Арокнинг Зарари Ва Унинг Инсон Танасига Таъсири Хакида

Арокнинг Зарари aroqning zarari Халк табобати

Арокнинг Зарарлари Хакида Маълумот

 

Арокнинг Зарари: Арокни ва ҳаром нарсаларни ичиш ҳамда ейиш Исломда катта гуноҳдир. Ичиш ва чекиш кишиларга салбий таъсир қилиш билан бола-чақадан ва ота-онадан ажратиб, боши берк кўчага киргизиб қўяди.

Ичкилик жигар, мия,юрак, меъда, қоражигар, ичаклар, буйрак ва қовуқни бузади ва уларни ҳолдан тойдиради.

Вақт ўтиши билан тирноқ, фалаж, мохов, пес, сийдик тутмаслик, қовуқ қичимаси, истисқо касалликларини туғдиради. У асабга жуда зарарли нарсалардандир.

Шаҳват ва жинсий алоқага акс таъсири бор, у совитади ва ҳўллайди ҳамда асаблар юзаларидаги касалликларни қамраб олади ва ёмон назлалар ҳамда кулғуналар келтириб чиқаради.

Ёнғоқ, бодом ва данаклар истеъмол қилиш ҳамда сийдик ҳайдовчи петрушка уруғидан чой қилиб ичиш лозим,
им, шароб ичишдан четланиши керак.

Пешобни юриштирувчи дорилар истеъмол қилинади. Масалан, ялпиз, долчин ва газак ўтларнинг қайнатмасини аралаштириб, 20 кун 3 маҳал 100 граммдан ичиш.

Арок ичган кишининг мижози жуда иссиқ бўлса, унинг томирларида ва ички аъзоларида сафронинг тўпланиши, қоннинг ғалабаси ва бўшлиқлар ва (бадан) идишларининг лиммо-лим тўлиб кетиш хавфи пайдо бўлади.

Натижада қон сактаси ва тўсатдан ўлиш содир бўлади. Агар киши совуқ мижозли бўлса, икки важҳдан барча
асаб касалликларига дучор бўлади. Иккинчиси, майда бўшлиқларига бурилишдир. (Арокнинг Зарари)

Бу беҳад зарарли бўлиб, асаблар титроқ, юз фалажи ва бадан озиб қолиши пайдо бўлади. Арокдан келиб чиқадиган модда енгил бўлгани учун бу касалликлар бошқа сабаблардан келиб чиққанита нисбатан осонроқ тузалади.

Иссиқ мижоз соҳиби қон олдиришда ва мева шарбатлари воситасида сурги қилишда давом этиши ва кўплаб анор шарбатини истеъмол қилиши, эрман талқонини тановул қилиши шарт.

Арок қонни куйдириш, хилтларни бузиш, мияни шишириш, яллиғланиш ва сил касалликларини келтириб чиқаради.
Арок ичишни канда қилмаган киши баданларида назлалар ва асаб касалликларини келтириб чиқаради.

Буни даволаш учун бир ой занжабил билан асал олиниб, тез-тез яланади. Сўнг бадан жуда лиқ тўла бўлмаса, ҳар куни бир яла маҳал бадантарбия қилиш ёки гардан бўғинларини қаттиқ уқалаш керак.

Анор суви ёки асал тановул қилиш, иссиқ мижозли киши ундан озроқ зарарланса, аччиқ бўйимодарон қайнатиб ичилса, фойда қилади.

Оч қоринга ароқ ичилса, ингичка ориқ касаллиги, ички аъзодаги шишлар, сасишдан бўладиган иситмалар ва кучли бош оғриқ касалига гирифтор бўлади.

Уни даволаш: Қуритиш ва ароқнинг қувватини кесиш учун устидан 10 кун 3 маҳал арпа талқонини 2 ош қошиқдан капалаш ва чилонжийда билан беҳидан тановул қилиш лозим.

Агар зарар қилса, унга қарши турадиган нарсаларнинг энг яхшиси нордон анор ва ғўра узум қиёмини 10 кун 3 маҳал 2 ош қошиқдан ичилса, яхши фойда қилади.

Нордон нарса эса куйдиради ва ўз нордонлиги билан кўнгил айнишини қўзғатади, натижада ароқ зарари устига яна зарар ортади.

Агар шундай ҳолат содир бўлса, юрак, жигар ва бош устига қизил гул қайнатмасига латтани тўйинтириб, ёпиштириб қўйиш (3 кун 3 маҳал) тавсия этилади.

Хашоратлар нинг Зарарлари Ва Даволашнинг Айрим Усуллари Хакида

Захарланиш Турлари Белгилари Ва Даволаш Хақида Маслаҳатлар

 

Оцените статью
Добавить комментарий

Яндекс.Метрика