Буйрак Тош Ва Сийдик Йўллари Касалликлари Даволаш

Буйрак тош Сийдик Йўллари 2022 йил Без рубрики

Буйрак Ва Сийдик Йўллари Касалликлари

Буйрак тош Сийдик Йўллари: Тана фаолиятини бошқаришда буйракнинг аҳамияти жуда катта. Буйрак жисмдан парчаланиш маҳсулотларини, ортиқча сув, тузларни, баъзи дориларни чиқариб ташлайди. Шундай қилиб, бу аъзо сув-туз алмашинувида, кислота-асос мувозанатини бошқаришда, осморегуляцияда фаол иштирок этади ва ички муҳит барқарорлигини таъминлайди. Эндокрин фаолияти ренин, эритропоэтин, урокиназа моддаларини ишлаб чиқаришда намоён бўлади. Буйракнинг оқсил, ёғ, углевод, минерал тузлар алмашинувида фаол иштирок этиши аниқланган. Янги туғилган болаларнинг буйрагида она сутининг оқсиллари парчаланади. Буйрак, сийдик найлари, сийдик пуфаги, сийдик чиқарув канали, сийдик ажратиш тизимига киради. Буйрак — ажратиш тизимининг асосий аъзоси ҳисобланади.

Бу Қизиқ: Кон Босими Белгилари ва Юкори Кон Босимини Даволаш

Буйрак умуртқа поғонаси бел қисмининг икки тарафида жойлашган. Шакли ловиясимон бўлиб, ботиқ юзасида чуқурчаси бор, у ерда томир ва асаблар жойлашади. Буйрак усти юпқа бириктирувчи тўқимадан иборат пўстлоқ билаи ўралгаи. Буйрак 10-12 см катталиқда бўлиб, оғирлиги 150-170 граммни ташкил этади. Буйрак узунасига кесиб кўрилгаида, унда икки соҳа — пўстлоқ ва мағиздан иборат бўлаклар кўринади. Пўстлоқ ва мағиз моддаларнинг чегараси нотекис бўлиб, бир-бирига ботиб кирган. Пўстлоқ модда мағиз моддага Бертини устунчалари сифатида ботиб кирса, мағиз модда пўстлоқ моддага Феррейн нурлари сифатида ботиб киради.

Буйракнинг тузилма — фаолият бирлиги — нефрондир. Х,ар бир буйракда I млн.гача нефрон бўлади. Нефрон ва йиғувчи найлар орасида бириктирувчи тўқима бўлиб, уларда қон томирлар, асаб тизимлар, простогландин ишловчи интерстициал ҳужайралар ётади.

Арокнинг Зарари Ва Унинг Инсон Танасига Таъсири Хакида

Нефронларнипг пўстлоқ ва мағиз моддада жойлашишига қараб, 3 хил тури фарқланади:

  1. Суперфициал нефронлар.
  2. Интракортикал нефронлар.
  3. Юкстамедулляр нефронлар.

Дастлабки 2 хил нефронлар 80-85 фоизини ташкил этади ва уларнинг буйрак гипертензиясида аҳамияти каттадир. Қолган қисми юкстамедулляр нефронларга тўғри келади. 11ефронларнинг қуйидаги бўлимлари ажратилади: 1) буйрак таначаси; 2) нефроннинг проксимал бўлими; 3) нефроннинг ингичка бўлими; 4) нефроннинг дистал бўлими. Бир неча нефроннинг дистал бўлимлари ўзаро бирикиб, битта йиғув найчасига очилади.

Буйрак таначаси томирлар ичидап ва устидап ўраб турувчи капсуладан иборат. Капсуланинг висцерал ва париетал варақлари фарқланади.Буйрак тош Сийдик Йўллари  Буйрак таначасида буйракпиш эндокрин аппарати — юкстагломеруляр аннарат (lOI’A) жойлашган. ЮГА нефронларда бўлмайди. 

Томирлар чигали қилтомирпинг эндотелийси, базал мембранаси ва подоцитлар — буйрак капсуласининг висцерал варағи ҳужайралари билан бирга 3 қаватдан иборат фильтрацион тўсиқни ҳосил қилади. Бу тўсиқ орқали капсула бўшлиғига қон плазмасининг таркибий қисмлари фильтрланиб ўтиб, бирламчи сийдикни ташкил этади. Бу тўсиқ қониинг шаклли элементларини, молекуляр массаси катта бўлган оқсилларни, иммун таначаларии, фибриноген ва бошқаларни ўтказмайди. Буйрак касалликларида бу тўсиқдан шаклли элемептлар ва йирик оқсиллар ўтади, натижада протеинурия кузатилади.

Проксимал бўлим ҳужайралари цилиндрсимон шаклли бўлиб, бирламчи сийдикнинг қарийб 80% қайта сўрилишиии таъминлайди. Айниқса, оқсил ва қанд тамомила сўрилади. Ҳужайралари протеолитик ферментларни сақловчи лизосомаларга бой бўлади. Бирламчи сийдикнинг қолган қисми нефроннинг ингичка (ҳужайралар шакли ясси бўлади) ва дистал бўлимида (ҳужайралар шакли кубсимон бўлади) сўрилиб, иккиламчи сийдик ҳосил бўлади.

Буйракнинг эндокрин фаолиятини бажарувчи ҳужайраларда ренин, эритропоэтин, простогландин ишланади. Ренин ва эритропоэтин, ЮГА таркибидаги ҳужайраларда ишланади. Простогландинлар буйракнинг мағиз моддасидаги интерстициал ҳужайраларда ишлаб чиқарилади. Замонавий назарияга кўра, асосан сийдик ҳосил бўлишида қуйидаги жараёнлар аҳамиятлидир: 1) фильтрация; 2) секреция; 3) реабсорбция. Бир кеча-кундузда одам буйрагида 1000 мл дан 2000 мл га яқин бирламчи сийдик ҳосил бўлади.

Нефрон найларида бирламчи сийдик ўзгаришга учраб, иккиламчи сийдикка айланади. Нефрон найларига қайтадан кўп миқдорда сув, оқсил, глюкоза, туз ионлари сўрилади. Шундай қилиб, буйракда сийдик ҳосил бўлиши икки босқичда кечади. Биринчи босқичда буйрак таначаларида сийдик ультрафильтрацияси рўй беради. Иккинчисида нефрон каналлари ва йиғув найларида резорбция ва секреция кузатилади. Соғлом одам кунига 1,5 литргача сийдик ажратади. Буйрак тош Сийдик Йўллари Сийдикнинг ранги оч сариқ, тиниқ бўлади. Сийдик реакцияси кучсиз кислотали ёки нейтрал бўлиб, меъёрида рН 4,5 — 8,0 бўлади. Сийдикнинг нисбий солиштирма оғирлиги қарийб 1020-1026 оралиғида бўлиб, ейилган овқат, ичилган суюқлик миқдорига боғлиқдир. Иккиламчи сийдик таркибида асосан азот маҳсулотлари парчаланишидан ҳосил бўлган мочевина, сийдик кислота, пурин асослари, креатинин, индикан ва бошқалар аникланади.

БУЙРАК ВА СИЙДИК ЧИҚАРИШ ТИЗИМИ КАСАЛЛИКЛАРИНИНГ АСОСИЙ КЛИНИК БЕЛГИЛАРИ

Буйрак ва сийдик ажратиш тизимининг ўзига хос клиник белгилари: шиш, сийдик ажралишининг ўзгариши (диурез), сийдик ранги ва таркибининг ўзгариши, артериал босимнпнг кўтарилиши, бел соҳасида оғриқлар ва иситма ҳисобланади.

БУЙРАК - ТОШ КАСАЛЛИГИ

Шиш буйрак касалликларида ҳар хил бўлади (жойлашиши, тарқалиш даражаси ва давомийлигига қараб). Кўпинча, асосан эрталаб юзда (қовоқ соҳасида) апиқланади. Янаям кўринган шиш синдромида шиш оёкларда ҳам аниқланади (болдир соҳасида). Айрим ҳолатларда шиш каттароқ ҳамда бутун тери ости ёғ клетчаткасида (анасарка), кўкрак қафасида (гидроторакс), қорин бўшлиғида (асцит) бўлиши мумкин. Буйрак тош Сийдик Йўллари

Сийдик ажралиши (диурез)нинг ўзгариши буйрак ва сийдик ажратиш тизими касаллitклари н и нг ас ос ий белгиларида нди р.

Шиш одатда сийдик ажралишининг камайиши — олигоурия (диурез 500 мл/суткасига) билан бирга қайд этилади. Сийдик ажралишининг тўсатдан сезиларли камайишига (200 мл/суткадаи кам) табиий аиурия, буйракнинг ўткир я хлиғланиш, ўткир буйрак етишмовчилиги билан кечувчи заҳарланиш, тўхтовсиз қусиш ва ич кетиш, яънп кўп миқдорда суюқлик йўқотилиши сабаб бўлади. Буйрак тош Сийдик Йўллари Анурия яна ўткир сийдик тутилиши эвазига ҳам бўлиши мумкин, бундай ҳолатда сийдик сийдик қонида бўлади, лекип ажралмайди (сийдик чиқарув каналининг сиазмида, сийдик тошлари тиқилганда, сийдик чиқарув канали ўсмаларида; сийдик қопи параличида). Бундай ҳолларда сийдик катетер орқалп чиқариб юборилади.

Сийдик ажралишининг ортиши (2000 мл/ суткадан ортиқ) — полиурия — шишнинг тезда қаитишига сабаб бўлади (хавфли белги бўлиб, буйрак яллиғланишининг бошланишини сплди радн). Полиурия кўпинча узоқ вақтдан бтён буйракнинг сурункали касаллиги билан оғриб келаётган беморларда учраб, буйракнинг сурункали етишмовчилигини келтириб чиқариши мумкин.

Дизурик ҳолат — оғриқли бўлиб, айрим пайтларда сийдик ажрашининг тезлашган ҳоллари кўпроқ сийдик чиқарув йўлларининг яллиғланиши (цистит, уретрит, простатит), баъзан сийдик қопи тош касаллигида учрайди.

Сийдик рангининг ўзгариши. Сийдик билан қон ажралиши — макрогематурия буйрак-тош касаллигида, яъни буйрак коликасида кузатилади. Сийдик оғриқсиз, тўсатдан, кўп миқдорда қон ёки қон лахтасн билан ажралса, буйрак ўсмасиии инкор этиш лозим.

Сийдик ранги айрим ҳолларда дори моддаларининг қабул қилиниши ҳисобига ҳам ўзгариши мумкин. Сийдикнинг ранги асосан сийдик таркпбидаги тузлар концентрацияси ўзгаришига боғлиқ (урат тузларп). Урат тузлари қолдиқларининг сийдикка тушиши сийдик тиниқлигини ўзгартириб, уни лойқалантиради. Агар шу сийдик тиндириб қўйилса, тезда тиниқ ҳолатга келади. Сийдикда лейко цитла рн и нг кўпайиши (лейкоцитурия) ҳам сийдикнинг лойқаланишига олиб келади, бундай сийдик лойқалиги узоқ вақтгача сақланиб қолади.

Сийдик таркибининг ўзгариши лаборатория текширишлари натижасида аниқланади.

Протеинурия — сийдик билан оқсил ажралиши (меъёрдагидан ортиб кетиши 50 мг/суткадан). Бу белги буйрак касалликларининг энг кўп учрайдиган белгиси бўлиб, айрим ҳолатларда соғлом танада ҳам учраши мумкин (тўсатдан физик зўриқиш билан шуғулланганда ва спортчиларда). Протеинурия буйракка боғлиқ бўлмаган ҳолда ҳам учрайди, (сийдик чиқарув йўлларининг яллиғланиш касалликларида, ҳужайралар, сперма емирилганида цилиндрурияда ҳам учрайди. Сийдик таҳлилида, протеинурия, цилиндрурия ва шиш аниқланиши нефротик синдром кўриниши ҳисобланади).Буйрак тош Сийдик Йўллари  Сийдикни микроскопда текширилганда кўриниш майдонида 5 дона ёки i мл сийдиқда 4000 дан ортиқ лейкоцитнинг топилиши — лейкоцитурия дейилади, у пиелонефритда ва сийдик чиқарув йўллари касалликларида учрайди.

Жуда кўп буйрак касалликлари артериал босимнинг кўтарилиши билан кечади, унинг ўзига хос аломати диастолик босимнинг кўтарилишпдир. Шунинг учун ҳам бу тарздаги касалликларда тўғри ташхис қўйишга жиддий эътибор бериш лозим.

Буйрак касалликларида кам учрайдиган белгилардан бири бел соҳасидаги оғриқ ва тана ҳароратининг кўтарилишидир.

БУЙРАК — ТОШ КАСАЛЛИГИ

Буйрак-тош касаллиги кўпинча 25-45 яшар одамларда пайдо бўлади. Эркакларда бу касаллик аёлларга қараганда тахминан икки баробар кўпроқ учрайди. Сийдик тошларининг ҳосил бўлиши сийдик чиқариш йўлларининг инфекцияси билан чамбарчас боғланган. Баъзи ҳолларда тошлар сийдик йўлларининг инфекцияси натижасида юзага келади. Баъзан тошлар сийдик йўлларида яллиғланиш жараёнлари пайдо бўлишига олиб келади, бошқа ҳолларда, аксинча, инфекция тошлар пайдо бўлишига йўл очади. Тошлар сийдик таркибидаги ҳар хил тузлардан: урат, оксалат, фосфат, аралаш тузлардан ҳосил бўлади, уларнинг сони бир донадан бир неча донагача, ҳажми қум доначаларидан товуқ тухумидек бўлиши мумкин.

Буйрак-тош касаллиги сабаблари ва авж олиб бориш жараёни етарлича ўрганилган эмас. Касаллик пайдо бўлишида ичиладиган сув таркиби, овқат таркиби, авитаминозлар, туз алмашинуви, кислота-ишқор мувозанати ва кўпроқ, нейроэндокрин бузилишининг аҳамияти катта. Тошлар ҳосил бўлишига сабаб бўладиган энг муҳим омил буйракдаги моддалар алмашинувининг бузилишидир.

Тош ҳосил бўлишига таъсир этувчи омиллар: — оз миқдорда суюқлик қабул қилиш;

  • кальций тузларига бой ичимлик сувларидан истеъмол қилиш;
  • пала-партиш овқатланиш — бир хил овқатдан мунтазам тарзда кўп истеъмол қилиш, витамин А ва Д етишмовчилиги, меъёридан ортиқ қизил вино ичиш;
  • сийдикнинг димланиши;
  • сийдик йўллари (инфекцияси);
  • буйрак жароҳатлари ва буйрак тўқимасига қон қуйилишлар.

Хуруж (буйрак санчиғи) ва хуруж оралиғи фарқланади.

Касаллик белги бермасдан ўтиши, буйракдаги тошлар рентгенологик текширишда тасодифан топилиб қолиши мумкин. Баъзан беморларни белнинг симиллаб оғриб туриши безовта қилади. Бироқ аксар беморларда буйрак санчиғи турида бўладиган, сезиларли оғриқ синдроми билан ўтадиган (тўсатдан белда, қориннинг устки қисмида, чов соҳасида, ташқи жинсий аъзоларда ўтиб турадиган) қаттиқ оғриқлар пайдо бўлади. Беморлар жуда безовталаниб, ўрнида ўзини ҳар ёққа ташлайдилар. Санчиқ тутиб қолган вақтда одам тез-тез нешоб чиқаради, пешоб вақтида оғриқ сезилади, кўнгли айниб, қайт қилади, ичак парези бўлади. Санчиқ бир неча соат, баъзида эса бир кеча-кундуз мобайнида ҳам гутиб туради.

Махсус кўрикда беморнинг бели ва сийдпк йўллари безиллаб оғриб тургани маълум бўладп. Қаттиқ оғриқ туфайли баъзан буйракка қўл теккизиб бўлмайди. Пастернацкий симптоми жуда х,ам мусбат бўлади. Сийдик чиқариш камайиб, ҳаттоки анурияга етиб боради. Буйрак санчиғи, кўпинча тошнинг сийдик йўлида қисилиб қолиши ва кейин буйрак жо.ми кенгайиб, буйрак ичидаги босимнинг кўтарилиб кетишига олиб борадп. Тошнинг сурилиб туриши ёки қисилиб қолиши буйрак жоми ёки сийдик йўлининг шикастланишига олиб келади. Шу туфайли микрогематурия, гоҳо макрогематурия пайдо бўлади. Айнан сийдиқда эритроцитлар билан оқсил топилади, сийдикдаги бу оқсил эритроцитлар ҳисобига пайдо бўлади, чунки l мл қонда 0,2 г протеин бор. Кўпдан бери турган тошлар сийдик йулларида функционал ва морфологик ўзгаришлар пайдо бўлишига олиб келади.

Буйрак санчиғи тош чиқиши билаи тугамайдиган бўлса, ҳаракат машқлари тавсия этилади. Жисмоний зўриқиш бериш билан бир вақтда кўп миқдорда (2-3 л.гача) сув, чой, минерал сувлар ичиб борилади. Спазмолитик дори-дармон воситалари буюрилади. Тош ҳосил бўлишининг олдини олиш ва тошларни суриб

чиқариш мақсадида раватин, раватенекс, цистенол ишлатилади. Минерал сувлар, балчиқ билан даволаншп, шифобахш жисмоний машқлар наф беради. Минерал сувлар диурезни кучайтиради. Шилимшиқни эритиб ювиб юборади, кислота, ишқорлар мувозанатини меъёрлаштиради. Санчиқни бартараф этиш учун тери остидан 1 мл 0,1 %ли атропин эритмаси, 2,0 мл 2% ли папаверин эритмаси юборилади. Таъсир қилмаса 1,0 мл 2% ли омнопон ёки 1,0 мл 1% ли морфин эритмаси тайинланади.

СУРУНКАЛИ БУЙРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИ

Сурункали буйрак етишмовчилиги уремик интоксикацияга олиб келадиган, аста-секин ривожланадиган касаллик ҳисобланади. Хасталик сурункали уремия, артериал гипертензия, сув — туз, ишқор, кислота алмашинуви бузилиши синдромларидан иборат бўлиб, нефронларнинг нобуд бўлиши ва камайишига олиб келадиган кўп йиллик патологик жараён оқибати ҳисобланади.

Этиологияси. Бунда сурункали гломерулонефрит ва пиелонефрит катта аҳамият касб этади. Диабетик гломерулонефрит, буйрак амилоидози, поликистози, сийдик чиқариш йўллари ўтказувчанлиганинг бузилиш билан давом этадиган ва иккиламчи пиелонефритга олиб келадиган касалликлар, гоҳо гипертония касаллиги ҳам муҳим ўрин тутади ва буйрак етишмовчилигига олиб келади.

Клиник кўриниши. Беморлар бўшашган, уйқусираган ҳолда бўладилар, уларда азоб берадиган тери қичишиши пайдо бўлади. Тери қуруқ, юз шишган бўлади, мушаклар анча бўшашиб қолади ва тез-тез учиб туради. Буйрак тош Сийдик Йўллари Суяклар зарарланганда оғриқ сезилади. Ҳаракат қилганда бўғимларнинг оғриши уратлар, синовиал суюқлик йиғилиши билан изоҳланади. Бир қатор беморлар кўкрагида уремик плеврит ҳосил бўлганидан оғриқ сезиладилар. Ўпкада юрак-ўпка етишмовчилиги натижасида ҳўл хириллашлар эшитилиши мумкин.

Сурункали уремиянинг кўринишларидан бири — перикардит ҳисобланади. Сурункали буйрак етишмовчилиги билан хасталанган бемор-ларда кўпинча оғир юрак-томир гипертензия синдроми ҳосил бўлади ва ретинопатия вужудга келади. Юрак зарарланганда ўткир чап қоринча етишмовчилиги кўринишидаги юрак астмаси пайдо бўлади. Сурункали буйрак хасталигида кўнгил айниши, қусиш, оғиз қуриши ва нохуш таъм сезиш, овқат еганда меъда оғирлашиши, чанқоқлик кузатилади. Бунда гипертония ривожланади, қонда анемия, лейкоцитоз қайд этилади. Тромбоцитлар агрегацияси сусаяди, бу эса уремик қон оқишининг муҳим сабабларидан биридир.

Қонда қолдиқ азот миқдорн, мочевина ва креатинин даражаси ошади. Сурункали буйрак етишмовчилигида калий, шу билан бирга магний миқдори ортади.

Давоси. Режим, парҳез тўлақонли бўлиши зарур. Анаболик гормонлар қўлланилади: ретаболил 50 мг.дан мушак орасига ҳар 10-15 кунда берилади. Буйрак гипертониясида гипотензив дори воситалари тавсия этилади. Агар шиш синдроми бўлса, фуросемид, урегит қўлланилади. Геморрагик диатез ривожланганда витамин К ва аминокапрон кислота эҳтиётлик билан қўлланилади. Яна беморга витаминлар тайинланади. Бу мақсадда В гуруҳи витаминлари ва витамин С буюрилади. Беморга гидрокарбонат 400-500 мл венадан томчилаб юборилади. Сурункали буйрак етишмовчилиги бир маромда ривожланади. Хасталикни даволаш анча мураккаб бўлгани учун асосий касалликни пухта даволаш, беморни диспансер кўригидап ўтказиб туриш, мунтазам равишда режали иккиламчи профилактика ўтказиш лозим.

БУЙРАК ХАСТАЛИКЛАРИГА ОИД ТАВСИЯЛАР

  1. Ҳар хилузум ва майизларни ypyҳғи билан қўшиб ейиш буйрак ҳамда қовуқдардига шифо бўлади.
  2. Жийда буйрак ярасига даво бўлиб, буйракдаги қумларни суради.
  3. Семизўт ва ҳар хил кўкатлардан қўшиб тайёрланган сомса, салатлар, буйрак раки, буйрак яраси ва яллиғланишига даво бўлади.
  4. Маккажўхори попугини қайнатиб, кунига 3-4 марта ичиб турилса, буйрак касалига шифодир. У сийдик йўллариии яхшилайди.
  5. Ширинмия томирининг қайнатмаси буйрак раки, ярасига шифодир. Янтоқнинг гули дамламаси 3-4 маҳал ичилса, буйракдаги барча муаммоларни бартараф этади.
  6. Тарвуз буйрак ярасига шифо бўлади, яъни тошларни тушириб, қумларни чиқаради.
  7. Буйраги касал бемор зубтурум барги, қовун-тарвуз еб турсин, даво топади.
  8. Буйрак шамоллаганда бел билан икки буйрак устидан аввал пахта ёғи, кейин товуқ тухумининг сариғи такрор 2-3 марта суртилса, буйрак фаолияти яхшиланади, оғриғи қолади.
  9. Мўмиё буйрак хасталигига яхши даводир.
  10. Буйрак оғриганда нилуфар, санобар дамлаб ичилса, даво бўлади.
  11. Буйракда қаттиқ оғриқ бўлса ёки шамолласа, лавр дарахти мевасини қайнатиб ичиш тавсия этилади.
  12. Буйрак қаттиқ оғриганда эшак гўштидан бир парча боғланса, унга шифо бўлади.
  13. Арча дарахтининг меваси дамлама қилиб ичилса, буйрак оғриғи қолади.
  14. Қирқбўғим ўсимлигининг томирларини қайнатиб суви ичиб борилса, буйрак касаллигига фойда қилади.
  15. Қариқиз томирлари қайнатиб ичилса, томирлари ейилса, буйрак касаллигига шифодир.
  16. Райҳонни қайнатиб сувини ичиб юрган бемор буйрак касаллигига шифо топади.
  17. Ошқовоқни қирғичдан ўтказиб, сувини ичган бемор буйрак касалидан халос бўлади.
  18. Наъматак ва асал дамламаси заифлашган буйракка қувват бағишлайди.
  19. Темиртикан ўсимлигини сиқиб суви олингач, куйдирилган ток кулига қўшиб, ҳар куни наҳорда ичилса, буйракдаги тош тушади.
  20. Ош тузи билан кепак қўшиб оловда қиздирилгандан кейин буйрак устига боғлаб қўйилса, буйракнинг боди чиқиб кетади.
  21. Саримсоқни сувда пишириб, турп уруғига аралаштириб ейилса, буйракдаги тош тушади.
  22. Мойчечак қайнатиб ичилса, буйракдаги тош тушади.
  23. Турпнинг ичига шолғом ва сабзи уруғидан солиб, буғда пишириб есангиз, буйрагингиз ва ошқозонингиздаги тош майдаланиб тушади.
  24. Қора нўхат яхшилаб қайнатиб ейилса, буйракдаги тош тушади.
  25. Узум пояси ва таналарини куйдириб кулини еган беморни пешоб касаллиги тузалиб, тошлари майдаланиб тушади.
  26. Тухумни димдумбул қилиб еган, наҳорда хом ичиб юрган беморнинг буйраги оғримайди.
  27. Қоқигул қайнатиб ичилса, буйрак хасталигига шифо бўлади.
  28. Буйраги хаста киши шолғомни ўйиб, ичига асал солиб, оловга қўйиб еса даво топади.

Юқоридаги тавсиялар буйрак учун кучли дориворлар бўлиб, унга 60 кун давомида амал қилмоқ лозим.

 

Оцените статью
Добавить комментарий

Яндекс.Метрика