахмал саноатда, уй-рўзғор ишларида кенг кўламда ишлатилади.

Полисахаридлар ўсимликларнинг барча аъзоларида, айниқса, мева, туганак, илдиз ҳамда пиёзларида кўп бўлади. Полисахаридлар мураккаб тузилишга эга бўлиб, углеводлар йиғиндисидан ташкил топади. Улар кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган моддалардан бири ҳисобланади.

Азотли моддалар мураккаб бирикмалардан ташкил топган бўлиб, уларнинг асосини оқсилли моддалар ҳосил қилади. Улар, ўз павбатида, аминокислоталар ҳамда амидлардан иборат. Шунингдек, оқсилсиз азотли моддалар ўз таркибида пуклеин кислотаси, аммиак тузлари, нитратлар, баъзи витамин ва гликозидларни сақлайди.

Оқсиллар ўсимликларнинг асосан уруғи ва меваларида кўпроқ тўпланади. Улар тўйимли озиқ-овқат манбаи ҳисобланади. Оқсиллар протеолит ферменти таъсирида аминокислоталарга парчаланади, тапада модда алмашинувини тўғри йўлга қўйишда иштирок этади ҳамда унинг қувватини оширади.

Мой ва мой кислоталари ўсимликларнинг уруғи, меваси ҳамда данакларида мужассамланган бўлиб, мураккаб тузилишга эга. Эфир, глицерин кислоталарининг бир асосли ёғ қаторларидан иборат. Мой ва мойсимон моддалар озиқ-овқат соҳасида ишлатилишидан ташқари, оғир ҳамда енгил машинасозлик саноатининг бошқа тармоқларида ҳам қўлланилади. Илмий тиббиётда эса малҳам дори, крем ва пластир тайёрлашда, баъзан доривор моддаларни эритишда ишлатилади. Кўпинча ўсимлик мойлари қон ҳамда қон томирчалари деворидаги холестерин моддасини эритиш хусусиятига эга.

Шу нарсани қайд этиш лозимки, шифобахш ўсимликлар таркибидаги дори-дармон моддалар турли-туман бўлганлиги сабабли инсон танасининг функционал тизими иш фаолиятига ҳар тарафлама, яъни кўп қиррали таъсир этиш қувватига эгадир.

Шифобахш ўсимликлардан тайёрланган дори-дармонларнинг устунлик томони ҳам шундаки, у инсон танасида учрайдиган бир- икки-уч ва ундан ортиқ касалликларни даволашда фаоллик кўрсатади ҳамда уларни тузатади.

Халқ ўртасида шифобахш ўсимликлар фойдадан холи эмас. Уларнинг инсон танаси учун зарари йўқ, заҳарламайди. Қўшимча хасталикларни келтириб чиқармайди, деган фикрлар мавжуд. Аммо бу фикрлар шифобахш ўсимликлардан мутахассислар ёрдамида тўғри ва оқилона фойдаланилса, бир ўсимликни иккинчи ўсимлик тури билан алмаштириб юборилмаса, ўсимликларни бир-бирига ҳамда инсои танасига тўғри келишини ҳисобга олинса, ўсимликлар ривожланишининг аниқ даврларига, аниқ микдор ҳамда аниқ йиғмаларга, шунингдек, истеъмол этиш усулларига тўла риоя қилингандагина тўғри бўлади ва улардан фойдаланиш юқори самара беради. Акс ҳолда, кўнгилсиз воқеаларни юзага келтиради, натижаси яхши бўлмайди. Демак, шифобахш ўсимликлардан дори-дармон ўрнида фойдаланилганида, фақатгина юқори тажрибали, ихтисослашган мутахассис шифокорларнинг маслаҳати ҳамда кўрсатмаларига амал қилиниши шарт.

Шифокор ҳозирги замон фитотерапия қонун-қоидаларини,     талабларини, 

услубларини, уларнинг классификациясини бошқа терапик хасталик белгиларини солиштира билиши, уларни бир-бирига мос келишини аниқ билиш усуллари билан қуролланган бўлиши лозим.

Фитотерапия билаи шуғулланган мутахассис шифокорлар, албатта, доришунос ҳамда шифобахш гиёҳларнинг хусусиятларини яхши биладиган ботаник-биолог, олий маълумотли доришунос мутахассислар билан ҳамкорликда даволаш ишларини олиб боришлари керак.

СЕБАРГА — КЛЕВЕР

Себарга кўп йиллик ўсимлик бўлиб, бўйи 25 — 50 см.гача етади. Пояси ингичка, кўтарилувчи, сертук. Барги уч пластинкали мураккаб бўлиб, банди билан пояда кетма-кет ўрнашган. Пастдаги баргчалари тухумсимон, майда тишсимон қиррали, юқори томонидагилар чўзиқроқ, текис қиррали бўлади. Гуллари пушти ёки қизил рангли бўлиб, бошчага тўплангаи. Меваси — бир уруғли, эллипссимон ёки тухумсимон дуккак.

Апрель-сентябрь ойларида гуллайди, меваси июнь-октябрь ойларида пишади. Ўсимлик гуллаганда гул тўплами ва ноянинг ғовори қисмидаги барглар йиғилади ва соя ерд.! қуритилади. Себарга ўсимлиги таркибида витамин С, каротин, эфир мойи, гликозидлар, смолалар, сапопинлар, флавоноидлар, салицил, кумар кислоталари ва бошқа бирикмалар бор.

Абу Лли ибн Сино қуритилмаган ўсимлик ширасидан яраларга ва кўзга оқ тушганда қўллаган х,амда ўсимликнинт ер устки қисмидан тайёрлангап қайнатмани сийдик йўли касаллигида сийдик қайдовчи дори сифатида фойдаланган.

Халқ табобатида ўсимлик гулидан тайёрланган қайнатма ёки дамлама балғам кўчирувчи, сийдик ҳайдовчи ва антисептик дори сифатида қамда яра ва куйган терини, хавфли шишларни даволашда ишлатилади. Буйрак Сийдик Йўллари Касалликлари Қуритилмаган баргни майдалаб, яра ва шишган жойга қўйиб боғланади. Булардан ташқари ўсимликнинг ер устки қисмидан тайёрланган қайиатма безгак, меъда ва шамоллаш касалликларини даволашда қўлланилади. Барг шираси ширинчага даво қилинади.

Ўсимликнипг гулидан қайнатма тайёрлаш учун оғзи ёпиладиган идишга бир стакан сув қуйилади-да, қуритилган ва майдаланган гулдан ’20 г солиб, бир оз қайнатилади ва бир соат қўйиб қуйилади. Сўнгра докада сузилади. Қайнатмадан ҳар 2-4 соатда бир ош қошиқдан ичилади.

Себарга гулидан дамлама тайёрлаш учун ндишга бир стакан қайнаб турган сув қўйилади ва устига қуритилган ва майдаланган гулдан 3 чой қошиқ солиб, бир соат дамлаб қўйилади. Сўнгра докада сузилади. Кунига 2-3 маҳал, 2 ош қошиқдан ичилади.

Кейинги вақтларда себарга ўсимлигининг кучли сийдик ҳайдовчи таъсирга эга эканлиги тажрибада аниқланган. Шунинг учун ҳам уни илмий тиббиётда сийдик ҳайдовчи дори сифатида ишлатиш гавсия этилган.

ТАРВУЗ — АРБУЗ

Халқ табобатида тарвуздан сийдик ҳайдайдиган, иссиқ туширадиган ва чанқоқни қолдирадиган кучли восита тариқасида фойдаланилади. Таркибида фруктоза бўлганлиги учун қандли диабет касаллигида буюрилади, чунки диабет билан оғриган беморлар фруктозани яхши кўтаради.

Таркибида анчагина клетчатка бўлганидан тарвуз ичаклар ҳаракатини қўзғатади, овқат ҳазмини яхшилайди, ортиқча миқдордаги холестериннинг танадан чиқиб кетишига ёрдам беради. Буйрак Сийдик Йўллари Касалликлари Анемия, жигар, ўт пуфаги касалликлари, жумладан, ўт-тош ва сийдик-тош касалликларида буйрак ва сийдик чиқариш йўллари касалликларида шифо учун парҳезга тарвуз буюрилади.

Халқ табобатида тарвуз уруғлари иссиқни туширадиган дори тариқасида ишлатилади. Ўрта Осиё ва Х.ИНДИСТОН халқ табобатида илдизлари ўт ҳайдайдиган сурги дори тариқасида истисқо, буйрак ва сийдик йўллари касалликларида сийдик ҳайдайдиган восита тариқасида ревматизм, невралгияларда, шунингдек, илон ва чаёнлар чаққан пайтларда оғриқ, қолдирадиган, заҳар кучини кесадиган восита тариқасида ишлатилади. Чипқон чиққан жойларга янги барглари қўйилади, гулларидан эса хавфли ўсмаларни давлашда фойдаланилади. Кўпгина мамлакатлар (Греция, Туркия, Ҳиндистон)нинг халқ табобатида, жумладан, Туркманистонда яхши етилган тарвуз қоқисидан кучли сурги сифатида фойдаланилган.

ТУТ — ТУТ, ШЕЛКОВИЦА

Табобатда шотутнинг мевасидан фойдаланилади. Тут меваси тўлиқ пишганда қоқиб олинади ва очиқ ҳавода — қуёшда қуритилади ёки қуритмай қўлланилади. Қуриган мевалар тоза, қуруқ, соя ва ҳаво кириб-чиқиб турадиган жойда халталарда сақланади.

Шотут меваси таркибида кўп миқдорда қандлар, олма, лимон ва бошқа кислоталар, антоцианлар, пектин ва бошқа моддалар бўлади. Тут мевасининг асосий таъсир қилувчи биологик фаол моддалари кислоталар ва флавоноидлар (антоцианлар) ҳисобланади.

Табобатда турли тутлар мевасидан овқатнинг ҳазм бўлишини ва қон ишлаб чиқаришини яхшилайдиган восита сифатида фойдаланилади. Мевалари ўткир ва сурункали жигар касалликларида (гепатитда), холециститда, сурункали гастритда, ошқозон, 12 бармоқ ичак яра касаллигида, энтероколитларда (ичак яллиғланишида) берилади. Қарияларда кузатиладиган ич қотишида, бавосил касаллигида ҳар куни овқатдан олдин тут мевасини истеъмол қилиш буюрилади.

Шотутнинг меваси ёки уидан тайёрланган мураббоси, шарбати халқ табобатида гипертония, қандли диабет касаллигини даволашда кенг ишлатилади. Шу мақсадда тутларнинг, шу жумладан, шотутнинг барги ва пўстлоғидан тайёрланган дамламалар ҳам қўлланилади. Пўстлоғидан тайёрлангаи қайнатма эса стоматологияда (стоматит) ва томоқ касалликларпда (ангина, фарингит) оғиз ва томоқии чайиш учун тавсия этилади. Тут баргидан тайёрланган бўтқа тери касалликларида (турли яралар, дерматит, қўтир, эшакем) жароҳатланган жойларга суртилади.

Тиббиётда юрак хасталикларини (юрак пороки, миокардодистрофия) даволаш учун кунига 200-300 г тут мевасини овқатдан кейин истеъмол қилиш ижобий натижалар беради. Буйрак Сийдик Йўллари Касалликлари

Хитой тиббиётида тут дарахтининг пўстлоғи қандли диабетга қарши ишлатиладиган йиғмалар таркибига киради.

ЧИЛОНЖИЙДА — УНАБИ

Оддий чилонжийданинг тиббиётда баргидан фойдаланилади. Табобатда унинг барги ва меваларм қўлланилади. Меваси пишганда ўсимликнинг барги ва мевасн йиғилади, барги соя ерда, меваси очиқ ҳавода — қуёшда қуритилади. Қуриган мақсулотлар қоғоз ёки ип қоп ва халталарда қуруқ, салқин, тоза ва х,аво кириб-чиқиб турадиган жойларда сакланади.

Чилонжийда барги ва мевасида 3,7-2,3 % флавоноидлар (рутин ва бошқалар), 102,7-597 мг % С витамини, 11,17-2,77 мг % гача каротин, сапонинлар, кислоталар, 28 % гача қандлар, 27,80 % гача пектин, 8,84 % пшллиқ, 8,10% ошловчи ва бошқа моддалар бўлади.

Чилонжийда барги ва меваларининг асосий таъсир қилувчи биологик фаол бирикмалари улар таркибидаги флавоноидлар, сапонин ва шпллиқ моддалар ҳисобланади.

Халқ табобатида петрушка буйрак ва юрак хасталикларида, сийдик ҳайдовчи дори сифатида ишлатилиб келинади.

Буйрак Сийдик Йўллари Касалликлари Илдизи ва меваси устида олиб борилган доришунослик тадқиқотлари натижасида уларнинг эфир мойлари ҳисобига диуретик (сийдик ҳайдовчи) таъсири анча юқори эканлиги ва юрак фаолиятига юрак гликозидлари (марваридгул, суғурўт, ангишвонагул ўсимликлари) сингари, лекин кучсизроқ таъсир этиши аниқланган. Шу сабабдан петрушка сийдик ажралишининг камайиши билан кечадиган касалликларда (юрак пороки, нефрит, жигар касалликлари — шишларда) ёки тана тўқималарида суп йигилиши билан давом этадиган касалликларда кенг миқёсда қўлланилади. Лекин буйрак ва сийдик қопининг ўткир яллиғлаиишида (ўткир нефрит, ўткир цистит) ва ҳомиладорлик даврида тавсия этилмайди. Дамламаси майдаланган илдизпоясидан (2 ошқошиқ) 2 стакан қайнаб турган сувга солинади ва 2 ошқошиқдан кунига 4 марта ичилади.

РЎЯН — МАРЕНА

Тиббиётда рўян турларининг илдизпояси ва илдизидан фойдаланилади. Илдизпоя ва илдизлари кузда ёки баҳорда ковлаб олинади, поя қолдиқлари қирқиб ташланади, ювилади, кейин очиқ ҳавода — қуёшда ёки қуритгичда 45-50°С ҳароратда қуритилади. Қуригаи маҳсулот қоғоз ёки ип қоп ва халталарда қуруқ, салқин, тоза ва ҳаво алмашиниб турадиган жойларда сақланади.

Ўсимликнинг илдизи ва илдизпояси таркибида турли биологик фаол моддалар (антрахинионлар, уларнинг ҳосилалари ва бошқалар) сақланади. Улар таъсирида ўсимлик Гален дори-дармон воситалари (қуруқ экстракти таблетка ҳолида) буйрак ва сийдик қопида жойлашган тошларни (айниқса, фосфат тузлари, кальций ва магний оксалатларини) юмшатади ва уларнинг сийдик билан чиқиб кети шини таъми11лайди.

Шу билан бир қаторда, рўян илдизпоясининг дори-дармон воситалари спазмалитик (сийдик йўллари деворидаги силлиқ мускулларнинг бўшашиши) таъсир этади. Бу х,ам тошларнинг ушланиб қолишига йўл қўймайди ва уларнинг чиқиб кетишини осонлаштиради.

Шунга асосан рўян дори-дармон воситалари буйрак ва сийдик йўли тош касалликларида тавсия этилади.

Ўсимликнинг қуруқ экстракти таблетка кўринишида (0,25 г) ишлаб чиқарилади. Кунига 3 марта ярим стакан илиқ сув билан 2-3 таблеткадан ичилади. Бундан ташқари «Марслип» мажмуа таблеткаси таркибига ҳам киради.

Буйрак Сийдик Йўллари Касалликлари Цистенал мажмуи дори-дармон воситаси таркибида рўян илдизидан тайёрланган настойка ва бошқа моддалар бўлади. Дори- дармон воситаси 3-4 томчидан қандга томизиб, овқатдан 30 дақиқа олдин қабул қилинади.

Рўян сийдик йўлидаги тош ҳосил бўлиш касаллигида и шлатиладиган йиғмалар таркибига киради.

САБЗИ — МОРКОВЬ

Тиббиётда ёввойи сабзининг мевасидан, экма сабзининг эса илдизмевасидан фойдаланилади. Сабзи меваси ўсимлик гуллаб (иккинчи йили), мевалари етила бошлаганда ўриб олинади, боғ- боғ қилиб боғлаб, хирмонда бир-бирига суяб, ғарам қилиб қўйнлади. Мевалар бутунлай етилиб, пишган ва қуригандан сўнг ўсимлик янчилади, шамол машинада совуриб эланади. Тозаланган мевалар дориворлар тайёрлаш учун фармацевтика заводларига жўнатилади.

Экма сабзининг илдизмеваси — сабзиси етилганда ковлаб олинади, ювилади, сабзи шираси ва бошқа доривор воситалар тайёрлаш учун қуритилмай заводларга юборилади.

Сабзи мевасининг асосий таъсир қилувчи биологик фаол бирикмалари унинг таркибидаги эфир мойи, кумаринлар ва флавоноидлар мажмуи ҳисобланса, илдизмевасиники — витаминлар (биринчи галда каротин) мажмуи ҳисобланади.

Сабзининг уруғи турли моддаларга (эфир мойи, флавоноидлар, каротин ва бошқа моддалар) бой. Сабзининг даволиги ва ишлатилиши, асосан, илдизмева таркибидаги каротин (провитамин А), В витамин гуруҳи ва аскарбип кислотага боғлиқ бўлиб, ушбу витаминлар етишмовчилигида кенг миқёсда ишлатилади. Шунинг билан бирга ўт ҳайдайдиган ва диуретик таъсири борлиги ҳам аниқланган. Сабзи хом шаклида буйрак-тош касаллигида ҳам берилиши мумкин. Чунки тошларни ва қумларни сийдик ёрдамида ювиб, уларнинг чиқнб кетишини таъминлаши мумкин. Лекин сабзи илдизмевасининг шираси, асосан, А витамини етишмаслигида, жиғилдон қайнашида кўпроқ ишлатилади.

САМИНЧЎП — ГРЫЖНИК

Тиббиётда туксиз саминчўпнинг ер устки қисмидан фойдаланилади. Ўсимлик гуллаган нақтда ер устки қисми (ўти) ўриб ёки юлиб олинади ва соя ерда қуритилади. Қуритилган маҳсулот қоғоз ёки ип қоп ва халталарда қуруқ, тоза, салқин ва ҳаво алмашиниб турадиган жойларда сақланади.

Саминчўпнинг асосий таъсир қилувчи биологик фаол бирикмалари унинг таркибида сақланадиган сапонинлар, флавоноидлар ва шиллиқ моддалар ҳисобланади.

Халқ табобатида ўсимлик ўгидан тайёрлангап дамлама сийдик ҳайдовчи дори сифатида сийдик қопининг ўткир яллиғланишида, тухум қопига сув йиғилишида, буриштирувчи сифатида захм, ўпка ва бошқа касалликларда қўлланилади. Марказий Осиё табобатида юқоридагилардан ташқари буйрак яллиғланишида, сариқ касаллигида ҳам қўлланилади.

Саминчўп спазмолитик (спазмларга қарши) ва сийдик ҳайдайдиган таъсир кўрсатади. Сийдик қопининг яллиғланишида (ўткир цистит) ва сийдик йўлларида ҳосил бўладигап тош касаллигида самарали таъсир этади. Буйрак Сийдик Йўллари Касалликлари Шу сабабдан, саминчўп дамламаси (1:20) тиббиётда буйрак ва сийдик қони тош касаллигида, буйрак санчиғида тошни ва қумни ҳайдаш мақсадида берилади.

Сапонинлар, ошловчи ва бошқа моддалар ҳамда кўп микдорда калий тузлари бор. Ўсимлик баргидан тайёрланган дори- дармонлар (дамлама) сийдик ҳайдаш хоссасига эга. Унинг таъсирида сийдик билан хлоридларнинг, мочевина ва сийдик кислотасининг чиқиши кузатилади. Бундан ташқари, дамлама таъсирида силлиқ мушаклар бўшашади. Шу сабабдан, ўсимликдан тайёрланган дамлама буйракнинг шишлар билан кечадиган сурункали касалликларида (сурункали нефрит, нефроз ва бошқалар) сийдик йўллари яллиғланишида (цистит, уретрит) ва бошқа касалликларда қўлланилади.

Дамлама тайёрлаш учун 7-10 г (2-3 ошқошиқ) ўсимлик баргидан олиб, 200 мл қайнаб турган сувга солинади ва 15 дақиқа дамлаб қўйилади, совутилади, докадан ўтказилади ва юқорида кўрсатилган касалликларда кунига 2-3 марта ярим ёки чорак стакандан ичилади.

БЎТАКЎЗ — ВАСИЛЁК

Тиббиётда кўк бўтакўзнинг гулидан фойдаланилади. Ўсимлик гуллаганда тўпгули саватчалари юлиб олинади, сўнгра унинг четидаги варонкасимон ва қисман ўртадаги (40 % гача) найчасимон гуллари қўл билан териб олинади ва сояда қуритилади. Қуритилган маҳсулот қоғоз ёки ип халталарда ёки яшикларда қуруқ, тоза, салқин ва ҳаво алмашиниб турадиган жойларда сақланади.

Бўтакўз гулларининг асосий таъсир қилувчи биологик фаол бирикмалари уларнинг таркибидаги антоцианлар, флавоноидлар ва гликозидлар жамланмаси ҳисобланади.

Ўсимликнинг Гален дори-дармон воситаси (дамлама) сийдикни ҳайдайдиган таъсир кўрсатади. Ушбу таъсир ўсимлик гулларидаги антоцианларга боғлиқ. Бундан ташқари, уларда яллиғланишга ва микробларга қарши таъсир ҳам мавжуд. Шунга асосан, ўсимлик дори- дармон воситаси буйракнинг ва сийдик йўлларининг сурункали касалликларида (яллиғланишда), юрак иа буйрак фаолияти билан боғлиқ шишларда, сийдик йўли тош касаллигида ишлатилади.

Ўсимликнинг гулларидан тайёрланган дамлама (бирошқошиқ қуритилган гули 200 мл қайнаб турган сувда дамланади) илиқ ҳолда кунига 3 марта, 1 ошқошиқдан ичилади.

ПЕТРУШКА — ПЕТРУШКА

Тиббиётда петрушканинг мевасидан фойдаланилади. Поянинг пастки қисмидаги тўпгуллари-соябонидаги мевалари пиша ва қорая бошлаганида ўсимлик ўрилади, боғ-боғ қилиб боғлаб, бир-бирига суяб хирмонда қолдирилади. Мевалари тўлиқ етилганда ва қуриганда ўсимлик янчилади, шамол машинада совуриб, мевалари тозалаб олинади. Тозаланган мевалар қоғоз ёки ип қоп халталарда ёки яшикларда (қутиларда) қуруқ, соя, қаво алмашиниб турадиган жойларда сақланади.

Петрушка мевасининг асосий таъсир қилувчи биологик фаол моддалари унинг таркибидаги эфир мойи (асосий қисми апиол) ва флавоноидлар ҳисобланади.

Петрушканинг барглари ва илдизи табобатди истеъмол қилинади. Уларда эфир мойлари, флавоноидлар, гликозидлар бўлгани сабабли кўпгина шифобахш хусусиятга эга.

Жигар хавфли ўсмалари (саратон)да жигарга келаётган дарбоза венанинг қисилиб қолиши оқибатида шу венага тааллуқли қон томирларда қон димланиб қолади. Буйрак Сийдик Йўллари Касалликлари Шу сабабли қон таркибидаги сув, асосан, қорин веналаридан қорин бўшлиғида йиғилади (асцит) натижада қорин катталашиб кетади ва бошқа ўзгаришлар юз беради.

Демак, пешоб ажралишининг камайиши юқорида баён этилган, асосан, буйрак, юрак ва жигар касалликларида кузатилади. Шундай ҳолларда буйрак фаолиятини тиклаш мақсадида сийдик ҳайдайдиган дори воситалари тавсия этилади.

Доривор ўсимлик дори-дармон воситаларининг диуретик таъсири кучсизроқ бўлса ҳам буйрак шишларида уларни узоқ муддат истеъмол қилиш мумкин. Чунки улар апча юмшоқ ва шикаст етказмайдпган таъсир кўрсатади. Шунипг учун ҳам ушбу дори- дармон воситалари, асосан, буйрак, юрак ва жигарнинг сурункали хасталиги билан боғлиқ шишларда тавсия этилади.

БОДРИНГ — ОГУРЕЦ

Табобат (қисман тиббиёт)да бодрингнинг пишган мевасидан фойдаланилади. Бодринг тўлиқ пишганда (сарғайиб турланганда) меваси

 

узилади ва ичидан уруғи олиниб, қуритилади. Қуритилган уруғлари қоғоз ёки ип пакетча ва халтачаларда қуруқ, тоза, салқин ва ҳаво алмашиниб турадиган жойларда сақланади.

Бодринг меваси таркибида 97 % гача сув бўлади. Шунингдек, унинг таркибида қандлар, кислоталар, витаминлар (С, Вр В2, ВЗ, РР ва Е, каротин, биотин, фолат ва пантотен кислоталар) ва бошқа моддалар бор. Витаминларнинг микдори жуда кам. Бодрингнинг энг муҳим бирикмалари унинг таркибидаги калий, кальций, натрий, магний, фосфор, йод, темир каби минерал моддалардир.

Табобатда бодрингнинг меваси қўлланилади. Унинг таркибида кўп миқдорда сув, дағал тўқима ва бошқа моддалар бор. Турли таомлар билан бирга ва ўзи соф ҳолда ҳамда зираворланган ҳолда истеъмол қилинади. У иштаҳани очади, ошқозон-ичак секрециясини оширади ва ҳаракатини осонлаштиради, овқат ҳазм бўлишини яхшилайди, овқат таркибидаги оқсил, ёғлар, минерал моддаларнинг сўрилишини таъминлайди, қисман енгил ични суради. Таркибидаги калий ҳисобига сийдик ажралишини оширади, юрак фаолиятига ижобий таъсир этади.

Бодринг ва унинг уруғи иштаҳани очиш, овқатнинг ҳазм бўлишини яхшилаш, спастик колитларда ични юмшатиш билан бирга, буйрак ва сийдик йўллари касалликларида (пиэлит, пиэлонефрит, тош касаллигида) тавсия этилади.

ЧОЙ — ЧАЙ

Чой баргидаги алкалоидлар (кофеин, теобромин, теофиллин) ўсимликнинг биологик фаоллигини таъминлайди. Чунончи, кофеин таъсирида марказий асаб тизимининг фаолияти жонланади. Натижада бардамлик, ақлий ва жисмоний иш қобилияти яхшиланади, уйқу қочади, тетиклик ва бошқалар кузатилади. Булардан ташқари, нафас ва қон ҳаракати, адашган асаб тизимлари ҳам қисман жонланади, юрак фаолияти тезлашади, юрак қон томирлари кенгайиб, юракнинг қон билан таъминланиши ошади. Буйрак Сийдик Йўллари Касалликлари Шунга ўхшаш буйрак ва бош мия қон томирлари ҳам кенгаяди. Шу сабабдан сийдик ажраши кўпаяди ва мия тўқимасининг қон билан таъминоти яхшиланади. Периферик қон томирлар тонуси эса қисман ошади. Кофеин таъсирида яна ошқозон ширасининг ажраши кучаяди, иштаҳа яхшиланади.

Ўсимлик баргидаги теофиллин ва теобромин алкалоидларининг марказий асаб тизимига таъсири деярли билинмайди. Лекин уларнинг юрак ва буйрак қон томирларига ҳамда нафас йўллари силлиқ мушакларини бўшаштиришга таъсири яхши намоён бўлади.

Шуларга кўра турли халқлар орасида қадимдан чойни кепг миқёсда ишлатилиши бежиз эмас. Чунки чой ичимлиги кўп томоилама фойдалидир. У умумий қувватни оширувчи, бардамлик берувчи, чарчоқни йўқотувчи, иситма туширувчи, сийдик ҳайдовчи, овқатни ҳазм қилувчи ичимлик сифатида табобатда кўп ишлатилади.

Тиббиётда ҳам чойни ақлий ва жисмоний чарчоқда, умумий қувватсизликда, буйрак ва юрак шишларида, юрак фаолиятининг заифлашишида, нафас қисиш касаллигида, бош оғриғида, қон босими пасайишида ва бошқа бир қатор хасталикларда ва ҳолатларда истеъмол қилиш тавсия этилади. Кофеининг тоза дори-дармон воситаси ҳам ушбу касалликларда берилади.

Қуюқ қилиб дамланган чой уйқу қочириш хусусиятига эга. Шунингдек, қон босими юқори бўлган, меъда яраси бор ва асаб касаллиги билан оғригап кишилар қуюқ дамланган чой ичмасликлари керак.

Қуюқ дамланган кўк чой ошқозон-ичак йўлида қон қуюлишига даволиги бор. Шунингдек мияга қон қуюлишидан маълум даражада муҳофаза қилади, бошпи қуёш тафтидан қизиб кетишдан сақлайди, қовуқ, буйрак ва жигарда тош пайдо бўлишига йўл қўймайди.

Оцените статью
Добавить комментарий

Яндекс.Метрика